Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Электрон қурилмаларнинг таъсири. Фикрлашга

Электрон қурилмаларнинг таъсири. Фикрлашга

Одамлар мактабда, ишда ва бошқа жойларда доим ниманидир ўрганишади. Электрон қурилмалар эса бунда ёрдам бера олади. Ҳозир уйдан чиқмай туриб ва ҳатто ўтирган жойда осонгина жуда кўп маълумотга эга бўлиш мумкин. Тарих давомида бунақаси ҳали бўлмаган.

Бироқ электрон қурилмалардан жуда кўп фойдаланадиган одамларнинг аксарияти...

  • ўқиётганда фикрларини жамлашга қийналади.

  • диққатини бир ишга қаратишга қийналади.

  • холи қолганда тезда зерикади.

НИМАНИ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК?

ЎҚИШ

Баъзилар сабр билан тўлиқ китобни ўқишнинг ўрнига, асосий фикрни топиш учун уни тезда кўздан кечиришади.

Саволга тезда жавоб топишни истасангиз, матнга кўз югуртириб чиқиш фойдалидир. Аммо бу усул мавзуни чуқурроқ тушунишингизга тўсқинлик қилиши мумкин.

БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ. Узун матнларни ўқишга қийналмайсизми? Қай йўсин диққат билан ўқиш билим олиш жараёнида сизга ёрдам бера олади? (ҲИКМАТЛАР 18:15)

ДИҚҚАТНИ ЖАМЛАШ

Айримларнинг фикрича, электрон қурилмалар уларга бирданига иккита ишни бажариш, масалан, ҳам дўстлар билан ёзишиш, ҳам тадқиқ қилиш имконини беради. Бироқ диққати бўлингани сабабли улар ишларнинг бирортасини ҳам яхши бажара олишмайди.

Диққатни бир жойга жамлаш шахсий интизомни талаб этса-да, бунга интилиш арзийди. Грейс исмли ўсмир қиз шундай деди: «Эътиборимни бир нарсага қаратиб, чалғимаслик яхшироқ эканини тушундим. Чунки бу хатолар ва стрессни камайтиришга ёрдам беради».

БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ. Бирданига бир нечта ишни бажариш диққатингизни жамлашга ва тадқиқ қилган мавзуйингизни эслаб қолишга халақит берадими? (ҲИКМАТЛАР 17:24)

ХОЛИ ҚОЛИШ

Баъзи одамлар холи қолишни ёқтиришмайди, шунга чалғиш учун электрон қурилмалардан фойдаланишади. Оливия исмли бир аёл шундай бўлишди: «Агар 15 дақиқа телефонни ё планшетни текширмасам ёки телевизор томоша қилмасам, зерикиб кетаман».

Аммо холи қолишнинг ҳам яхши тарафлари бор. Чунки шундай пайтда инсон чуқур мулоҳаза юрита олади. Бу ҳам ёшларга, ҳам катталарга ниманидир ўрганишда асқатади.

БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ. Холи қолганингизда вақтдан мулоҳаза юритиш учун фойдаланасизми? (1 ТИМЎТИЙГА 4:15)

НИМА ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН?

ЎЗИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ

Электрон қурилмалардан фикрлаш қобилиятингизни яхшилаш учун қай йўсин фойдалана оласиз? Қандай қилиб электрон қурилмалар диққатингизни жамлашга ва янги нарсаларни ўрганишингизга тўсқинлик қилиши мумкин?

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Донолигу тафаккурдан айрилма». (ҲИКМАТЛАР 3:21)