Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Дўстларингиз даврасини кенгайтиринг

Дўстларингиз даврасини кенгайтиринг

Муаммо

Агар биз ёқтирмайдиган гуруҳ вакилларидан узоқлашиб юрсак, уларга нисбатан янада юз-хотир бўлиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Борди-ю, бизга ўхшайдиган одамлар билангина дўстлашсак, унда фақат ўз фикрларимизни, ҳис-туйғуларимизни ва ҳаракатларимизни маъқуллайдиган бўлиб қоламиз.

Муқаддас Китобдаги принцип

«Бағрингизни кенг қилинглар». (2 КОРИНФЛИКЛАРГА 6:13)

Бу оятдан нимани ўргансак бўлади? «Бағримиз» сўзи остида ҳис-туйғуларимиз, жумладан, бошқаларга бўлган меҳримиз тушунилиши мумкин. Агар фақат бизга ўхшайдиган инсонларгагина меҳр кўрсатсак, унда бағри тор бўлиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Бунинг олдини олиш учун биздан фарқ қиладиган инсонлар билан дўстлашишимиз керак.

ДЎСТЛАР ДАВРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШНИНГ ФОЙДАСИ

Агар бошқаларни шахсан таниб-билишга ҳаракат қилсак, нега улар биздан фарқли равишда йўл тутаётганини тушуна бошлаймиз. Ўзгаларга нисбатан севгимизни ривожлантирганимиз сайин, улар бошқа гуруҳ вакиллари экани эсимиздан ҳам чиқиб кетади. Шунда уларни кўпроқ қадрлай бошлаймиз ва хурсандчиликларию қайғуларига шерик бўламиз.

Назаренинг мисолини кўриб чиқайлик. Бир пайтлари у муҳожирларга нисбатан юзхотирчилик қиларди. Бу туйғу билан курашишга унга нима ёрдам бергани ҳақида у шундай бўлишди: «Улар билан вақт ўтказиб, бирга ишлардим. Шунда муҳожирлар ҳақида кенг тарқалган фикрлар умуман нотўғри эканига гувоҳ бўлдим. Шуниси эътиборлики, турли маданият вакиллари билан дўстлашганингизда, уларнинг ҳаммасини ҳам бир қолипга солиб бўлмаслигини тушунасиз ва ўшанда уларга нисбатан севгини ривожлантириб, ҳар бирини алоҳида қадрлай бошлайсиз».

Нима қилишингиз мумкин?

Яшаш жойи, этник мансублиги ёки тили сизникидан фарқ қиладиган инсонлар билан суҳбатлашиш имкониятларини изланг. Масалан:

  • Улардан ўзлари ҳақида қисқача айтиб беришларини сўранг.

  • Уларни бирга овқатланишга таклиф қилинг.

  • Уларнинг ҳаётий воқеаларини диққат ила тингланг ва улар учун нима муҳим эканини аниқлашга ҳаракат қилинг.

Уларнинг ҳаётида рўй берган нарсалар шахсиятларини қандай шакллантирганини тушунишга интилсак, уларга ва гуруҳидаги бошқа инсонларга нисбатан ижобий муносабатни ривожлантира оламиз.