Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Аниқ маълумотга эга бўлинг

Аниқ маълумотга эга бўлинг

Муаммо

Юзхотирчилик одатда хато маълумот туфайли пайдо бўлади. Келинг, қуйидаги мисолларни кўриб чиқайлик.

  • Иш берувчиларнинг баъзилари аёллар илм-фан ва техникага оид ишларни бажара олишмайди, деган янглиш фикрга боришади.

  • Туб аҳоли чет элдан келган инсонларни уларнинг иш жойларини олиб қўйганликда айблайди.

  • Кўп одамлар жисмоний нуқсони бор кишиларнинг ҳаммаси ғамгин ёки шафқатсиз бўлади, деган нотўғри хулоса чиқаришади.

Бу каби янглиш фикрларга ишонадиган одамлар ҳатто фикрларини тасдиқловчи мисоллар ёки далиллар келтириши мумкин. Қолаверса, улар бундай фикрларига қўшилмайдиган одамларни билимсиз деб ҳисоблашади.

Муқаддас Китобдаги принцип

«Билимга интилмаслик яхши эмас». (ҲИКМАТЛАР 19:2)

Бу оятдан нимани ўргансак бўлади? Ҳамма тафсилотларни билмай туриб қарор чиқариш нотўғри. Агар аниқ маълумотга асосланмай, ҳар хил уйдирма гапларга ишониб юрсак, одамларга нисбатан ноҳақ ҳукм чиқариб қўямиз.

Нега аниқ маълумотга эга бўлиш яхши?

Бошқалар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлсак, шунда улар тўғрисида тарқалган ёлғон-яшиқ гапларга ишонмаймиз. Боз устига, муайян гуруҳ одамлар борасида тарқатилаётган салбий фикрлар хато эканини тушунганимизда, биз бошқа гуруҳлар ҳақида эшитган уйдирма гапларга лаққа тушиб ўтирмаймиз.

Нима қилишингиз мумкин?

  • Одамлар муайян бир гуруҳ вакилларининг салбий хислати борлиги ҳақида гапириши мумкин. Аммо эсингизда бўлсинки, ўша гуруҳнинг аксарият аъзоларига бу хислат хос эмас.

  • Шуни унутмангки, муайян гуруҳ одамлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаслигингиз ҳам мумкин.

  • Асл маълумотни ишончли манбадан билиб олишга ҳаракат қилинг.