Левилар 21:1–24
21 Яҳова Мусога шундай деди: «Руҳонийларга, Ҳоруннинг ўғилларига қуйидагиларни айт: “Ҳеч бир руҳоний халқи орасидан вафот этган киши учун ўзини булғамасин+.
2 Аммо энг яқин қариндоши, яъни онаси, отаси, ўғли, қизи, акаси ёки укаси,
3 битта уйда яшайдиган* бокира опаси ёки синглиси қазо қилса, аза тутиши мумкин.
4 У, халқи орасидан бирор кишига турмушга чиққан аёл учун ўзини булғаб, нопок бўлмаслиги даркор.
5 Руҳонийлар бошларини кал қилишмасин+, соқолларининг учини қирқишмасин* ёки баданларини кесишмасин+.
6 Улар ўз Тангриси олдида муқаддас бўлиб+, Унинг исмига доғ туширишмасин+. Чунки улар Яҳовага куйдириладиган назрларни, Худога таом* тақдим этишади. Шу боис, улар муқаддас бўлишлари лозим+.
7 Фоҳишага+, номусига тегилган ёки эри билан ажрашган аёлга+ уйланишмасин. Сабаби, руҳоний ўз Худоси учун муқаддасдир.
8 Сизлар, эй Исроил ўғиллари, руҳонийни муқаддас деб билишингиз керак+, чунки у Тангрингизнинг таомини тақдим этади. У сизлар учун муқаддас бўлсин, боиси Мен, сизларни муқаддас қилган Яҳова, муқаддасман+.
9 Борди-ю, руҳонийнинг қизи фоҳишалик қилиб ўзини булғаса, отасини уятга қолдиради. Уни ўлдириб, жасадини оловда куйдириб юбориш керак+.
10 Биродарлари орасида бошига муқаддас мой қуйилиб+, руҳонийлик кийимини+ кийиш вазифасига тайинланган олий руҳоний сочларини тўзитиб юрмасин, кийимларини ҳам йиртмасин+.
11 У ҳеч бир ўлган кишига* яқинлашмасин+. Ҳатто отаси ёки онаси учун ўзини булғамасин.
12 У муқаддас маскандан нари кетмасин ва Аллоҳнинг муқаддас масканини булғамасин+, чунки унинг бошида бағишланганлик белгиси, Тангрисининг муқаддас мойи бор+. Мен Яҳоваман.
13 У бокира қизга уйлансин+.
14 Бевага, ажрашган ёки номусига тегилган аёлга ёки фоҳишага уйланмасин. Аксинча, ўз халқининг орасидан бокира қизга уйлансин.
15 Халқининг орасида зурриётини* булғамасин+, чунки Мен уни муқаддас қилган Яҳоваман”».
16 Яҳова Мусога гапиришда давом этиб, деди:
17 «Ҳорунга бундай деб айт: “Нуқсони бор ҳеч бир зурриётинг, авлодлари оша, Худосига таом тақдим этиш учун муқаддас жойга яқинлашмасин.
18 Муқаддас жойга танасида нуқсони борлар, яъни кўр, чўлоқ, бадбашара*, қўл ёки оёқларидан бири ҳаддан ортиқ узун,
19 оёғи ёки қўли синган,
20 букур, пакана*, кўзида хасталиги бўлган, тошмаси бор, қирма темиратки тошган ёки мояги эзилган киши яқинлашмасин+.
21 Руҳоний Ҳоруннинг зурриётидан танасида нуқсони бўлган ҳеч бир киши, Яҳовага оловда куйдириладиган назрларни тақдим этиш учун қурбонгоҳга яқинлашмасин. Сабаби, унинг нуқсони бор бўлиб, у Худосига таом тортиқ этиш учун қурбонгоҳга яқинлаша олмайди.
22 У Тангрисининг таомларидан — ғоят муқаддас ва муқаддас нарсалардан+ тановул қилиши мумкин+.
23 Бироқ танасида нуқсони бўлгани боис, пардага+ ва қурбонгоҳга+ яқинлашиб, муқаддас масканимни+ булғамасин. Чунки Мен уларни муқаддас қилган Яҳоваман”+».
24 Мусо буларнинг ҳаммасини Ҳорунга, унинг ўғилларига ва бутун Исроил халқига айтди.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «ўзига яқин бўлган».
^ Бу, соқолни умуман тартибга келтирмасликни англатмайди. Эҳтимол, бу ерда бутпарастларнинг одатлари назарда тутилган.
^ Ёки «нон». Қурбонликлар назарда тутилган.
^ Ёки «жонга». Бу ердаги ибронийча нефеш сўзи «ўлик» маъносини берувчи ибронийча сўз билан боғлиқ.
^ Сўзма-сўз «уруғини».
^ Ёки «бурнида кесиги бор».
^ Бошқа вариант «нимжон».