Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

Яҳованинг шоҳидларини бутун дунёда учратиш мумкин ва улар турли маданият ва миллатга мансуб кишилардир. Бундай турли одамларни нима бирлаштиряпти?

Тангрининг иродаси қандай?

Худо Ўзининг иродасини бутун дунёга маълум қилишни истайди. Бу ирода нимадан иборат ва бугунги кунда уни бошқаларга ким ўргатяпти?

1- ДАРС

Яҳованинг Шоҳидлари қандай инсонлар?

Яҳованинг Шоҳидларидан бирортасини танийсизми? Аслида биз ҳақимизда нимани биласиз?

2- ДАРС

Нега Яҳованинг Шоҳидлари деб номланамиз?

Нега бу ном билан аталишимизнинг учта сабабини кўриб чиқинг.

3- ДАРС

Муқаддас Китобдаги ҳақиқат қандай қилиб қайта кашф этилди?

Муқаддас Китоб таълимотларни тўғри тушунаётганимизга қай йўсин ишонч ҳосил қилишимиз мумкин?

4- ДАРС

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Нима туфайли Аллоҳ Каломининг ушбу таржимаси ўзгачадир?

5- ДАРС

Йиғилишларимизда нимани кўришингиз мумкин?

Биз Муқаддас Ёзувларни ўрганиш ва бир-биримизга далда бериш учун йиғилиб турамиз. Йиғилишларимизга сизни ҳам таклиф этамиз!

6- ДАРС

Имондошларимиз билан мулоқот бизга қандай фойда келтиради?

Аллоҳнинг Каломи масиҳийларни ўзаро мулоқот қилишга чорлайди. Мулоқотнинг ушбу туридан қай йўсин фойда олишингиз мумкинлигини билиб олинг.

7- ДАРС

Йиғилишларимиз қандай ўтади?

Йиғилишларда нима бўларкан деб, ҳеч қизиққанмисиз? У ерда Муқаддас Китобга асосланган сифатли таълим берилишини кўриб, қойил қолишингиз шубҳасиздир

8- ДАРС

Йиғилишларимизга нега чиройли кийиниб борамиз?

Кийиниш тарзимиз Худо учун қандайдир аҳамиятга эгами? Кийим ва пардоз масаласида Муқаддас Китобдаги қайси принципларга таянаётганимизни билиб олинг.

9- ДАРС

Йиғилишларга тайёрланишнинг энг зўр усули қандай?

Олдиндан тайёргарлик йиғилишларимиздан фойда олишингизга ёрдам беради.

10- ДАРС

Оилавий топиниш нима ўзи?

Ушбу тадбир Худога яқинлашишингизга ва оила ришталарини мустаҳкамлашингизга қай йўсин кўмаклашишини билиб олинг.

11- ДАРС

Нима учун биз анжуманларга борамиз?

Биз ҳар йили уч марта махсус тадбирларда йиғиламиз. Ушбу йиғинлардан қандай фойда олишингиз мумкин?

12- ДАРС

Ваъзгўйлик фаолиятимиз қандай ташкиллаштирилган?

Биз Исо пайғамбар ер юзида бўлганида қолдирган намунага амал қилмоқдамиз. Ваъзгўйликнинг қандай усуллари бор?

13- ДАРС

Кашшофлар ким?

Баъзи Шоҳидлар ваъзгўйлик ишига 30, 50 ёки ундан кўпроқ вақт сарфлашади. Уларни бунга нима ундайди?

14- ДАРС

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мўлжалланган?

Бор вақтини Худо Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга бағишлаганларга қандай махсус ўқув тадбирлар тақдим этилади?

15- ДАРС

Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

Оқсоқоллар маънан етук кишилар бўлиб, жамоатда етакчилик қилишади. Улар қандай ёрдам кўрсатишади?

16- ДАРС

Жамоат хизматкорлари қандай вазифаларни бажаришади?

Жамоат хизматкорлари жамоатда барча ишлар кўнгилдагидек юритилишига ҳисса қўшишади. Уларнинг меҳнати йиғилишга қатновчиларга қандай фойда келтиришини билиб олинг.

17- ДАРС

Туман нозирлари бизга қандай ёрдам беришади?

Туман нозирлари Яҳованинг Шоҳидлари жамоатларига қай мақсадда ташриф буюришади? Уларнинг ташрифидан қандай фойда олишингиз мумкин?

18- ДАРС

Табиий офатлар юз берганда имондошларимизга қандай ёрдам берамиз?

Табиий офат юз берганда Яҳованинг Шоҳидлари зарар кўрган кишиларга ҳам амалий, ҳам ҳиссий ёрдам беришга дарҳол киришишади. Бу қандай ёрдам экан?

19- ДАРС

«Ишончли ва ақлли хизматкор» ким?

Исо ўз вақтида маънавий озуқани етказиб туриш учун хизматкорни тайинлашини ваъда қилади. Бу қандай амалга оширилади?

20- ДАРС

Бугунги кунда Етакчи кенгаш қандай фаолият кўрсатяпти?

Биринчи асрда ёши катта кишилар ва ҳаворийлардан иборат кичик бир гуруҳ масиҳий жамоатга етакчилик қилган. Бугунги кунда-чи?

21- ДАРС

Байтил дегани нима?

Байтил муҳим бир иш бажариладиган ўзгача жойдир.У ерда хизмат қиладиганлар ҳақида кўпроқ билиб олинг.

22- ДАРС

Филиалда қандай ишлар бажарилади?

Меҳмонлар исталган филиалга экскурсияга боришлари мумкин. Сизни ҳам таклиф қиламиз!

23- ДАРС

Адабиётларимиз қандай ёзилиб таржима қилинади?

Биз 850 дан зиёд тилда адабиёт чоп этимиз. Нега бунча кўп ҳаракат қиламиз?

24- ДАРС

Умумжаҳон ишимиз учун маблағни қаердан оламиз?

Маблағ масаласида ташкилотимиз бошқа динлардан нимаси билан фарқ қилади?

25- ДАРС

Йиғилиш заллари нега ва қай йўсин қурилади?

Нега топиниш жойларимиз Йиғилиш заллари деб аталади? Ушбу оддий бинолар жамоатимизга қандай ёрдам бераётганини билиб олинг.

26- ДАРС

Йиғилиш залимизга қандай ғамхўрлик қиламиз?

Тоза ва яхши таъмирланган Йиғилиш зали Худойимизга шарақлар келтиради. Маҳаллий Йиғилиш залига ғамхўрлик қилиш учун қандай чоралар кўрилади?

27- ДАРС

Йиғилиш залининг кутубхонаси бизга қандай фойда келтиради?

Муқаддас Китобдан кўпроқ билим орттириш учун тадқиқ қилишни истайсизми? Йиғилиш залидаги кутубхонага боринг!

28- ДАРС

Веб-сайтимизда нималарни топса бўлади?

Биз ва эътиқодларимиз ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин, қолаверса, Муқаддас Китобга оид саволларингизга жавоблар оласиз.

Сиз Тангри Яҳованинг иродасини бажарасизми?

Тангри Яҳова чиндан ҳам сизни севади. Кундалик ҳаётингиз, Унинг қалбини қувонтиришни истаётганингизни қандай намоён этишингиз мумкин?