1. Азоб-уқубатларимизда Худо айбдорми?
Нега буни билиш муҳим?
Кўпчилик азоб-уқубатлар Худонинг иродаси билан содир бўляпти, деб ўйлайди.
Бу ҳақда ўйлаб кўринг
Аксарият дин раҳбарлари бевосита ёки билвосита Худо азоб-уқубатларимизга сабабчи, деб ўргатишади. Мисол учун, улардан баъзилари шундай дейишади:
Табиий офатлар бу — Аллоҳнинг жазоси.
Болалар Тангрига осмонда кўпроқ фаришталар керак бўлгани учун ўлишади.
Кўпдан-кўп азоб-уқубатларга сабабчи бўлаётган урушларда Худо у ёки бу томонни қўллаб-қувватлайди.
Агар дин раҳбарлари Аллоҳ ҳақида нотўғри таълим бераётган бўлса, унда уларнинг: «Азоб-уқубатларга Аллоҳ сабабчи»,— деган сўзларига ишонсак бўладими?
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
jw.org сайтидаги «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» номли видеони томоша қилинг.
Муқаддас Китобда нима дейилган?
Азоб-уқубатларимизга Худо сабабчи эмас.
Борди-ю, У сабабчи бўлганида, бу Муқаддас Китобда очиб берилган Унинг фазилатларига зид келарди. Масалан:
«[Худонинг] барча йўллари адолатли,.. У одил ва ҳақдир». (ҚОНУНЛАР 32:4)
«Ҳақ Тангри ёвуз ишга қўл уришига, Қодир Аллоҳ ёмонлик қилишига ақл бовар қилмайди!» (АЮБ 34:10)
«Қодир Тангри адолатни бузмайди». (АЮБ 34:12)
Худо У ҳақда нотўғри таълимотларни ўргатаётган динларни рад этади.
Улар қаторига азоб-уқубатларимизга Аллоҳ сабабчи, деб ўргатаётган динлар ҳамда урушлару зўравонликни маъқуллаётганлар киради.
«Пайғамбарлар Менинг номимдан [Худонинг номидан] ёлғон башоратлар қилишяпти. Мен уларни юборганим ҳам, уларга буюрганим ҳам, гапирганим ҳам йўқ. Улар ёлғон ваҳий кўриб,.. уйдирмаларини сизларга башорат қилишяпти». (ЕРЕМИЁ 14:14)
Исо иккиюзламачиликни қоралаган.
«Менга: “Ҳазратим, Ҳазратим”,— деб мурожаат қилгани билан, ҳар ким ҳам Самовий Шоҳликка киролмайди, фақат осмондаги Отамнинг хоҳишини бажарган кишигина бунга эришади. Ўша куни кўпчилик менга: “Ҳазратим, Ҳазратим, ахир биз сизнинг номингиз билан башорат қилмаганмидик, сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқармаганмидик ва сизнинг номингиз билан қудратли ишларни бажармаганмидик?” — дейди. Шунда мен уларга: “Сизларни ҳеч ҳам танимайман! Кетинглар ёнимдан, эй қонунбузарлар!” — деб айтаман». (МАТТО 7:21–23)