Бахтли ҳаёт учун доно маслаҳатлар
«Дунёдаги ёвузликни — урушлар, қашшоқлик, касалликлар ва болаларга ёмон муносабатда бўлишаётганини кўрганимда кайфиятим тушади, лекин энди умидсизликка берилмаяпман». (РАНИ) *
Рани ҳақиқий донолик Манбаи бўлмиш Яратувчимиз ҳақида билиб олганида, чинакам бахтни топди. Кейинги мақолаларни ўқир экансиз, Аллоҳнинг таълимотлари қуйидаги соҳаларда сизга қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўринг:
оилавий бахтга эришиш;
бошқалар билан тинч-тотув яшаш;
борига қаноат қилиш;
азоб-уқубатлар ва ўлимнинг асл сабабларини тушуниш;
келажакка умид билан қараш;
Худони таниб-билиш ва Унга яқинлашиш.
Қолаверса, Яратувчи доноликни фақатгина танланган бир гуруҳ инсонларга эмас, аксинча, уни излаётган ҳар бир одамга саховат билан беришини билиб оласиз.
^ абз. 2 Бу журналда исмлар ўзгартирилган.