Ободиё 1:1–21
1 Ободиёга* келган ваҳий.
Олий Ҳукмдор Яҳова Эдом+ ҳақида шундай демоқда:
«Биз Яҳовадан бир хабар эшитдик.Халқлар орасига элчи юборилиб:
“Туринглар, унга қарши урушга тайёрланайлик!”+ — деб жар солинди».
2 «Мана, Мен сени халқлар орасида арзимас қилиб қўйдим.Сен ниҳоятда жирканч бўлдинг+.
3 Ҳой, қояларда макон қилган,Юксакликда яшаганинг учун қалбингда:“Ким мени ерга қулата оларди?”— дейсан.Ўзбилармонлигинг сени алдади+.
4 Бургут сингари баланд жойда яшасанг ҳам*,Юлдузлар орасига ин қурган бўлсанг ҳам,Ўша ердан сени тортиб тушираман»,— демоқда Яҳова.
5 «Агар сеникига ўғри тушса, босқинчилар тунда келса,Улар фақат истаганини олиб кетмайдими?!
Борди-ю, узум терувчилар сеникига келса,
Озгина бўлса ҳам узум қолдирмайдими?!+Душманларинг эса сени батамом йўқ қилади*.
6 Эсовнинг тинтилмаган жойи қолмади-ку!
Унинг яширин хазиналари излаб топилди!
7 Улар сени чегарагача ҳайдаб борди.
Ҳамма иттифоқчиларинг сени алдади.
Сен билан тинч-осойишта яшаган одамлар устингдан ғалаба қозонди.
Дастурхонингдан нон еганлар сенга тузоқ қўяди.Лекин сен буни билмай қоласан».
8 Яҳова айтмоқда: «Ўша куниМен Эдомдан донишмандларни+,Эсовнинг тоғли ҳудудидан ақл-идрокли инсонларни йўқ қиламан.
9 Эй Темон+, жангчиларинг даҳшатга тушади+,Чунки Эсовнинг тоғли ҳудудидаги ҳар бир инсон қириб ташланади+.
10 Биродаринг Ёқубга зулм қилганинг учун+Шарманда бўласан+,Бутунлай йўқ бўлиб кетасан+.
11 Сен бир четда қараб турган кунда,Бегоналар унинг сипоҳларини асир қилиб олган кунда+,Чет элликлар Қуддус дарвозасидан кириб, шаҳар учун қуръа ташлаганда+,Сен ҳам улар сингари йўл тутган эдинг.
12 Биродаринг бошига кулфат тушганда севинмаслигинг керак эди+.Яҳудо халқи қирғин қилинаётганда қувонмаслигинг керак эди+.Улар қайғуда бўлганида кеккайиб гапирмаслигинг керак эди.
13 Мусибат кунида халқимнинг дарвозасидан кирмаслигинг керак эди+.Бошига кулфат тушганда севинмаслигинг керак эди.Фалокат юз берганда унинг бойликларига қўл узатмаслигинг керак эди+.
14 Чорраҳаларда туриб, қочиб кетаётганларни қирмаслигинг керак эди+.Кулфат куни омон қолганларни душманларга тутиб бермаслигинг керак эди+.
15 Яҳова барча халқларга қарши чиқадиган кун яқин+.
Нима қилган бўлсанг, сенга ҳам шундай жавоб қайтади+.
Бошқаларга қилган муомаланг ўз бошингга тушади.
16 Муқаддас тоғимда шаробни қандай ичган бўлсангиз,Жамики халқлар Менинг ғазабимни шароб сингари тинимсиз ичади+.
Улар ичиб, қултумлаб ютади.Улар ҳеч қачон мавжуд бўлмагандек йўқ бўлиб кетади.
17 Сион тоғида эса омон қолганлар бўлади+,Бу тоғ муқаддас бўлади+.Ёқуб хонадони ўзига тегишли мулкка эгалик қилади+.
18 Ёқуб хонадони оловдай,Юсуф хонадони алангадай,Эсов хонадони эса анғиздай бўлади.Улар лов этиб ёниб, уни ютиб юборади.Эсов хонадонидан ҳеч ким омон қолмайди+.Зотан буни Яҳованинг Ўзи айтган.
19 Улар Нагавни ҳамда Эсовнинг+ тоғли ҳудудини,Шефела билан филистимликлар+ юртини мулк қилиб олади.
Улар Эфрайим ва Самария+ ерларини,Бенямин эса Гиладни мулк қилиб олади.
20 Мана шу кўтарма деворнинг сургун қилинган аҳолисига+,Яъни Исроил халқига канъонликлар юртидан то Зорафатгача+ бўлган ҳудуд тегишли бўлади.
Сафарадга сургун қилинган Қуддус аҳолиси Нагав шаҳарларига эгалик қилади+.
21 Эсовнинг тоғли ҳудудини ҳукм қилиш учун+,Нажоткорлар Сион тоғига чиқадилар.Шоҳлик Яҳованики бўлади»+.
Изоҳлар
^ Маъноси «Яҳованинг хизматчиси».
^ Бошқа вариант «баланд учсанг ҳам».
^ Бошқа вариант «Улар қанча нарсани йўқ қилади?»