Зафаниё 1:1–18
1 Яҳудода Омон+ ўғли Йўшиё+ ҳукмронлик қилган даврда, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси, Эмориёнинг эвараси, Ҳизқиёнинг чевараси Зафаниёга* Яҳова қуйидаги сўзларни айтишни буюрди:
2 Яҳова шундай демоқда: «Мен ер юзидан барча нарсани йўқ қиламан»+.
3 Яҳова шундай демоқда: «Мен одамлару ҳайвонларни,
Осмондаги қушлару денгиздаги балиқларни қириб ташлайман+.Қоқинтирадиган тошлар*+ билан бирга ёвузларни йўқ қиламан.
Шунингдек, ер юзидан одамзодни қириб ташлайман.
4 Мен Яҳудога ҳамдаҚуддус аҳолисига қарши қўлимни узатиб,Бу ерда Баалдан+ асар ҳам қолдирмайман.Бегона худоларнинг коҳинлари билан бирга руҳонийларнинг номини ўчириб ташлайман+.
5 Уйининг томида самовий жисмларга сиғинадиган+,Яҳовага сажда қилиб, Унга содиқ қолишга қасамёд қиладиган+,Шу билан бирга Малкамга ҳам содиқ қолишга онт ичадиганларни йўқ қиламан+.
6 Яҳовага эргашишдан бош тортганларни+,Яҳовани изламайдиган, Ундан йўл-йўриқ сўрамайдиганларни ҳам қириб ташлайман»+.
7 Олий Ҳукмдор Яҳова олдида сукут сақланг, чунки Яҳованинг куни яқин+.
Яҳова қурбонлик тайёрлаб қўйди, Ўзи таклиф қилган кишиларни муқаддас қилди.
8 «Мен — Яҳова, қурбонлик келтирган кунда бекларни,Шоҳ ўғилларию+ чет эл кийимини кийганларнинг барини жавобгарликка тортаман.
9 Ўша куни супага* чиққан ҳар қандай кишини,Хўжайинининг уйини зўравонлик ва ёлғон билан тўлдирганларни жавобгарликка тортаман».
10 Яҳова шундай демоқда: «Ўша куниБалиқ дарвозасидан+ дод-фарёд,Шаҳарнинг Янги даҳасидан+ йиғи-сиғи,Тепаликлардан гумбурлаган товуш эшитилади.
11 Йиғланг, Махтешда* яшовчилар,Чунки савдогарлар йўқ қилинди,Кумуш тортиб берадиганларнинг ҳаммаси қириб ташланди.
12 Ўшанда Мен мойчироқлар билан Қуддусни обдан текшириб чиқаман.Юрагида: “Яҳова на яхшилик, на ёмонлик қилади”,— деб,Ўзига бино қўйганларни жавобгарликка тортаман+.
13 Уларнинг бойлиги талон-торож қилиниб, уйлари вайрон бўлади+.
Улар уйлар қуради-ю, у ерда яшамайди.Улар узумзорлар барпо қилади-ю, шаробини ичмайди+.
14 Яҳованинг улуғ куни яқин!+
Ўша кун яқин ва шиддат билан яқинлашиб келяпти!+
Яҳова кунининг товуши — даҳшатли+.
Ўша куни жангчи чорасизликдан бақиради+.
15 Бу кун — қаҳр куни+,Қайғу ва азоб-уқубат куни+,Бўрон ва вайронагарчилик куни,Қоронғилик ва зулмат куни+,Булутлар ва тим қоронғилик куни+,
16 Бурғу ва жангга даъват куни+,Мустаҳкам шаҳарлар ва девор бурчакларидаги баланд миноралар вайрон қилинадиган кундир+.
17 Мен одамзод бошига кулфат келтираман.Улар кўр одамга ўхшаб юради+.Чунки улар Яҳовага қарши гуноҳ қилди+.
Уларнинг қони тупроқ сингари,Танаси эса гўнг каби оёқ ости бўлади+.
18 Яҳованинг қаҳр кунида уларни на кумуш, на олтин қутқара олади+.Унинг рашк ўти бутун ер юзини ютиб юборади+.Чунки У ер юзининг бутун аҳолисини қирғин қилади, чиндан ҳам даҳшатли қирғин бўлади»+.
Изоҳлар
^ Маъноси «Яҳова яширди (Тўплаб қўйди)».
^ Эҳтимол, бутпарастлик билан боғлиқ нарсалар ёки ишлар назарда тутилган.
^ Ёки «баланд жой; остона». Шоҳнинг тахти турадиган супа бўлиши мумкин.
^ Қуддуснинг Балиқ дарвозаси яқинидаги қисми бўлиши мумкин.