Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси»нинг 2020 йилги сонларига асосланган саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Мойланган имондошларимизга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

Уларнинг имонини қадрлаймиз, аммо уларга ҳаддан ортиқ эътибор қаратмаймиз. Одамларни улуғлашдан қочамиз. (Яҳд. 16) Уларга шахсий саволлар бериб, умиди ҳақида сўрамаймиз. (w20.01, 29- саҳ.)

Нима туфайли Яҳова сизга шахсан эътибор беришига ишона оласиз?

Муқаддас Китобга кўра, Яҳова ҳали туғилишингиздан аввал сизга эътибор берган. У ибодатларингизни эшитади. Яҳова қалбингиздагини ва нималар ҳақида ўйлаётганингизни билади ва хатти-ҳаракатларингиз Яҳованинг ҳис-туйғуларига таъсир қилади. (1 Сол. 28:9; Ҳик. 27:11) У сизни Ўзига жалб қилди. (w20.02, 12- саҳ.)

Қайси мисоллар қачон гапириш ва қачон сукут сақлаш ўринли эканини кўрсатяпти?

Яҳова тўғрисида бажонидил гапирамиз. Шунингдек, кимдир нотўғри йўлга оғиб кетаётганини пайқаганимизда гапирамиз. Оқсоқоллар керак бўлганида маслаҳат беришади. Фаолиятимиз тақиқланган ҳудудларда ишимиз қандай олиб борилаётгани тўғрисида билиб олиш (ёки бу ҳақида айтиш) босимига дуч келганда, сукут сақлаймиз. Қолаверса, махфий маълумотларни ошкор қилмаймиз. (w20.03, 20- , 21- саҳ.)

Йўэл 2- бобдаги чигирткалар Ваҳий 9- бобдаги чигирткалардан қай йўсин фарқ қилади?

Йўэл 2:20–29 да Яҳова чигирткаларни ҳайдаб юбориши ва улар келтирган зарарни қоплаши ҳақида ваъда берган. Шундан кейин У Ўз руҳини ёғдиради. Башоратнинг бу қисмлари бобилликлар Исроилга ҳужум қилганида ва ундан кейин амалга ошди. Ваҳий 9:1–11 да эса бугунги кунда чигирткалар сингари бўлган мойланганлар таърифланган. Улар Худо бу ёвуз дунёга чиқарган ҳукмларни эълон қилишяпти, бу туфайли дунёни қўллаб-қувватлаётганлар азобланяпти. (w20.04, 3–6- саҳ.)

Бугунги кунда «шимол шоҳи» ким?

Россия ва унинг иттифоқдошлари шимол шоҳини билдиради. Улар ваъзгўйлик ишини тақиқлаб биродару опа-сингилларимиздан нафратланиб, Худонинг халқига тўғридан-тўғри таъсир ўтказишмоқда. Улар жануб шоҳи билан рақобатлашмоқда. (w20.05, 13- саҳ.)

«Муқаддас руҳ самараси»га фақат Галатияликларга 5:22, 23 да санаб ўтилган фазилатлар кирадими?

Йўқ. Муқаддас руҳ ёрдамида одиллик каби бошқа ажойиб фазилатларни ривожлантира оламиз. (Эфес. 5:8, 9) (w20.06, 17- саҳ.)

Ўзимиз ҳақидаги маълумотни интернетга жойлаштиришнинг қандай хавфи бор?

Ижтимоий тармоқларда жойлаштираётган маълумотингиз бошқаларда худди сиз мақтанаётгандай ва ўзингизни бошқалардан устун қўяётгандай таассурот қолдириши мумкин. (w20.07, 6- , 7- саҳ.)

Масиҳийлар маҳоратли балиқчилардан нималарга ўрганиши мумкин?

Улар қачон ва қаерда балиқ бўлишига қараб овга чиқади. Керакли асбоблардан қандай фойдаланишни билади. Вазият ўзгарганда ҳам жасорат ила меҳнат қилади. Хизматимизда уларга тақлид қилсак бўлади. (w20.09, 5- саҳ.)

Каломни ўрганаётганларга Худога бўлган севгисини кучайтиришга ёрдам беришнинг баъзи йўллари қандай?

Уларни Муқаддас Китобни кунда ўқишга ва ўқиганлари устида мулоҳаза қилишга ундасак бўлади. Шунингдек, уларга ибодат қилишни ўргатишимиз керак. (w20.11, 4- саҳ.)

«Ҳаётга эга бўлади»ган «ҳамма» деганда кимлар назарда тутилади? (1 Кор. 15:22)

Ҳаворий Павлус барча одамлар тирилишини назарда тутмаган. Аксинча, у «Исо Масиҳнинг издошлари сифатида муқаддас қилинган» мойланганлар ҳақида айтиб ўтган. (1 Кор. 1:2; 15:18) (w20.12, 5- , 6- саҳ.)

Мойланганлар «охирги карнай чалинганда» «бир зумда, кўз очиб юмгунча» ўзгариб кетгач, нима қилишади? (1 Кор. 15:51–53)

Улар Исога эргашиб халқларга темир таёқ билан чўпонлик қилади. (Ваҳ. 2:26, 27) (w20.12, 12- , 13- саҳ.)