Зафаниё 2:1–15

  • Яҳованинг ғазаб кунидан олдин, Уни изланг (1–3)

    • Адолат ва камтарлик пайида бўлинг (3)

    • «Балки шунда... паноҳ топарсиз» (3)

  • Қўшни халқларга қарши ҳукм (4–15)

2  Эй, уятни билмайдиган халқ+,Бирга йиғилинг, ҳа, тўпланинг!+   Қарор кучга киришидан олдин,Кун сомондай учиб кетмасидан олдин,Яҳованинг оташин қаҳри устингизга келмасидан олдин+,Яҳованинг ғазаб куни бошингизга тушмасидан олдин,   Яҳовани изланг+, эй, ер юзида яшовчи камтар* кишилар,Унинг адолатли фармонларига амал қилувчилар. Адолат ва камтарлик пайида бўлинг. Балки шунда Яҳованинг ғазаб кунида паноҳ топарсиз+.   Чунки Ғазо ташландиқ шаҳарга айланади.Ашқалон эса ҳувуллаб қолади+. Ашдод аҳолиси куппа-кундузи ҳайдаб чиқарилади.Эхрон таг-томири билан қўпориб ташланади+.   «Денгиз соҳилида яшовчи халқнинг, харетийларнинг ҳолига вой!+ Яҳова сизларга ҳукм чиқарди. Эй Канъон, филистимликлар юрти Мен сени вайрон қиламан.Сенда бирорта ҳам инсон зоти қолмайди.   Денгиз соҳили яйловларга айланади,У ерда чўпонлар учун қудуқлар, қўйлар учун тош қўралар бўлади.   У ерлар Яҳудо хонадонининг омон қолганларига тегишли ҳудуд бўлади+.Улар ўша ерда боқилади, Кечаси Ашқалондаги уйларда ётади. Зеро, Худоси Яҳованинг назари уларга тушади*,Асирга олинганларни эса қайтариб олиб келади»+.   «Мўабнинг маломати, оммонликлар ҳақорати қулоғимга етди+.Улар халқимни масхара қилиб, ерларини олиб қўяман, деб таҳдид қилди+.   Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки,Мўаб Садўм каби+,Оммонликлар Ғамўра сингари+Қичитқи ўтлар ўсадиган, туз чуқури ва абадий ташландиқ ерга айланиб қолади+. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон-торож қилади,Халқимнинг омон қолганлари уларга эгалик қилади»,— демоқда Исроил Тангриси Қўшинлар Сарвари Яҳова. 10  «Буларнинг бари уларнинг мағрурлиги дастидан бошига тушади+.Улар Қўшинлар Сарвари Яҳованинг халқини мазах қилиб, уни менсимай қўйди. 11  Яҳова уларга қарши чиққанида қўрқинчли бўлади.Чунки У ер юзидаги барча худоларни яксон қилади,Оролларда яшовчи барча халқларЎз жойидан туриб Унга сажда қилади+. 12  Эй ҳабашистонликлар, қиличимдан ҳалок бўласизлар+. 13  У шимол томон қўлини чўзиб, Оссурияни вайрон қилади,Ниневияни* қақраган саҳрога айлантириб, хароб қилади+. 14  Унинг ичида подалар, ҳар турли ёввойи ҳайвонлар ётади. Бирқозон ва жайра унинг қулаган устунлари орасида тунайди. Деразадан куй овози эшитилади. Остонасида тошлар уюм бўлиб ётади.Унинг кедр қопламалари эса кўриниб қолади. 15  Хавфсизликда яшаётган мағрур шаҳарЮрагида: “Мен танҳоман, ҳеч ким менга тенг кела олмайди”,— дейди. У даҳшатли аҳволга тушиб,Ёввойи ҳайвонлар тунаб қоладиган жойга айланди! Унинг ёнидан ўтиб кетаётганлар уни масхара қилиб, бош чайқайди*+».

Изоҳлар

Ёки «мулойим, беозор».
Ёки «ғамхўрлик қилади».
Ёки «Найнаво».
Сўзма-сўз «ҳуштак чалиб, муштини тебратади».