ЖУФТЛИКЛАР УЧУН
2. Ҳамкорлик руҳи
НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Ҳамкорлик руҳи ҳукм сурадиган никоҳда эр ва хотинни битта самолётда учаётган капитан ва иккинчи учувчига ўхшатса бўлади. Агар бирорта муаммо юзага келса, уларнинг ҳар бири «мен» деб эмас, балки «биз» деб фикр юритади.
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Энди улар икки эмас, бир тан ҳисобланади». (Матто 19:6)
«Никоҳда бахтга эришиш учун турмуш ўртоқлар алоҳида эмас, биргаликда меҳнат қилишлари зарур». (Кристофер)
НЕГА БУ МУҲИМ?
Агар эр ва хотин ўртасида ҳамкорлик руҳи бўлмаса, келишмовчиликлар юзага келганида улар муаммо билан эмас, бир-бири билан курашишга мойил бўлади. Арзимаган нарсалар катта муаммога айланади.
«Никоҳда ҳамкорлик бўлиши муҳим. Агар эрим билан ўртамизда ҳамкорлик руҳи бўлмаса, биз турмуш ўртоқлар эмас, шунчаки ҳамхона бўлиб қоламиз. Яъни икки киши бирга яшайди-ю, аммо муҳим қарор чиқариш керак бўлганда бу муаммога айланади». (Александра)
НИМА ҚИЛСАНГИЗ БЎЛАДИ?
ЎЗИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ
-
Ишлаб топган пулимни фақат «ўзимники» деб ҳисоблайманми?
-
Тиниқиб дам олиш учун турмуш ўртоғимдан алоҳида бўлишим керакми?
-
Турмуш ўртоғим қариндошлари билан яқин бўлишига қарамай, улардан ўзимни олиб қочаманми?
ТУРМУШ ЎРТОҒИНГИЗ БИЛАН МУҲОКАМА ҚИЛИНГ
-
Қайси соҳа(лар)да ҳамкорлик руҳини яхши намоён этяпмиз?
-
Қайси соҳа(лар)да яхшилансак бўлади?
-
Ҳамкорлик руҳини кучайтириш учун қандай қадамлар қўйишимиз керак?
МАСЛАҲАТЛАР
-
Турмуш ўртоғингизга теннис ўйинидаги рақиб сифатида қараманг. Бунинг ўрнига иккалангиз битта жамоа бўлиб, тўрнинг у томонидаги муаммолар билан курашинг.
-
«Қандай қилиб мен ғалаба қозона оламан?» деб эмас, «Қандай қилиб биз ғалаба қозона оламиз?» деб ўйланг
«Ким ҳақ, ким ноҳақ эканини унутинг. Никоҳингизда тинчлик ва бирлик ҳукм суриши анча муҳимроқ». (Итан)
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Нафақат ўзингизнинг, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланглар». (Филиппиликларга 2:3, 4)