Иноят туфайли озод этилгансизлар
Гуноҳ сизларни бошқармасин, сабаби сизлар... иноятнинг ҳукми остидасизлар. РИМ. 6:14
1, 2. Нима сабабдан Римликларга 5:12- оят Яҳованинг Шоҳидлари учун муҳим?
ТАСАВВУР қилинг, сиз Яҳованинг Шоҳидлари яхши биладиган ва кўп ишлатадиган оятлар рўйхатини тузмоқчисиз. Эҳтимол, ўша рўйхатингизда Римликларга 5:12- оят биринчилар қаторида бўлар. Ушбу оятдаги қуйидаги сўзларни қанчалик кўп қўллаганингизни эсланг: «Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим. Шу тариқа ўлим барча инсонларга ўтди, демак уларнинг барчаси гуноҳ қилган».
2 Бу оят «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобида кўп марта ишлатилган. Шу китоб бўйича фарзандларингиз ёки бошқалар билан тадқиқ ўтаётиб, Худонинг ерга нисбатан нияти, тўлов ва ўлганларнинг ҳолатини 3-, 5- ва 6- бобларида муҳокама қилганингизда Римликларга 5:12- оятни ўқишингиз шубҳасиз. Лекин бу оят Яҳова билан бўлган муносабатингиз, хатти-ҳаракатларингиз ва келажагингиз билан қандай боғлиқ экани борасида қанчалик тез-тез ўйлаб турасиз?
3. Биз нимани тан олишимиз керак?
3 Барчамиз гуноҳкор эканимизни тан олишимиз даркор. Биз ҳар куни хато қиламиз. Лекин Аллоҳ тупроқ эканимизни билади ва У бизга раҳм қилишга тайёр. (Заб. 102:13, 14) Исо ўзининг намунали ибодатида Аллоҳдан: «Гуноҳларимизни кечир»,— деб сўрашимиз кераклигини ҳам айтганди. (Луқо 11:2–4) Шундай экан, Худо кечириб бўлган хатоларимиз ҳақида ўйлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо Худо бизни қандай қилиб кечира олиши ва буни қай тарзда амалга ошириши борасида ўйлаш биз учун фойдали бўлади.
ИНОЯТ ТУФАЙЛИ КЕЧИРИЛИШ
4, 5. а) Римликларга 5:12- оятни тушунишимизга нима ёрдам беради? б) Римликларга 3:24 да тилга олинган «иноят» нимани англатади?
4 Ҳаворий Павлуснинг Римликларга 5:12- оятдаги сўзларидан олдинги ва кейинги бобларда, айниқса, 6- бобда қизиқарли маълумотни топишимиз мумкин. Бу, Яҳова бизни қай йўсин кечира олишини тушунишимизга ёрдам беради. Масалан, 3- бобда қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «Ҳамма гуноҳ қилган... Бироқ Аллоҳ уларни Исо Масиҳ берган тўлов асосида озодликка чиқариб, Ўзининг инояти билан одил деб эълон қиляпти. Бу, Тангрининг инъомидир». (Рим. 3:23, 24) Мазкур оятда Павлус «иноят» деганда нимани назарда тутган? Бир манбага кўра, у қўллаган юнонча сўз «эвазига ҳеч нарса кутмасдан, ихтиёрий равишда кўрсатилган илтифот» деган маънони билдиради. Бу, меҳнатсиз эришилган марҳаматдир.
5 Джон Паркхерст исмли олим қуйидагича изоҳ берди: «Одатда бу [юнонча сўз] Худога ёки Исога нисбатан қўлланилганида, улар ихтиёрий равишда кўрсатган илтифотни ёки одамларнинг гуноҳларини ювиш ва қутқариш учун намоён этган марҳаматни англатади». Шу боис, буни таърифлаш учун «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»да «иноят» сўзи танлангани ўринлидир. Бироқ Аллоҳ ушбу иноятни қай тариқа намоён этган? Умидингизга ва У билан бўлган муносабатингизга бунинг қандай алоқаси бор? Келинг, буни кўриб чиқамиз.
6. Худонинг инояти инсонларга қай даражада фойда келтириши мумкин?
6 Одамато — «дунёда гуноҳ пайдо бўлишига» сабабчи бўлган ўша «битта одам»дир. Шу боис, «битта одамнинг айби туфайли ўлим бошқариб келяпти». Павлус қўшиб қўйиб, «Худонинг иноятини... мўл-кўл олаётганлар» бунга «бир инсон, яъни Исо Масиҳ орқали» эришишди, деб айтди. (Рим. 5:12, 15, 17) Ушбу иноят бутун башариятга фойда келтирди. Зотан, «битта инсоннинг [Исонинг] итоаткорлиги кўпларни одил қилади». Қолаверса, Худонинг инояти «Ҳазратимиз Исо Масиҳ ёрдамида абадий ҳаётга» етаклаши мумкин. (Рим. 5:19, 21)
7. Нима учун тўлов — Худо кўрсатган иноят, деб айта оламиз?
7 Яҳова тўловни тақдим этиш учун ер юзига Ўғлини юборишга мажбур эмасди. Лекин У бизга лутф айлаб, гуноҳ ва ўлимдан қутқариш учун имкон берди. Ваҳоланки, ҳеч биримиз Худо ва Исо биз учун кўрсатган бундай марҳаматга лойиқ эмасмиз. Шундай экан, кечирилиш ва абадий ҳаёт истиқболига эга бўлиш имкони — ростдан ҳам биз лойиқ бўлмаган илтифотдир. Биз Худонинг инояти каби туҳфани юқори қадрлаб, у кундалик ҳаётимизга таъсир қилишига йўл қўйиб беришимиз лозим.
АЛЛОҲНИНГ ИНОЯТИ УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК
8. Баъзи одамлар ўзларининг гуноҳларига нисбатан қандай янглиш нуқтаи назарда бўлишлари мумкин?
8 Одаматонинг гуноҳкор авлоди эканмиз, хатолар, ёмон ишлар ҳамда гуноҳ қилишга мойилмиз. Лекин Худонинг иноятини суиистеъмол қилиб, «Аллоҳнинг назарида гуноҳ деб ҳисобланадиган бирон-бир нотўғри иш қилиб қўйсам ҳам, бунинг ҳеч хавотирли жойи йўқ, ахир Яҳова барибир мени кечиради-ку!» деб ўйлаш жиддий хатодир. Таассуфки, ҳаворийларнинг баъзилари ҳали тирик бўлишганида, айрим масиҳийлар шундай фикрда эдилар. (Яҳудо 4 ни ўқинг.) Тўғри, балки бу фикр оғзимиздан чиқмас, аммо бундай нотўғри нуқтаи назар қалбимизда илдиз отиши ёки ҳатто ниш уриб, ўсиб чиқиши мумкин.
9, 10. Қай йўсин Павлус ва бошқалар гуноҳ ҳамда ўлимдан озод бўлишган?
Римликларга 6:1, 2 ни ўқинг.) Қизиқ, қанақасига улар ҳақида «гуноҳ учун ўлган», деб айтса бўлади, ахир улар ўша пайтда тирик эдилар-ку?
9 «Хато қилсам ҳам, Худо мени тушунади ва барибир кечиради» деган фикрдан қочишимиз кераклигини ҳаворий Павлус таъкидлаб ўтганди. Нима учун? Сабаби, Павлус ёзганидек, масиҳийлар «гуноҳ учун ўлган»лар. (10 Худо тўловни Павлус ва унинг замондошлари учун ҳам тақдим этди. Шу зайлда Яҳова уларнинг гуноҳларини кечирди, муқаддас руҳ билан мойлади ва Унинг маънавий ўғиллари бўлишга таклиф қилди. Ўшанда улар осмонда яшаш умидига эга бўлишди. Агар улар садоқатли қолишса, осмонда яшаб, Масиҳ билан ҳукмронлик қила олишарди. Аммо улар ҳали тирик бўла туриб, Худога хизмат қилишаётганида, Павлус улар ҳақида «гуноҳ учун ўлик» бўлишган, деб айтди. У инсон сифатида ўлган ва кейин осмонда яшаш учун боқий сиймо бўлиб тирилган Исони мисол тариқасида келтирди. Ўлим Исонинг устидан бошқа ҳукмрон эмасди. Мойланганлар билан ҳам худди шундайдир: улар ўзларини «гуноҳ учун ўлик, аммо Исо Масиҳ воситасида Аллоҳ учун тирик деб ҳисоблашлари» мумкин эди. (Рим. 6:9, 11) Бундан буён уларнинг ҳаёти илгаригидек бўлмай, улар нафс амри ёки истаклари бўйича яшашмасди. Зеро, улар олдинги ҳаёт тарзи учун ўлишганди.
11. Қайси маънода жаннатда яшашга умидвор бўлганлар, яъни биз «гуноҳ учун ўлик»миз?
11 Биз ҳақимизда-чи, нима деса бўлади? Масиҳий бўлишимиздан олдин тез-тез гуноҳ қилиб, ҳаракатларимиз Худонинг назарида қанчалик ёмон эканини ҳатто хаёлимизга ҳам келтирмаган бўлишимиз мумкин. Биз гўёки «ифлослик ва қонунсизликнинг қули», яъни «гуноҳнинг қули» эдик, деб айта оламиз. (Рим. 6:19, 20) Кейин Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни билиб, ҳаётимизга ўзгаришлар киритдик ва ўзимизни Худога бағишлаб, сувга чўмдик. Ўша пайтдан бери биз Худонинг йўл-йўриқларию меъёрларига «сидқидилдан риоя қиладиган» бўлдик. Шунингдек, «гуноҳдан озод бўлиб, одиллик қулларига айландик». (Рим. 6:17, 18) Шу сабабли ҳам, ўзимиз ҳақимизда «гуноҳ учун ўлик»миз, деб айта оламиз.
12. Ҳар биримиз қандай танлов олдида турамиз?
12 Ҳаворий Павлуснинг: «Тана истакларига тобе бўлмаслик учун, гуноҳ фоний таналарингизни бошқаришига йўл қўйманглар»,— деган сўзларини ўзингизга қўллаб кўринг. (Рим. 6:12) Агар фоний таналаримиз истаган нарсани қилсак, бизни «гуноҳ... бошқаришига йўл қўйган» бўламиз. Гуноҳ бизни бошқаришига «йўл қўйиш» ёки қўймаслик ўз қўлимизда экан, қуйидагича савол туғиляпти: «Аслида қалбимизда нимани хоҳлаяпмиз?» Ўзингиздан шундай деб сўранг: «Гоҳида номукаммал танам ёхуд онгим мени ёмон томонга йўналтириб, гуноҳли ишни қилишга ундашига йўл қўйяпманми ё гуноҳ учун ўликманми? Исо Масиҳ воситасида Аллоҳ учун тирикманми?» Бу саволларга берган жавобларимизда Худонинг инояти учун қанчалик миннатдор эканимиз намоён бўлади.
ҒАЛАБА ҚОЗОНИШИНГИЗ МУМКИН БЎЛГАН КУРАШ
13. Гуноҳдан юз ўгиришнинг имкони борлигига бизни нима ишонтиряпти?
13 Ҳақиқатни қабул қилишдан аввал кўп кишилар уятли ва ўлимга лойиқ бўлган ишлар қилишганди. (Рим. 6:21) Кейин эса улар Худони таниб-билиб, Уни севишни ва Унга хизмат қилишни бошлагач, бундай ишлардан юз ўгириб, ҳаётларига ўзгаришлар киритишди. Павлус мактуб йўллаган Коринф жамоатидагиларнинг кўпчилиги билан ҳам шундай бўлди. Уларнинг айримлари бутпарастлик, хиёнат, гомосексуализм, ўғрилик, ичкиликбозлик ва бошқа шу каби ишлар билан шуғулланишганди. Бироқ Аллоҳ уларни «ювиб тозалади» ва «муқаддас қилди». (1 Кор. 6:9–11) Рим жамоатидагиларнинг баъзилари билан ҳам шундай бўлганга ўхшайди. Шу боис, Павлус уларга: «Тана аъзоларингизни ноҳақлик қуроли қилиб гуноҳга топширманглар, аксинча, тирилганлар сифатида ўзингизни ҳамда тана аъзоларингизни одиллик қуроли қилиб Худога топширинглар»,— деб ёзишга илҳомлантирилган эди. (Рим. 6:13) Павлус бу масиҳийлар маънан пок қолиб, Худонинг иноятидан кейинчалик ҳам баҳраманд бўла олишларига амин эди.
14, 15. Худога «сидқидилдан» итоат этиш хусусида ўзимизга қандай саволлар беришимиз даркор?
14 Бугунги кунда ҳам худди шундай. Айрим биродару опа-сингилларимиз бир пайтлари Коринфдаги имондошлар каби бўлишганди. Лекин улар ҳам ўзгаришди. Улар ўтмишдаги гуноҳли ишларини қолдиришди ва Аллоҳ уларни «ювиб тозалади». Вазиятингиз қандай бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ сизга ва ҳаётингизга қандай нуқтаи назарда экани ҳақида ўйлаб кўринг. Худонинг инояти туфайли кечирилиш имконига эга бўлган экансиз, тана аъзоларингизни бундан буён «гуноҳга топширмаслик» қарорида қатъий турибсизми? Ўзингизни «тирилганлар сифатида... Худога топширишга» тайёрмисиз?
15 Бу учун биз Коринфдаги баъзилар қилган жиддий гуноҳлардан қочишимиз керак. Борди-ю, Худонинг иноятига эга бўлдик ва гуноҳ бизни бошқармаяпти, деб таъкидлаётган бўлсак, унда юқоридаги сўзларга биноан йўл тутишимиз муҳим. Аммо бошқаларнинг назарида унча жиддий бўлмаган гуноҳлардан ҳам қочиш учун қўлимиздан келганини қилиб, Худога «сидқидилдан» итоат этиш қароримизда қатъий турибмизми? (Рим. 6:14, 17)
16. Масиҳий бўлиш жиддий гуноҳлардан қочишдан кўпроқ нарсани ўз ичига олишини қаердан биламиз?
16 Ҳаворий Павлуснинг мисолини олайлик. Амин бўлишимиз мумкинки, у 1 Коринфликларга 6:9–11 да айтиб ўтилган оғир гуноҳли ишларга қўл урмаган. Лекин шунга қарамай, у ўзини гуноҳкор деб ҳисоблаган. Павлус қуйидагича ёзганди: «Мен бўлса гуноҳнинг қуллигига сотилган бандаман холос. Нима қилаётганимни билмайман: истаган нарсамни қилмайман, аммо нимадан нафратлансам, шуни қиламан». (Рим. 7:14, 15) Унинг сўзлари шуни кўрсатяптики, у гуноҳли деб билган бошқа ишлар ҳам бўлган ва у уларга қарши кураш олиб борган. (Римликларга 7:21–23 ни ўқинг.) Шундай экан, Худога «сидқидилдан» итоат этиш учун курашишда Павлусга тақлид қилайлик!
17. Нима сабабдан ростгўй бўлишни истайсиз?
17 Келинг, ростгўй бўлиш масаласини кўриб чиқайлик. Маълумки, Яҳовага топинишда ростгўйлик муҳимдир. (Ҳикматлар 14:5; Эфесликларга 4:25 ни ўқинг.) Қолаверса, «ёлғоннинг отаси» Шайтон эканини биламиз. Мисол учун, Ҳанания ва унинг рафиқаси ёлғон гапиришгани учун ҳаётларини йўқотишган. Биз бундайларнинг ўрнагига эргашишни истамаймиз, яъни ёлғондан қочамиз. (Юҳан. 8:44; Ҳавор. 5:1–11) Аммо ростгўйлик шунчаки ёлғон гапирмасликдан кўпроқ нарсани англатади. Агар Худонинг инояти учун чиндан ҳам миннатдор бўлсак, биз барча соҳаларда ростгўй бўламиз.
18, 19. Қайси маънода ростгўйлик шунчаки очиқдан-очиқ ёлғон гапирмасликдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади?
18 Ёлғон гапириш — ҳақиқатга зид бўлган нарсаларни айтишдир. Бироқ Яҳова Ўз халқидан очиқчасига ёлғон гапирмасликдан кўпроқ нарсани талаб қилади. У Исроил халқига шундай деганди: «Муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз Худо, муқаддасман». Кейин У қандай қилиб муқаддас бўлиш мумкинлигининг мисолларини ҳам келтирди. Хусусан, Аллоҳ: «Ўғирлик қилманг, алдаманг, бировга ёлғон гапирманг»,— деб айтганди. (Лев. 19:2, 11) Лекин, афсуски, «ҳеч қачон ёлғон гапирмайман» деган инсон ҳам бошқалар билан айёрларча йўл тутиб, уларни алдаши мумкин.
19 Масалан, бир киши ишхонасидаги раҳбарига ёки ҳамкорларига шифокор қабулига Римликларга 6:19 даги: «Муқаддас ишларни бажариш учун тана аъзоларингиз одилликнинг қули бўлсин»,— деган сўзларга риоя қилган бўладими?
бориши кераклиги сабабли ишда бўлмаслиги ё ишдан вақтлироқ кетиши лозимлигини айтади. Аслини олганда, унинг «шифокор қабулига бораман» дегани, шунчаки дорихонага кириб ўтишни ёки шифокорга қўл ҳаққини бериб қўйишни англатади, холос. У ишда бўлмаслигининг асл сабаби эса, биринчи бўлиб саёҳатга боришни истаётганида ёки оиласини пляжга олиб кетмоқчи эканидадир. Балки, бу кишининг «шифокор қабулига бораман» деган гапида заррача ҳақиқат бордир, лекин уни ростгўй деб айтса бўладими? Ёки у айёрлик қилдими? Бошқаларга нисбатан атайин қилинган айёрликнинг шунга ўхшаш мисолларини ўзингиз ҳам биларсиз. Эҳтимол, буни одамлар жазодан қочиш ёки бошқаларнинг эвазига фойда кўриш мақсадида қилишади. Гарчи бундай вазиятларда киши очиқдан-очиқ ёлғон гапирмаган бўлса ҳам, Худонинг «алдаманг» деган амрига ҳамда20, 21. Худонинг инояти учун миннатдорчилигимиз бизни нимага ундаши керак?
20 Хулоса шуки, Аллоҳга бўлган миннатдорчилигимиз Коринфдаги айримлар қилган зино, ичкиликбозлик ёки бошқа гуноҳли ишлардан қочишдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Аллоҳнинг иноятига эга бўлиш учун биз нафақат зинодан кочишимиз, балки беадаб ўйин-кулгилардан завқ олиш мойиллигига ҳам қарши курашишимиз лозим. Тана аъзоларимиз одилликнинг қули бўлиши бизни икчиликбозликдан сақлабгина қолмай, деярли маст ҳолатгача ичишдан ўзимизни тийишга ёрдам беради. Бундай ножўя ишларга қарши курашиш учун кўп ҳаракатлар талаб қилиниши мумкин, лекин шуни унутмангки, биз бу курашда ғалаба қозона оламиз.
21 Мақсадимиз — ҳам катта гуноҳлардан, ҳам назаримизда унчалик ёмон туюлмаган хатти-ҳаракатлардан қочишдир. Тўғри, бунга мукаммал даражада эриша олмаймиз. Шундай бўлса-да, биз бунинг уддасидан чиқиш учун Павлус сингари курашишимиз даркор. Зеро, у имондошларига: «Тана истакларига тобе бўлмаслик учун, гуноҳ фоний таналарингизни бошқаришига йўл қўйманглар»,— деб насиҳат қилганди. (Рим. 6:12; 7:18–20) Ҳар қандай гуноҳга қарши кураш олиб борар эканмиз, бу билан Аллоҳнинг Масиҳ орқали кўрсатган инояти учун миннатдорчилигимизни намоён этган бўламиз.
22. Тангрининг инояти учун миннатдор эканини кўрсатаётганларни қандай мукофот кутяпти?
22 Худо Ўз инояти туфайли гуноҳларимизни кечириб келяпти ва кейинчалик ҳам бундай қилишга тайёр. Келинг, бу учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, бошқаларнинг назарида кичикдек туюлган гуноҳларга берилиш мойиллигига қарши курашишда давом этайлик! Бундай йўл тутсак, бизни қандай мукофот кутяпти? Павлус бу борада шундай деганди: «Эндиликда эса гуноҳдан озод этилиб, Аллоҳнинг қулларига айланганингиз боис, самарангиз — муқаддас турмуш тарзи, унинг натижаси эса абадий ҳаётдир». (Рим. 6:22)