Электрон қурилмаларнинг таъсири. Никоҳга
Электрон қурилмалардан тўғри фойдаланиш эру хотинга никоҳ ришталарини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин. Масалан, электрон қурилмалар туфайли улар бир-бири билан кун мобайнида мулоқот қила олишади.
Аммо баъзи турмуш ўртоқлар электрон қурилмалардан нотўғри фойдаланади. Бунинг дастидан улар...
-
бир-бири билан камроқ вақт ўтказади.
-
зарурат бўлмаса ҳам, ишдаги вазифаларини уйда бажаради.
-
бир-бирига ишонмай қўяди ва ҳатто хиёнат қилади.
НИМАНИ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК?
БИРГА ЎТКАЗИЛАДИГАН ВАҚТ
Майкл исмли киши шундай бўлишди: «Баъзида хотиним билан бир хонада бўлсак-да, у менга парво ҳам қилмайди. Телефони қўлидан тушмайди ва менга: “Телефонимни текширишга мана энди вақт топилди”,— деб айтади». Жонатан исмли кишининг сўзларига кўра, бундай вазиятларда «эру хотин жисмонан бир жойда, хаёлан эса бир-биридан узоқда бўлади».
БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ. Қанчалик тез-тез телефон қўнғироғи, СМС ёки электрон хабар турмуш ўртоғингиз билан ўтказишингиз мумкин бўлган қимматбаҳо вақтни ўғирлайди? (ЭФЕСЛИКЛАРГА 5:33)
ИШ
Айримлар шундай ишда ишлайдики, уйда бўлишганида ҳам телефон қўнғироқлари ва электрон хатларга жавоб беришлари керак. Бошқалар эса иши буни талаб қилмаса-да, уйда ишлаш учун ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлашади. Ли исмли бир киши шуни тан олди: «Рафиқам билан вақт ўтказаётганда ишим билан боғлиқ қўнғироқлар ёки СМСларни текширмаслик мен учун жуда қийин». Жой исмли аёл эса: «Уйда ишлаганим сабабли ишни қачон тўхтатишни аниқлаш осон эмас. Мувозанатли бўлиш учун кўп ҳаракат қилишим керак»,— деб бўлишди.
БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ. Турмуш ўртоғингиз сизга ниманидир гапираётганида уни диққат билан тинглайсизми? (ЛУҚО 8:18)
САДОҚАТ
Бир сўровга кўра, турмуш ўртоқлар орасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабабларидан бири — ижтимоий тармоқлардир. Сўровда қатнашганларнинг ўн фоизи шуни тан олдики, улар умр йўлдошидан яширинча Интернетга қандайдир маълумотни жойлаштиришган.
Кўп одамларнинг фикрича, «ижтимоий тармоқлар турмуш қурганлар учун ўта хавфли бўлиб, ҳатто зинога етаклаши мумкин». Ҳуқуқшунослар ижтимоий тармоқлар кўплаб ажралишларга сабаб бўлаётганини айтишмоқда.
БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ. Ўзга жинсдаги инсон билан ёзишаётганингизни умр йўлдошингиздан яширасизми? (ҲИКМАТЛАР 4:23)
НИМА ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН?
УСТУВОР НАРСАЛАРНИ АНИҚЛАНГ
Вақтида овқатланмайдиган инсон соғлом бўла олмайди. Шу сингари, турмуш ўртоғи билан етарлича вақт ўтказмайдиган одам никоҳда соғлом муносабатларни ривожлантириши амримаҳол. (Эфесликларга 5:28, 29)
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Қайси нарсалар муҳимроқ эканини фарқланг». (ФИЛИППИЛИКЛАРГА 1:10)
Сиз қўлламоқчи бўлган маслаҳатларни турмуш ўртоғингиз билан муҳокама қилинг ёки ўз фикрларингизни ёзиб қўйинг.
-
Ҳеч бўлмаганда кунига бир маҳал бирга овқатланиш
-
Электрон қурилмалардан фойдаланмайдиган муайян пайтни белгилаш
-
Биргаликда мароқли вақт ўтказиш ёки икковингизга ҳам ёқадиган нимадир қилиш
-
Электрон қурилмаларни ухлайдиган жойдан нарироққа қўйиш
-
Электрон қурилмаларни бир четга олиб қўйиб, турмуш ўртоғингиз билан кунига ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа суҳбатлашиш
-
Ҳар куни муайян пайтда Интернетни ўчириб қўйиш