ЖУФТЛИКЛАР УЧУН
4. Кечиримли бўлиш
НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Кечиримли бўлиш хатони ва хафагарчиликни унутишни ўз ичига олади. Аммо бу гуноҳни кичрайтиришни ёки ўзини ҳеч нима бўлмагандай тутишни англатмайди.
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Бир-бирингизга чидамли бўлинглар ва ҳатто кимнингдир бошқадан арз қилишга сабаби бўлса, уни чин дилдан кечирсин». (Колосаликларга 3:13)
«Агар бировни севсангиз, унинг номукамаллигига эмас, у қандай инсон бўлишга интилаётганига аҳамият берасиз». (Арон)
НЕГА БУ МУҲИМ?
Гина сақлаш сизга жисмонан ва ҳиссан зарар келтиради, никоҳингизга ҳам ёмон таъсир қилади.
«Бир сафар турмуш ўртоғим дилимни қаттиқ оғритди, сўнг мендан кечирим сўради. Уни кечиришга қийналдим. Охири уни кечирдим, аммо буни ўша заҳоти қилмаганимдан афсусдаман. Сабаби бу муносабатимизга путур етказди». (Жулия)
НИМА ҚИЛСАНГИЗ БЎЛАДИ?
ЎЗИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ
Турмуш ўртоғингизнинг бирон гапи ёки иши сизга оғир ботса, ўзингиздан сўранг:
-
Буни ҳаддан ташқари кўнглимга яқин олмаяпманми?
-
Унинг хатоси мендан кечирим сўрайдиган даражада жиддийми ёки аҳамият бермасам ҳам бўладими?
ТУРМУШ ЎРТОҒИНГИЗ БИЛАН МУҲОКАМА ҚИЛИНГ
-
Бир-биримизни тезда кечириб юборамизми?
-
Тезда кечириб юбориш учун нима қилсак бўлади?
МАСЛАҲАТЛАР
-
Турмуш ўртоғингиздан хафа бўлганингизда, уни ёмон ниятли одамга чиқарманг
-
«Барчамиз тез-тез хато қилиб туришимизни» ёдда тутиб, турмуш ўртоғингизнинг хатосини кечиришга интилинг. (Ёқуб 3:2)
«Агар иккала томон айбдор бўлса кечиримли бўлиш осон, аммо фақат бир томон айбдордай туюлса, бундай қилиш анча қийин. Узрни қабул қилиб, кечириш учун чинакамига камтарлик керак». (Кимберли)
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Масалани ҳал қилишга шошилинг». (Матто 5:25)
Гина сақлаш сизга жисмонан ва ҳиссан зарар келтиради, никоҳингизга ҳам ёмон таъсир қилади