Гўзал қўшиқ 8:1–14

  • Қиз (1–4)

    • «Акам бўлганингда эди!» (1)

  • Қизнинг акалари ()

    • «Суюкли ёрига суяниб... келаётган ким экан?»

  • Қиз (5б–7)

    • «Муҳаббат ўлим каби қудратли» (6)

  • Қизнинг акалари (8, 9)

    • «Агар у девор бўлса... мабодо у эшик бўлса...» (9)

  • Қиз (10–12)

    • «Мен деворман» (10)

  • Чўпон (13)

    • «Мен ҳам уни эшитай»

  • Қиз (14)

    • «Чаққон ғизолдай... бўл»

8  Кошки сен онам эмизибВояга етказган акам бўлганингда эди! Сени кўчада кўриб ўпсам ҳам+,Ҳеч ким мендан ҳазар қилмасди.   Мен сени бошлаб борардим,Менга таълим берганВолидамнинг уйига+ олиб борардим. Сенга ичгани хушбўй шаробдан,Янги сиқилган анор шарбатидан берардим.   Унинг чап қўли бошим остида бўларди,Ўнг қўли билан мени қучоқларди+.   Эй Қуддус қизлари, қасам ичинг: Туйғулар ўзи пайдо бўлмагунча менда севгини уйғотманг, қўзғатманг»+.   «Суюкли ёрига суянибСаҳродан келаётган ким экан?» «Олма дарахти тагида ухлаётганингда сени уйғотдим. Шу ерда волидангни тўлғоқ тутган эди. Шу ерда у дард ичида сени туққан эди.   Мени юрагингга муҳр қилиб қўйгин,Мени қўлингга муҳр қилиб бос,Чунки муҳаббат ўлим каби қудратли+,Садоқат мозордай* чекинмасдир. Унинг оташи ловуллаб ёнаётган олов, Яҳнинг* алангасидир+.   Жўшқин сувлар муҳаббатни сўндира олмас+,Ҳатто дарёлар уни ювиб кетолмас+. Агар киши севги учун бор мол-давлатини берса ҳам,Уни* нафрат билан рад этишади».   «Бизнинг бир синглимиз бор+,У ҳали вояга етмаган*. Синглимизга совчилар келганидаБиз нима қиламиз?»   «Агар у девор бўлса,Устига кумушдан дандана қурамиз,Мабодо у эшик бўлса,Кедр ёғочи билан тўсиб қўямиз». 10  «Мен деворман,Кўкракларим эса минорадай. Шунинг учун унинг назаридаКўнгли хотиржам қизман. 11  Баал-Ҳомонда Сулаймоннинг узумзори бор+. У узумзорини боғбонларга ишониб топширди. Боғ меваси учун уларнинг ҳар бири минг шекел кумуш берарди. 12  Менинг узумзорим ўз ихтиёримда. Эй Сулаймон, минг шекел кумуш сизники,Икки юзи эса боғбонларники». 13  «Эй, боғларда яшовчи қиз+,Дўстлар овозингни тинглашга муштоқ. Мен ҳам уни эшитай»+. 14  «Шошил, севгилим,Хушбўй гиёҳлар ўсадиган тоғлардаЧаққон ғизолдай+,Ёш кийикдай бўл».

Изоҳлар

Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Бойлик назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ёки «Унинг кўкраклари ҳали тўлишмаган».