Салоникаликларга йўлланган биринчи мактуб 5:1–28

  • Яҳованинг куни келиши (1–5)

    • «Тинчлик ва хавфсизлик!» (3)

  • Ҳушёр туриб, сергакликни сақлаш (6–11)

  • Насиҳатлар (12–24)

  • Хайрлашув сўзлари (25–28)

5  Биродарлар, вақт ва муддатларга келсак, улар ҳақида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ.  Ўзларингиз ҳам яхши биласизларки, Яҳованинг* куни+ ўғри тунда келгандек келади+.  Одамлар: «Тинчлик ва хавфсизлик!» — деб юришганда, ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутиб қолганидек, улар ногаҳон ҳалокатга дучор бўлишади+. Улар сира қочиб қутула олишмайди.  Лекин сиз биродарлар, ўша кун тўсатдан келганда унинг қўлига тушмайсизлар, сабаби сиз ўғрилар каби қоронғиликда эмассизлар.  Зеро сизлар нур ва кундузнинг ўғилларисиз+. Бизлар на тунга, на зулматга тегишлимиз+.  Хуллас келинглар, бошқаларга ўхшаб ухламайлик+, аммо ҳушёр туриб+, сергакликни сақлайлик+.  Ухлаётганлар тунда ухлашади ва ичиб олганлар кечаси маст бўлишади+.  Аммо биз кундузга тегишли бўлганлар, келинглар, ҳушёрликни сақлаб, имон ва муҳаббат совутини, нажот умидини дубулғадек кийиб олайлик+.  Боиси, Тангри бизни Ўзининг қаҳрига мубтало қилиш учун эмас, аксинча, Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали қутқарилиш учун танлади+. 10  Исо Масиҳ биз учун ўлган экан+, ҳушёрмизми, уйқудамизми*, биз ҳамиша у билан яшашимиз керак+. 11  Шу сабабли, ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бир-бирингизга далда бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар+. 12  Биродарлар, орангизда зўр бериб меҳнат қилаётганларни, Ҳазратимизнинг ишида сизларни бошқараётганларни ҳамда сизларга насиҳат бераётганларни ҳурмат қилишингизни илтимос қиламиз. 13  Шунингдек, бажараётган ишлари учун уларга эҳтиром кўрсатиб, севинглар+. Ўзаро тинч-тотув яшанглар+. 14  Биродарлар, сизларга насиҳатимиз шу: тартибни бузаётганларни огоҳлантиринглар*+, руҳи тушганларга тасалли беринглар, кучсизларга ёрдамлашинглар, ҳамма одамларга сабр-тоқатли бўлинглар+. 15  Ҳеч бир киши ёмонлик эвазига ёмонлик қайтармасин+, аксинча бир-бирингизга ҳамда бошқаларга яхшилик қилишга интилинглар+. 16  Доимо хурсанд бўлинглар+. 17  Тинмай ибодат қилинглар+. 18  Ҳар нарса учун миннатдорчилик билдиринглар+. Чунки Исо Масиҳнинг издошлари бўлган сизларга нисбатан Аллоҳнинг иродаси шудир. 19  Худонинг руҳи сизларда амал қилишига тўсқинлик қилманглар*+. 20  Башоратларга бепарво бўлманглар+. 21  Ҳар нарсани текшириб кўриб+, яхшисига ёпишиб олинглар. 22  Ҳар қандай ёмонликдан ўзингизни четга тортинглар+. 23  Тинчлик Худоси сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайти давомида руҳингиз, жонингиз* ва танангиз ҳар томонлама бенуқсон бўлиб қолсин+. 24  Сизларни даъват этган Аллоҳ ишончлидир ва У буни қилади. 25  Биродарлар, бундан буён ҳам биз учун ибодат қилинглар+. 26  Барча биродарларни биродарлик севгиси ила ўпиб қарши олинглар. 27  Бу мактубни ҳамма биродарларга ўқиб бериш масъулиятини Ҳазратимиз олдида зиммангизга юклайман+. 28  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Ёки «ўлим уйқусидамизми».
Ёки «тартибни бузаётганларга панд-насиҳат қилинглар».
Сўзма-сўз «руҳнинг алангасини ўчирманглар».
Ёки «ҳаётингиз». Луғатга қ.