Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Фарзандлари маънан улғайишига кўмаклашиш учун нега муҳожир ота-она тил масаласини тарозига солиб кўриши керак?

Фарзандлар маҳаллий тилни мактабда ва атрофдагилардан ўрганишлари эҳтимолдан йироқ эмас. Бола бир нечта тилни билса фойдалидир. Ота-оналар ёшлар ҳақиқатни аниқ тушунишини ва маънан ўсишини хоҳлашса, маҳаллий тилда гапирадиган ёки ўзларининг она тилидаги жамоатга қатнаш ҳақида ўйлаб кўришлари лозим. Художўй ота-оналар фарзандларининг маънавий соғлигини шахсий манфаатларидан устун қўйишади. (17.05.; 9–11- саҳ.)

Исо Бутрусдан: «Булардан кўра мени кўпроқ севасанми?» — деб сўраганда нимага ишора қилган? (Юҳан. 21:15)

Афтидан, Исо бу саволни бериб, Бутрус балиқларни ва/ёки балиқчилик касбини назарда тутган бўлиши мумкин. Исонинг ўлимидан кейин Бутрус ўзининг аввалги балиқчилик ишига қайтган эди. Масиҳийлар дунёвий иш уларнинг ҳаётида қайси ўринда экани борасида ўйлаб кўришлари даркор. (17.05.; 22–23- саҳ.)

Қайғу борасида нимани ёдда тутишимиз лозим?

Ҳар бир инсон қайғуни турлича бошдан кечиради ва ҳасратини ҳар хил ифода этади. Гоҳида фақатгина инсоннинг ўзи ҳиссий оғриғини тўлалигича тушунади ва унга ич-ичидаги туйғуларни юзага чиқариш қийин бўлиши мумкин. Ҳатто кимдир ўз туйғуларини ифода этганида, бошқаларга у нима демоқчи эканини тушуниш доим ҳам осон бўлмайди. (17.07.; 14–15- саҳ.)

Масиҳий ўзини одамлардан ҳимоялаш мақсадида ўқотар қуролни олиб юриш борасида нимани инобатга олиши керак?

Ҳаёт Худонинг назарида муқаддасдир. Исо издошларини ҳимояланиш мақсадида қилич олиб юришга ундамаган. (Луқо 22:36, 38) Қиличларимизни омочларга айлантирамиз. Ҳаёт моддий нарсалардан анча қадрлироқ. Бошқаларнинг виждонини ҳурмат қиламиз ва намуна бўлишга интиламиз. (2 Кор. 4:2) (17.07.; 31–32- саҳ.)

Нега Исонинг ер юзидаги ҳаёти тўғрисидаги Матто ва Луқонинг баёнотлари фарқ қилади?

Маттонинг баёнотида Юсуф Марямнинг ҳомиладор бўлгани ва уларнинг Мисрга қочиб, кейинчалик орқага қайтиши кераклиги ҳақида хабар олганида қандай муносабат билдиргани ёзилган. Луқонинг баёнотида эса Марям, масалан, у қариндоши Элисабетни йўқлаб боргани ва Исо маъбадга борганида қандай муносабат билдиргани ҳақида ўқиймиз. (17.08.; 32- саҳ.)

Муқаддас Китоб бизга етиб келишида қандай қийинчиликлар бўлган?

Муқаддас Китобда қўлланилган сўз ва ибораларнинг маъноси вақт ўтган сайин ўзгарган. Халқ гапирадиган тилга сиёсий ўзгаришлар таъсир ўтказган. Муқаддас Китобни халқ гапирадиган тилга таржима қилишга қаршилик кўрсатилган. (17.09.; 19–21- саҳ.)

Севгининг энг аъло тури қайси?

Адолатли принципларга асосланган агапе севгиси энг аъло севги туридир. У меҳрибонлик ва самимийликни ўз ичига олади. Бундан ташқари, бу севги асосан бошқаларнинг манфаатини кўзлаб беғараз яхшилик қилишни англатади. (17.10.; 7- саҳ.)

Закариё ваҳийда кўрган иккита тоғ нимани билдиради ва нега бу тоғлар мисдан эди?

Биринчи тоғ Яҳованинг коинотдаги мангу бошқарувини, иккинчиси эса Исонинг назорати остидаги Масиҳий Шоҳликни англатади. Рамзий иккита тоғнинг мисдан бўлгани Яҳованинг ҳукмдорлиги ҳамда Масиҳий Шоҳлик юқори сифатли эканига урғу беради. У инсониятга барқарорлик келтириб, баракалар ёғдиради. (17.10.; 27–28- саҳ.)