Воиз 10:1–20
10 Хушбўй мойга тушган ўлик пашшалар уни саситиб, ачитиб юборганидай, озгина ақлсизлик ҳам доно кишининг обрўсини тўкади+.
2 Дононинг қалби тўғри йўлга, нодоннинг қалби эса эгри йўлга етаклайди+.
3 Аҳмоқ қайси йўлдан юрмасин, унга фаҳм-фаросат етишмайди+. У аҳмоқлигини ҳаммага ошкор қилади+.
4 Агар ҳукмдорнинг сенга қарши ғазаби аланга олса, ўз жойингни ташлаб кетма+, чунки вазминлик оғир гуноҳларнинг олдини олади+.
5 Қуёш остида қайғуга соладиган яна бир нарсани кўрдим. Бу, ҳукмдорларнинг қуйидаги хатосидир+:
6 аҳмоқлар юқори мартабага кўтарилади, ақлли кишилар эса паст мартабада қолаверади.
7 Хизматкорлар от миниб юрганини, беклар эса хизматкорлардай пиёда юрганини кўрдим+.
8 Чоҳ қазиган унга ўзи тушади+, тош девор бузганни илон чақиб олади.
9 Тош кесган зарар кўриши, ўтин ёрган шикастланиши ҳеч гап эмас*.
10 Агар болтанинг тиғи ўткирланмаса, кўп куч сарфлашга тўғри келади. Донолик эса муваффақиятга эриштиради.
11 Борди-ю, илон ром этилмасидан олдин илон авровчини чақиб олса, илонбоз бўлишдан не фойда?!
12 Дононинг оғзидан ёқимли сўзлар чиқади+, нодоннинг тили эса ўзини ҳалок қилади+.
13 Унинг оғзидан чиққан илк сўзлар беъмани+, сўнгги сўзлари эса аҳмоқонадир.
14 Аҳмоқ тинмай гапираверади+.
Инсон нима бўлишини билмайди. У ўлганидан кейин нима рўй беришини ким ҳам унга айта оларди?!+
15 Нодоннинг меҳнати уни ҳолдан тойдиради. У ҳатто шаҳарга олиб борадиган йўлни ҳам билмайди.
16 Подшоҳи ёш бола бўлган+, беклари эса эрталабдан зиёфат қиладиган юртнинг ҳолига вой!
17 Подшоҳи — асилзоданинг ўғли, беклари эса дастурхон атрофига ичкиликбозлик қилиш учун эмас+, кучга тўлиш учун ўтирган юрт аҳли қанчалар бахтлидир!
18 Ялқовликдан уйнинг томи чўкади, қўл қовуштириб ўтирганнинг томидан чакка ўтади+.
19 Нон кўнгилни хушнуд қилади, шароб ҳаётни шодликка тўлдиради+. Пул эса ҳар қандай эҳтиёжни қондиради+.
20 Ҳатто хаёлан* шоҳни лаънатлама+, ётоғингда бойни қарғама. Чунки қуш товушингни етказади, чумчуқ гапларингни айтиб беради.