АЛҒОВ-ДАЛҒОВ ДУНЁДА
1 | Соғлиғингизни асранг
НЕГА БУ МУҲИМ?
Мушкул вазият ёки офат одамларнинг соғлиғига кўп томонлама салбий таъсир қилиши мумкин.
-
Нохуш воқеалар инсонларни стрессга солади. Узоқ давом этган стресс эса уларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.
-
Офатлару пандемиялар соғлиқни сақлаш тизимига зарар келтириши ва дори-дармон етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
-
Фалокатлар одамларнинг моддий аҳволини оғирлаштиради ва улар озиқ-овқат ҳамда дори-дармон каби энг зарурий нарсаларни сотиб ололмайди.
Нимани билишингиз керак?
-
Жиддий касаллик ва ақлий зўриқиш нотўғри қарорлар чиқаришингизга ва соғлиғингизга яхши таъсир қиладиган одатларни ташлаб қўйишингизга олиб келиши мумкин. Натижада соғлиғингиз янада ёмонлашиши ҳеч гап эмас.
-
Соғлиқ муаммоларига бепарво бўлсангиз, касалликларингиз кучайиб, ҳатто ҳаётингиз учун хавф туғдириши мумкин.
-
Соғлиғингиз яхши бўлса, қийин вазиятларда ҳам тўғри қарорлар чиқара оласиз.
-
Моддий шароитингиз қандай бўлишидан қатъи назар, соғлиғингизни асраш учун муайян қадамлар қўя оласиз.
Ҳозир нима қилишингиз мумкин?
Доно одам юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлашга ҳаракат қилади ва уларнинг олдини олиш учун керакли чораларни кўради. Соғлиқ борасида ҳам худди шундай. Гигиена қоидаларига риоя қилсангиз, касалликка чалиниш хавфи камаяди ёки у енгилроқ кечади. Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш афзалроқ.
«Гигиенага риоя қилганимиз ва уйимизни тоза сақлаганимиз туфайли шифокор кўригига ва дори-дармонга камроқ пул сарфлаймиз». (Андреас) a
a Ушбу журналда айрим исмлар ўзгартирилган.