Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Қайси маънода ҳаворий Павлус «учинчи осмонга кўтарилди» ва «жаннатга олиб кетилди»? (2 Кор. 12:2–4)

2 Коринфликларга 12:2, 3 да Павлус муайян бир кишини «учинчи осмонга кўтарилган эди» деб айтган. У ким эди? Коринфдаги жамоатга йўллаган мактубида Павлус Худо ундан ҳаворий сифатида фойдаланаётганини таъкидлаган. (2 Кор. 11:5, 23) Кейин у «Ҳазратимиздан келган рўёлар ҳамда ваҳийлар» ҳақида айтиб ўтган. Павлус бу ерда бошқа биродарларни тилга олмаган. Шу йўсин, рўёлар ҳамда ваҳийлар олган киши айнан унинг ўзи эканини мантиқан хулоса қилган. (2 Кор. 12:1, 5)

Демак, Павлус «учинчи осмонга кўтарилган» ва «жаннатга олиб кетилган» киши бўлиши мумкин. (2 Кор. 12:2–4) «Ваҳийлар» иборасини қўллагани, у келажак борасида гапирганига ишора қиляпти.

Павлус «учинчи осмонни» кўргани нимани англатади?

Муқаддас Китобда «осмон» сўзи том маънодаги осмонни англатиши мумкин. (Ибт. 11:4; 27:28; Мат. 6:26) Лекин у рамзий маънони ҳам билдиради. Гоҳида у ер юзидаги ҳукуматга ишора қилади. (Дон. 4:20–22) Ёки Худонинг Шоҳлиги орқали бошқариладиган илоҳий ҳукмдорликни билдириши мумкин. (Ваҳ. 21:1)

Павлус «учинчи осмонни» кўрган. Бу нима дегани? Муқаддас Китобда баъзида бирор фикрни таъкидлаш, у қанчалик муҳим эканини кўрсатиш мақсадида уч марта келтирилади. (Ишаё 6:3; Ҳиз. 21:27; Ваҳ. 4:8) Павлус «учинчи осмон»ни тилга олиб, Исо Масиҳ ва унинг 144 000 та ворисдоши орқали бошқариладиган Масиҳий Шоҳлик энг юқори сифатли ҳукмдорлик эканини таъкидламоқчи бўлганга ўхшайди. («Муқаддас Китобни англамоқ», «Небо» мавзуси остидаги «Новые небеса и новая земля» сарлавҳасига қаранг.) Павлус ёзганидай, биз Аллоҳнинг ваъдасига биноан «янги осмон»ни кутяпмиз. (2 Бутр. 3:13)

Павлус «жаннат» деганда нимага ишора қилган?

Бу сўз турли нарсаларни билдиради. 1) Одамнинг нуқтаи назарида бу ер юзидаги бўлажак «жаннат». 2) Бу Худонинг халқи янги дунёда эга бўладиган ўзгача тинч муҳит. 3) Ваҳий 2:7 да айтилган «Аллоҳнинг жаннати»ни, яъни осмондаги ажойиб муҳитни англатиши мумкин. («Қўриқчи минораси»нинг 2015 йил 15 июль сонининг 8- саҳифасидаги 8- хатбошига қаранг.)

Эҳтимол, Павлус 2 Коринфликларга 12:4 да ўзи ҳақида ёзганда ушбу учта омилни назарда тутгандир.

Хулоса:

2 Коринфликларга 12:2 да тилга олинган «учинчи осмон» «янги осмон», яъни Исо Масиҳ ва 144 000 мойланган масиҳийлар бошқарадиган Масиҳий Шоҳликни англатиши мумкин. (2 Бутр. 3:13)

Бу «учинчи осмон», негаки мазкур Шоҳлик энг аъло ва юксак ҳукмдорликдир.

Павлус ваҳийда «олиб кетилган» «жаннат» эса 1) ер юзидаги том маънодаги жаннат, 2) ҳозиргига қараганда кейинчалик кенг миқёсда бўладиган маънавий жаннат ва 3) янги дунёда бир вақтнинг ўзида осмонда ҳам бўладиган «Аллоҳнинг жаннатини» билдириши мумкин.

Демак, янги дунёда бир вақтнинг ўзида ҳам янги осмон, ҳам янги ер бўлади. Бу янги тадбир бўлиб, осмондаги Шоҳликни ва ер юзидаги жаннатда Яҳовага хизмат қиладиган инсонларни ўз ичига олади.