Кириш сўзлари
Оилавий бахтнинг 12 та сири
Барбод бўлган оилаларда қандай муаммолар бўлгани ҳақида кўп эшитамиз. Аммо бахтли оилаларнинг муваффақиятига нима ҳисса қўшяпти?
1990–2015 йиллар оралиғида Қўшма Штатларда ажралишлар сони 50 ва ундан юқори ёшдагилар орасида икки баробарга, 65 ва ундан юқори ёшдагилар орасида эса уч баробарга ошди.
Ота-оналар нима қилишга ҳайрон: айрим мутахассислар болани мунтазам равишда мақтаб туришга ундаса, бошқалари қаттиққўл бўлиш кераклигини айтишади.
Ёшлар муваффақиятга эришиш учун керак бўладиган қобилиятларни ўзлаштирмаган ҳолда катта ҳаётга қадам қўйишяпти.
Аммо ҳақиқат шундаки...
Никоҳ қувонч келтириши ва доимий ришта бўлиши мумкин.
Ота-оналар болаларига севги ила тарбия беришни ўргана олишади.
Ёшлар катта ҳаётда асқатадиган қобилиятларни ўзлаштира олишади.
Қандай қилиб? «Уйғонинг!» журналининг ушбу сонида оилавий бахтнинг 12 та сири муҳокама қилинади.