Левилар 4:1–35

  • Гуноҳ қурбонлиги (1–35)

4  Яҳова Мусога шундай деб айтди:  «Исроил ўғилларига айт: “Агар бирор киши билмай туриб+, Яҳова қилма деб айтган қандайдир гуноҳ ишга қўл урса, қуйидагича йўл тутсин:  Агар мойланган руҳоний+ гуноҳга қўл уриб+ халқни айбдор қилиб қўйса, у гуноҳи учун Яҳовага гуноҳ қурбонлиги сифатида нуқсонсиз ёш буқани келтирсин+.  У буқани учрашув чодирининг кираверишига+, Яҳованинг олдига олиб келиб, буқанинг бошига қўлини қўйсин-да, уни Яҳованинг ҳузурида сўйсин+.  Кейин мойланган руҳоний+ буқанинг қонидан бир оз олиб, қонни учрашув чодирига олиб кирсин.  Руҳоний бармоғини етти марта қонга ботириб+, Яҳованинг ҳузурида, муқаддас жойдаги парда олдида етти марта ерга сачратсин+.  Шунингдек, руҳоний қондан оз-моз олиб, Яҳованинг олдидаги, учрашув чодиридаги тутатқи тутатиладиган қурбонгоҳнинг шохларига суртсин+. Қолган қоннинг ҳаммасини учрашув чодирининг кираверишида турган куйдириладиган қурбонлик келтириладиган қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин+.  У гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирилган буқанинг ёғини, жумладан ичакларини қоплаб турган ёғни, ичакларнинг атрофидаги ёғни,  иккала буйрагини ва уни қоплаб турган ёғни, яъни сонларининг ёнидаги ёғни ҳам олсин. Шунингдек, у буйраклар билан бирга жигардаги ёғни ажратиб олсин+. 10  Тинчлик қурбонлиги сифатида келтирилган буқадан ҳам шу нарсалар ажратиб олинсин+. Руҳоний бу нарсаларни куйдириладиган қурбонлик келтириладиган қурбонгоҳда куйдирсин. 11  Буқанинг териси, калласи билан гўшти, почалари, ичаклари ва гўнгини+ — 12  буқанинг қолган қисмларини — қароргоҳнинг ташқарисига, кул тўкиладиган тоза жойга олиб чиқиб, ёнаётган ўтинлар устига қўйиб куйдирсин+. Буқа кул тўкиладиган жойда куйдирилсин. 13  Борди-ю, бутун Исроил йиғини билмай туриб+ қандайдир гуноҳ ишга қўл уриб айбдор бўлса, лекин жамоа, Яҳова қилма деб айтган иш қилинганидан бехабар қолса+, 14  гуноҳ ошкор бўлганидан кейин, жамоа гуноҳ қурбонлиги учун ёш буқани олсин-да, уни учрашув чодири олдига келтирсин. 15  Жамоа оқсоқоллари Яҳованинг олдида буқанинг бошига қўлларини қўйишсин ва буқа Яҳованинг олдида сўйилсин. 16  Сўнг мойланган руҳоний буқанинг қонидан бир оз олиб учрашув чодирига кирсин. 17  Руҳоний бармоғини етти марта қонга ботириб, Яҳованинг ҳузурида, муқаддас жойдаги парда олдида етти марта ерга сачратсин+. 18  Кейин руҳоний қондан оз-моз олиб, Яҳованинг олдидаги, учрашув чодиридаги тутатқи тутатиладиган қурбонгоҳнинг шохларига суртсин+. Қолган қоннинг ҳаммасини учрашув чодирининг кираверишида турган куйдириладиган қурбонлик келтириладиган қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин+. 19  У ёғнинг ҳаммасини ажратиб олиб, қурбонгоҳда куйдирсин+. 20  Гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирилган буқа билан нима қилган бўлса, бу буқани ҳам ўшандай қилсин. Шундай қилиб, руҳоний уларнинг гуноҳини ювсин+ ва улар кечирилади. 21  Биринчи буқага ўхшаб бунисини ҳам қароргоҳ ташқарисига олиб чиқиб куйдирсин+. Бу — жамоа учун келтириладиган гуноҳ қурбонлиги+. 22  Йўлбошчи+ билмай туриб Тангриси Яҳова қилма деб айтган ишлардан бирортасига қўл уриб гуноҳ қилса ва айбдор бўлса 23  ёки содир этган гуноҳи билан амрни бузганидан хабар топса, унда нуқсонсиз ёш такани назр сифатида келтирсин. 24  У қўлини ёш таканинг бошига қўйсин ва уни Яҳованинг олдида, куйдириладиган қурбонлик сўйиладиган жойда сўйсин+. Бу — гуноҳ қурбонлигидир. 25  Руҳоний гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирилган ҳайвоннинг қонидан бармоғига оз-моз олиб, куйдириладиган қурбонлик келтириладиган қурбонгоҳнинг шохларига суртсин+. Қолган қоннинг ҳаммасини куйдириладиган қурбонликлар келтириладиган қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин+. 26  Тинчлик қурбонлигининг ёғи куйдирилганидек, унинг ҳамма ёғини ҳам куйдирсин+. Руҳоний унинг гуноҳини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади. 27  Агар халқ орасидан бирор киши билмай туриб гуноҳ қилса ва Яҳова қилма деб айтган ишлардан бирини қилиб айбдор бўлиб қолса+ 28  ёки гуноҳ содир этганидан хабар топса, унда қилган гуноҳи учун нуқсонсиз ёш урғочи эчкини назр сифатида келтирсин. 29  У гуноҳ қурбонлиги сифатида келтириладиган ҳайвоннинг бошига қўлини қўйсин ва уни куйдириладиган қурбонлик сўйиладиган жойда сўйсин+. 30  Руҳоний гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирилган ҳайвоннинг қонидан бармоғига оз-моз олиб, куйдириладиган қурбонлик келтириладиган қурбонгоҳнинг шохларига суртсин. Қолган қоннинг ҳаммасини қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин+. 31  Тинчлик қурбонлигининг ёғини ажратиб олгандек+, унинг ҳамма ёғини ажратиб олсин+ ва қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун руҳоний ёғларни Яҳовага атаб оловда куйдириладиган хуш ҳидли назр сифатида куйдирсин. Руҳоний унинг гуноҳини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади. 32  Борди-ю, у қўзини гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирса, нуқсонсиз урғочи қўзини олиб келсин. 33  У гуноҳ қурбонлиги сифатида келтириладиган ҳайвоннинг бошига қўлини қўйсин ва уни куйдириладиган қурбонлик сўйиладиган жойда сўйсин+. 34  Руҳоний гуноҳ қурбонлиги сифатида келтирилган ҳайвоннинг қонидан бармоғига оз-моз олиб, куйдириладиган қурбонлик келтириладиган қурбонгоҳнинг шохларига суртсин+. Қолган қоннинг ҳаммасини қурбонгоҳнинг ёнбошига тўксин. 35  Тинчлик қурбонлиги сифатида келтирилган ёш қўчқорнинг ёғини ажратиб олгандек, унинг ҳамма ёғини ажратиб олсин ва руҳоний ёғларни Яҳовага келтирилган назрларнинг устига қўйиб қурбонгоҳда куйдирсин+. Руҳоний унинг содир этган гуноҳини ювсин ва унинг гуноҳи кечирилади+.

Изоҳлар