Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Муқаддас руҳ ёрдамида амалга оширилган мураккаб топшириқ

Муқаддас руҳ ёрдамида амалга оширилган мураккаб топшириқ

Тарих давомида Худонинг хизматчилари ажойиб ишларни амалга оширишган. Буни улар ўз қобилиятлари туфайли эмас, Яҳованинг ёрдами билан қила олишган. 1954 йили Яҳованинг ташкилоти «Янги дунё жамиятининг фаолияти» * номли фильмни чиқарган. Уни асосан фильм яратишда умуман тажрибага эга бўлмаган байтилчилар тайёрлаган. Ушбу мураккаб лойиҳа фақатгина Яҳованинг муқаддас руҳи ёрдамида амалга оширилган. Бу бизни шунга ишонтиряптики, агар Яҳовага таянсак, бизга берилган ҳар қандай топшириқни бажаришда муваффақиятли бўла оламиз. (Зк 4:6)

«“ЯНГИ ДУНЁ ЖАМИЯТИНИНГ ФАОЛИЯТИ” ФИЛЬМИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нега халқаро бош идора ҳақида фильм яратишга қарор қилинди?

  • Қандай қилиб бу фильмда Байтил инсон танасига ўхшаши кўрсатилган? (1Кр 12:14–20)

  • Фильмни яратаётганда биродарлар қандай қийинчиликларга дуч келишди ва уларни қай йўсин бартараф этишди?

  • Бу мисолдан Яҳованинг муқаддас руҳи борасида нимани ўрганяпмиз?

^ абз. 3 Бу фильм jw.org сайтида фақат инглиз тилида мавжуд.