Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАДҚИҚ УЧУН ТАВСИЯЛАР

Маънавий инсонлар доно қарорлар чиқаради

Маънавий инсонлар доно қарорлар чиқаради

Ибтидо 25:29–34 ни ўқинг ва Эсов ҳамда Ёқуб доно қарорлар чиқарганми ёки йўқми билиб олинг.

Матн таркибини яхшироқ билиб олинг. Бундан олдин нима юз берган? (Ибт. 25:20–28) Кейин нима бўлган? (Ибт. 27:1–46)

Тафсилотларини яхшироқ билиб олинг. Ўша даврда тўнғич ўғилнинг қандай масъулиятлари ва ҳуқуқлари бўлган? (Ибт. 18:18, 19; w10-U 5/1 13)

  • Бирорта киши Масиҳнинг аждоди бўлиши учун тўнғич ўғил бўлиши керакмиди? (w17.12 14, 15)

Нималарни билиб олганларингизни аниқланг ва бунга амал қилинг. Нега тўнғичлик ҳуқуқи Эсовга қараганда Ёқуб учун қадрлироқ бўлган? (Иброн. 12:16, 17; w13 5/15 28-саҳ., 10-, 11-хб.; w03-U 10/15 28, 29) Яҳова бу ака-ука борасида қандай фикрда ва нима учун? (Мал. 1:2, 3) Яхшироқ қарорлар чиқариш учун Эсов нима қила оларди?

  • Ўзингиздан сўранг: «Ҳафта давомида вақтимни қандай ўтказишни режалаштираётганда, Яҳовага топиниш мен учун муҳим эканини қай йўсин кўрсатяпман ва оилавий топинишга вақт ажратяпманми?»