Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2. Азоб-уқубатларда ўзимиз айбдормизми?

2. Азоб-уқубатларда ўзимиз айбдормизми?

Нега буни билиш муҳим?

Агар саволнинг жавоби «ҳа» бўлса, унда азоб-уқубатларни камайтириш қўлимиздан келади.

Бу ҳақда ўйлаб кўринг

Инсоният азоб-уқубатларнинг қуйидаги сабаблари учун қанчалик жавобгар?

  • Зўравонлик.

    Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) хабарига кўра, балоғатга етган кишиларнинг ҳар тўрттадан биттаси болаликнинг маълум бир даврида жисмоний зўравонликдан жабр кўрган ва аёлларнинг ҳар учтадан биттаси ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий тажовузга (ёки икковига ҳам) учраб туради.

  • Йўқотишлар.

    ЖССТ томонидан чоп этилган «Бутунжаҳон саломатлик статистикаси — 2018 йил» номли нашрда «ҳисоботларга кўра, 2016 йили дунё бўйлаб 477 000 киши ўлдирилгани» ёзилган. Бундан ташқари, ўша йили урушлар ва тўқнашувларда 180 000 киши ҳалок бўлган.

  • Соғлиқ муаммолари.

    Бир журналдаги мақолада ёзувчи Франц Смитнинг таъкидлашича, «бир миллиарддан зиёд инсон чекади ва тамаки ўлимга сабаб бўладиган асосий бешта касалликни келтириб чиқаради: юрак иллати, инсульт, нафас йўллари инфекциялари, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва ўпка саратони». («National Geographic»)

  • Ижтимоий тенгсизлик.

    «Камбағаллик, нисбий тенгсизлик, ирқчилик қурбони бўлиш, жинсий дискриминация, бадарға қилиниш ва рақобатчилик — буларнинг ҳаммаси руҳий азоб-уқубатларга дуч келиш эҳтимолини оширади»,— деб бўлишди психолог Жей Вотс.

    КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

    jw.org сайтидаги «Аллоҳ нега ерни яратган?» номли видеони томоша қилинг.

Муқаддас Китобда нима дейилган?

Бугунги азоб-уқубатларнинг кўпига инсонларнинг ўзи сабабчи.

Одатда азоб-уқубатларга инсонларнинг ҳаётини қийинлаштирган ҳукуматлар сабабчи.

«Инсоннинг инсон устидан ҳукмронлик қилаётгани фақат зиён келтиради». (ВОИЗ 8:9)

Азоб-уқубатларни камайтирса бўлади.

Муқаддас Китоб принциплари соғлиқни яхшилашга ва бошқалар билан тинч-тотув яшашга ҳисса қўшади.

«Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади». (ҲИКМАТЛАР 14:30)

«Ҳар қандай адоват, қаҳру ғазаб, бақириқ ва ҳақоратли сўзларни ҳар қандай ярамаслик билан бирга ўзингиздан соқит қилинглар». (ЭФЕСЛИКЛАРГА 4:31)