Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҚИЙИНЧИЛИК БАТАМОМ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида «тинчлик-осойишталик бўлади»

Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида «тинчлик-осойишталик бўлади»

Тез орада узоқ кутилган Худонинг Шоҳлиги — Худо томонидан ўрнатилган ягона ҳукумат — бутун ер юзи бўйлаб тинчлик ўрнатади. Забур 72:7 да ваъда берилганидек, «тинчлик-осойишталик бўлади». Аммо Худонинг Шоҳлиги ер юзи устидан қачон бошқаришни бошлайди? Бу қандай амалга ошади? Унинг бошқаруви сизга қандай фойда келтиради?

ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ ҚАЧОН КЕЛАДИ?

Муқаддас Китобда Худонинг Шоҳлиги яқинда келишига ишора қилувчи бир қанча воқеалар башорат қилинган. Халқлар аро урушлар, очарчилик, касалликлар, зилзилалар ва қонунсизлик кўпайиши каби воқеалар охирзамон «белгисини» ташкил этади. (Матто 24:3, 7, 12; Луқо 21:11; Ваҳий 6:2–8)

Яна шундай башорат қилинган: «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган, пулпараст,.. ота-онага итоатсиз, ношукур, садоқатсиз, меҳрсиз, муросасиз, туҳматчи, ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз, яхшиликдан нафратланадиган,.. мағрур, Аллоҳни эмас, айш-ишратни севадиган бўладилар». (2 Тимўтийга 3:1–4) Бу каби иллатлар доимо муайян даражада намоён бўлган. Аммо бугунги кунда бу иллатлар кенг тарқалган.

Мазкур башоратлар 1914 йилдан амалга оша бошлади. Тарихчилар, давлат арбоблари ва ёзувчилар дунё ўша йилдан сўнг ўзгариб кетгани борасида ўз фикрларини билдиришган. Масалан, даниялик Петер Мунк исмли тарихчи шундай ёзган: «1914 йили бошланган уруш инсоният тарихини кескин ўзгартириб юборди. Тараққиётнинг ёрқин палласида... биз кулфат, даҳшат, нафрат ва хавф-хатарга дуч келдик».

Аммо бу каби вазиятлар осудаликдан олдинги бўронга ўхшайди. Улар Шоҳлик ер юзи устидан бошқарадиган пайт яқинлигини кўрсатяпти. Исо охирзамонга тегишли башоратига қуйидагича якун ясаган: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират бўлади». (Матто 24:14)

Ушбу хушхабар Яҳованинг Шоҳидлари хабарлаётган асосий мавзудир. Уларнинг асосий адабиёти «Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди» деб номланади. Унда мунтазам равишда Худонинг Шоҳлиги инсоният ва Ер учун қандай ажойиб ишлар қилиши борасида муҳокама қилинади.

ҚАЙ ЙЎСИН ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ БОШҚАРУВНИ ЎЗ ҚЎЛИГА ОЛАДИ?

Қуйидаги тўртта муҳим омил бу саволга жавоб беради:

  1. Шоҳликни бу дунёдаги сиёсий раҳбарлар бошқармайди.

  2. Дунёнинг сиёсий раҳбарлари ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик ниятида нодонларча йўл тутиб, Худонинг Шоҳлигига қарши чиқади. (Забур 2:2–9)

  3. Худонинг Шоҳлиги инсоният устидан бошқаришни истайдиган сиёсий шоҳликларни яксон қилади. (Дониёр 2:44; Ваҳий 19:17–21) Ушбу сўнгги глобал тўқнашув Армагеддон деб номланган. (Ваҳий 16:14, 16)

  4. Худо Шоҳлигининг бошқарувига тайёрлик ила итоат этганлар Армагеддон жангида омон қолиб, осойишта янги дунёда яшайди. Улар Муқаддас Китобда тилга олинган «улкан оломонни», миллионлаб инсонларни ташкил этади. (Ваҳий 7:9, 10, 13, 14)

ШОҲЛИК БОШҚАРУВИ СИЗГА ҚАНДАЙ ФОЙДА КЕЛТИРАДИ?

Худо Шоҳлигининг фуқароси бўлиш учун биринчи навбатда таълим олиш керак. Исо Худога ибодат қилиб, шундай деган эди: «Абадий ҳаётга эга бўлиш учун, Сени — танҳо ҳақ Худони ва Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билиш керак». (Юҳанно 17:3)

Қачонки инсонлар Худованд Яҳовани Шахс сифатида таниб-билса, улар ҳар тарафлама фойда олади. Келинг, фақат иккитасини кўриб чиқамиз. Биринчиси, улар Худога нисбатан кучли имонни ривожлантиради. Далилларга асосланган имон уларни Худонинг Шоҳлиги мавжуд эканига ҳамда ўз бошқарувини яқинда бошлашига ишонтиради. (Ибронийларга 11:1) Иккинчиси, уларнинг Худога ва яқинига бўлган севгиси ўсиб боради. Худога бўлган севги Унга чин қалбдан бўйсунишга ундайди. Яқинига бўлган севги эса Исонинг қуйидаги сўзларини амалда қўллашга туртки беради: «Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга шундай муомала қилинг». (Луқо 6:31)

Меҳрибон ота сингари Яратувчимиз бизга энг яхшисини беришни истайди. У Муқаддас Китобда тилга олинган «ҳақиқий ҳаётга» эга бўлишимизни хоҳлайди. (1 Тимўтийга 6:19) Бугунги ҳаёт «ҳақиқий ҳаётдан» йироқ. Миллионлаб инсонлар бугун ниҳоятда оғир ҳаёт кечиряпти ва тирик қолиш учун курашяпти. Келинг, Худонинг Шоҳлиги ўз фуқаролари учун қиладиган баъзи ажойиб ишларни билиб олиб, «ҳақиқий ҳаётга» назар ташлайлик.

Шоҳлик бошқаруви остида одамлар тинчлик ва хавфсизликда ҳаёт кечириб, мўл-кўл ноз-неъматлардан баҳраманд бўлади

^ Муқаддас Китобни www.pr418.com сайтимизда онлайн ўқишингиз мумкин.