Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАВСИЯ

Тадқиқ давомида янги нарсаларни билиб олишга интилинг

Тадқиқ давомида янги нарсаларни билиб олишга интилинг

Тадқиқ ўтказиш учун тайёрланаётганимизда, ўзимиздан: «Бу тадқиқдан нимани билиб олмоқчиман?» — деб сўрасак бўлади. Лекин бу истагимиз пайида бўлиб, Яҳова бизга ўргатмоқчи бўлган нарсаларга бепарво бўлиб қолмаслигимиз керак. Худо бизга ўргатмоқчи бўлган нарсаларга қай йўсин диққатли бўла оламиз?

Донолик сўраб ибодат қилинг. Яҳова ҳозир сизга нималарни ўргатмоқчи эканини тушуниш учун Ундан ёрдам сўранг. (Ёқб. 1:5) Илгари билиб олган нарсалар билан кифояланманг. (Ҳик. 3:5, 6)

Муқаддас Китобнинг кучи ҳаётингизга таъсир қилишига йўл қўйинг. «Худонинг каломи жонли». (Иброн. 4:12) Муқаддас Китобни ҳар сафар ўқиганимизда, Аллоҳнинг жонли «каломи» бизга турлича таъсир қилиши мумкин. Лекин бу биз Худонинг таълимига муҳтож эканимизни тан олсаккина юз беради.

Яҳованинг дастурхонидаги барча нарса учун миннатдор бўлинг. Маънавий озуқа «бой дастурхон»даги тўйимли таомларга ўхшайди. (Ишаё 25:6) Сизга қизиқмасдай туюлган мавзуларни ҳам тадқиқ қилинг. Шунда Аллоҳга яхшироқ инсон бўлишингизга ёрдам беришига йўл қўясиз ва тадқиқ сизга завқ келтиради.