Дониёр 12:1–13

  • Охирзамон ва ундан кейинги давр (1–13)

    • Микоил кўтарилади (1)

    • Фаҳм-фаросатлилар ёрқин нур таратади (3)

    • Аниқ билим мўл-кўл бўлади (4)

    • Дониёр ўз улушини олиш учун туради (13)

12  Ўша пайтда, халқинг томонида турган буюк саркарда+ Микоил+ кўтарилади. Шунда халқ пайдо бўлгандан бери ҳали рўй бермаган мусибатли кунлар келади+. Ўша вақтда, сенинг халқинг, исми китобда ёзилган ҳар бир киши омон қолади+.  Ер бағрида ухлаб ётганларнинг кўпчилиги уйғонади. Айримлари абадий ҳаёт учун, бошқалари эса иснодга ҳамда тоабад нафратга дучор бўлиш учун уйғонади.  Фаҳм-фаросатга эга бўлганлар осмон гумбазидай ёрқин нур таратади. Кўпчиликни одилликка етаклаганлар эса абадулабад юлдузлардай порлайди.  Сен бўлса Дониёр, бу сўзларни сир сақлаб, китобни охирзамонга қадар муҳрлаб қўй+. Кўпчилик у ёқдан бу ёққа юради* ва аниқ билим мўл-кўл бўлади»+.  Сўнгра мен, Дониёр, қарасам, нарироқда яна иккитаси турган экан. Улардан бири дарёнинг бу томонида, иккинчиси эса бошқа томонида турарди+.  Шунда биттаси, дарё сувлари устида турган, зиғир матодан кийим кийган+ бошқасидан: «Бу ҳайратомуз ҳодисалар қачонгача давом этади?» — деб сўради.  Кейин мен, дарё сувлари устида турган, зиғир матодан кийим кийган киши гапираётганини эшитдим. У ўнг ва чап қўлини кўкка кўтарди ва барҳаёт Худонинг+ номи ила қасам ичиб: «Бу, белгиланган бир муддат, белгиланган икки муддат* ва ярим муддат* давом этади. Муқаддас халқнинг қудрати йўқ қилиниши билан буларнинг бари якунига етади»+,— деди.  Мен буни эшитдим-у, аммо тушунмадим+. Шу боис: «Эй тақсирим, буларнинг бари нима билан тугайди?» — деб сўрадим.  У шундай деди: «Борақол, Дониёр, чунки бу сўзлар охирзамонга қадар сир сақланиб, муҳрланади+. 10  Кўп одамлар тозаланади, оқартирилади ва синалади+. Ёвузлар ёвуз ишлар қилади, ҳеч бири бу сўзларнинг маъносини тушунмайди. Фаҳм-фаросатлилар эса буни англаб етади+. 11  Доимий қурбонликлар тўхтатилиб+, вайронагарчилик келтирадиган жирканч нарса ўрнатилгандан+ бошлаб 1 290 кун ўтади. 12  Матонат ила кутиб, 1 335 куннинг охирига етган киши бахтлидир! 13  Сен эса охиригача садоқатли бўлиб қол. Сен тиним топасан, аммо кунларнинг охирида ўз улушингни олиш учун ўрнингдан турасан»+.

Изоҳлар

Ёки «уни (яъни китобни) синчиклаб ўрганади».
Яъни уч ярим муддат.
Сўзма-сўз «муддатлар».