50- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Ўлганлар қандай қилиб тирилишади?»
Эй ўлим, ғалабанг қаерда? Эй ўлим, нишинг қаерда? 1 КОР. 15:55
141- ҚЎШИҚ Ҳаёт — мўъжизадир
БУ МАҚОЛАДА *
1, 2. Нега барча масиҳийлар осмонда яшаш учун тирилиш ҳақида билиб олишлари керак?
ЯҲОВАНИНГ аксарият хизматчилари ер юзида абадий яшашга умид қилади. Мойланган масиҳийларнинг қолган қисми эса осмонда яшаш умидига эга. Бу мойланганлар осмондаги ҳаёт қандай бўлади, деб жуда қизиқади. Ерда яшаш умидига эга кишилар ҳақида-чи, нима деса бўлади? Мазкур мақолада осмонда яшаш учун тириладиганлар ер юзида яшаш умидига эга кишиларга баракалар келтиришини билиб оламиз. Самовий умидга эгамизми ёки ер юзида яшаш умидигами, осмонда яшаш учун тирилиш ҳақида билиб олишимиз керак.
2 Худо биринчи асрдаги Исонинг баъзи шогирдларини самовий умид тўғрисида ёзишга илҳомлантирган. Ҳаворий Юҳанно қуйидагича тушунтирган: «Биз энди Аллоҳнинг фарзандларимиз, аммо келажакда қандай бўлишимиз ҳали ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Худо ошкор бўлганда, Унга ўхшаган бўламиз, чунки У қандай бўлса Уни шундайлигича кўрамиз». (1 Юҳан. 3:2) Шу боис, мойланганлар тирилганда, осмонда яшаш қандай бўлишини билишмайди. Бироқ улар мукофотини олганида, Яҳовани том маънода кўришади. Муқаддас Китобда осмонда яшаш учун тирилиш тўғрисида барча тафсилотлар келтирилмаган, аммо ҳаворий Павлус бу борада баъзи маълумотларни айтиб ўтган. Масиҳ «барча ҳукумату ҳокимиятларга ва бутун кучларга» чек қўйганида, мойланганлар у билан бирга бўлади. Бу «энг охирги душман — ўлим» йўқ қилинишини ҳам ўз ичига олади. Охирида эса, Исо ва у билан бирга ҳукмронлик қиладиганлар барча нарсада Яҳовага тобе бўлишади. (1 Кор. 15:24–28) Бу нақадар ажойиб пайт бўлади! *
3. Коринфликларга биринчи мактуб 15:30–32 дан билиб олганимиздай, Павлуснинг тирилишга бўлган ишончи унга қай йўсин кўмаклашган?
3 Павлуснинг тирилишга бўлган ишончи унга турли қийинчиликларда сабр-бардош қилишга кўмаклашган. (1 Коринфликларга 15:30–32 ни ўқинг.) У коринфликларга шундай деган: «Ҳар куни ўлимга рўбарў бўляпман». Сўзида давом этиб у «Эфесда йиртқич ҳайвонлар билан» курашгани ҳақида айтган. Эҳтимол, Павлус Эфесдаги ўйин майдонида том маънодаги ҳайвонлар билан курашган. (2 Кор. 1:8; 4:10; 11:23) Ёки Павлус «йиртқич ҳайвонлар» каби бўлган, унга қаршилик кўрсатган яҳудийларни ва бошқаларни назарда тутгандир. (Ҳавор. 19:26–34; 1 Кор. 16:9) Хуллас, қандай бўлмасин, у жиддий муаммоларга дуч келган. Аммо у келажакка нисбатан ижобий нуқтаи назарни йўқотмаган. (2 Кор. 4:16–18)
4. Қай йўсин тирилиш умиди масиҳийларни мустаҳкамлаяпти? (Муқовадаги расмга қаранг.)
4 Биз хавфли пайтларда яшаяпмиз. Баъзи имондошларимиз жиноят қурбонига айланмоқда. Бошқалари эса уруш қизиган ва хавфли жойларда яшайди. Айримлар ҳаёти ёки эркинлигини хавф остига қўйиб, ваъзгўйлик иши чекланган ёки ҳатто тақиқланган мамлакатларда хизмат қилмоқда. Аммо буларга қарамай, биродару опа-сингилларимиз Яҳовага топинишда давом этиб, бизга аъло ўрнак кўрсатмоқда. Ҳа, улар қўрқмайди, чунки улар шуни биладики, ҳатто ҳаётини йўқотса ҳам, Яҳова улар учун келажакда ажойиб нарсаларни ўйлаб қўйган.
5. Тирилишга бўлган ишончимизни қайси нотўғри нуқтаи назар заифлаштириши мумкин?
5 Павлус имондошларини баъзилар эга бўлган қуйидаги нотўғри нуқтаи назардан қочишга ундаган: «Келинглар, еб-ичайлик, барибир эртага ўлиб кетамиз». Бундай нуқтаи назар Павлус яшаган пайтдан аввал ҳам мавжуд бўлган. Эҳтимол, у Ишаё 22:13 дан иқтибос келтириб, исроилликлар эга бўлган нуқтаи назарга ишора қилган. Улар Яҳовага бўлган севгисини мустаҳкамлашнинг ўрнига, ўз истаклари бўйича яшаган. Исроилликлар «бугун бормиз, эртага йўқ» замирида ҳаёт кечирган. Бундай фикрлаш тарзи ҳозирги одамлар орасида ҳам кенг тарқалган. Исроилликлар эга бўлган нуқтаи назар ёмон оқибатларга олиб келгани тўғрисида Муқаддас Китобда ёзилган. (2 Сол. 36:15–20)
6. Тирилишга бўлган умидимиз ким билан мулоқот қилишни танлашимизга қай йўсин таъсир қилиши керак?
6 Яҳова ўлганларни тирилтиришини билиш ким билан мулоқот қилишни танлашимизга таъсир қилиши керак. Коринфдаги масиҳийлар тирилишни тан олмаганлар билан дўст бўлишдан қочиши керак эди. Бундан қуйидагича сабоқ оляпмиз: ҳозирим — ҳузурим деган нуқтаи назарга эга кишилар билан мунтазам мулоқотда бўлиш яхшиликка олиб келмайди. Бундайлар билан дўст тутиниш Худо хизматчисининг нуқтаи назари бузилиб, яхши одатлари йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса уни Худо нафратланадиган ҳаёт тарзини кечиришга — гуноҳга ботишга — етаклаши ҳеч гап эмас. Шу сабабли, Павлус қатъийлик ила: «Ақлингизни йиғиб олиб, адолатга мувофиқ йўл тутинглар ва гуноҳ қилманглар»,— деб огоҳлантирган. (1 Кор. 15:33, 34)
ҚАНДАЙ ТАНАДА ТИРИЛИШАДИ?
7. Коринфликларга биринчи мактуб 15:35–38 да кўрсатилганидай, баъзилар тирилиш борасида қандай савол берган бўлиши мумкин?
7 Коринфликларга биринчи мактуб 15:35–38 ни ўқинг. Тирилиш борасида шубҳа уруғларини сепмоқчи бўлганлар қуйидагича сўраган бўлиши мумкин: «Ўлганлар қандай қилиб тирилишади?» Бугунги кунда одамлар ўлгандан сўнг ҳаёт қандай бўлиши борасида ўз фикрига эга экан, бу борада Павлуснинг жавоби устида мулоҳаза қилиш биз учун фойдали бўлади. Хўш, Муқаддас Китобда нима дейилган?
8. Самода яшаш учун тирилишни тушунишимизга қайси мисол ёрдам беради?
8 Одам ўлса танаси чирийди. Лекин йўқ нарсадан коинотни яратган Шахс ўлган инсонни ҳаётга қайтара олади. (Ибт. 1:1; 2:7) Павлус самода яшаш учун тирилиш ҳақида гапирганида, Худо инсонни ўша-ўша танада тирилтирмаслиги мумкинлигини кўрсатувчи мисол келтирган. Масалан, «дон» ёки ўсимликнинг «уруғи» ҳақида бир ўйлаб кўринг. Ерга экилган уруғ униб янги ўсимликка айланади. Униб чиққан ўсимлик миттигина уруғдан тубдан фарқ қилади. Яратувчи «Ўзи хоҳлаганича тана ато» эта олишини кўрсатиш учун Павлус мазкур мисолдан фойдаланган.
9. Коринфликларга биринчи мактуб 15:39–41 да таналар турлича бўлиши борасида нима дейилган?
9 Коринфликларга биринчи мактуб 15:39–41 ни ўқинг. Павлус Худо мавжудотларнинг танасини турлича яратганига эътибор қаратган. Мисол учун, чорванинг, қушларнинг ва балиқларнинг танаси бир-бириникидан фарқ қилади. Шунингдек, у осмонда қуёш ва ой ўртасида фарқ борлигини таъкидлаган. Қолаверса, Павлус «юлдузлар ҳам... нур сочишда бир-биридан фарқ» қилишига диққат қаратган. Тўғри, ўз кўзларимиз билан қараганда, фарқини сезмасмиз. Бироқ олимларнинг айтишича, қизил гигант юлдузлар, оқ миттилар ва қуёшимиз каби сариқ юлдузлар мавжуд. Шу сингари, Павлус «осмонга оид таналар» ва «ерга оид таналар» тўғрисида ҳам айтиб ўтган. У нимани назарда тутган? Ер юзидаги мавжудотларнинг танаси этдан иборат бўлса, самода яшовчилар фаришталар сингари руҳий танага эга.
10. Осмонда тириладиганлар қандай танага эга бўлади?
10 Павлус уруғ ва ўсимлик мисолини келтирганидан сўнг нима деганига эътибор беринг: «Ўлганларнинг тирилиши ҳам худди шундай. Тана уруғ сингари чирийдиган бўлиб экилади-ю, чиримайдиган бўлиб тирилади». Албатта, одам ўлгандан кейин танаси чирийди ва тупроққа қайтади. (Ибт. 3:19) Хўш, унда қай йўсин одам танаси «чиримайдиган бўлиб» тирилиши мумкин? Масалан, Илёс, Элишай ва Исо ер юзида яшашлари учун одамларни тирилтирган. Бироқ Павлус бу каби тирилиш ҳақида гапирмаган. У самода яшаш учун мўлжалланган танада, яъни «руҳий тана»да тириладиганларни назарда тутган. (1 Кор. 15:42–44)
11, 12. Исо тирилганида у билан қандай ўзгариш содир бўлган ва мойланганлар билан қандай ўхшаш жараён юз беради?
11 Исо ер юзида яшаганида жисмоний танада бўлган. Лекин тирилганида у «ҳаёт бахш этувчи руҳ» бўлиб, осмонга қайтган. Шунга ўхшаб мойланганлар ҳам осмонда яшай олиши учун руҳий танада тирилади. Павлус қуйидагича тушунтирган: «Тупроқдан яралган одамга ўхшар эканмиз, демак осмондан келган одам сингари бўлишимиз ҳам аниқ». (1 Кор. 15:45–49)
12 Павлус тирилиш тўғрисидаги муҳокамасининг қизғин палласига келган эди. Шуниси эътиборга лойиқки, Исо жисмоний танада тирилмаган. Павлус: «Эт ва қон Худонинг Шоҳлигидан мерос ололмайди»,— деган. (1 Кор. 15:50) Ҳаворийлар ва бошқа мойланганлар осмонда яшаш учун эт ва қондан иборат чирийдиган танада тирилишмайди. Улар қачон тирилиши керак эди? Павлус уларнинг тирилиши ўлиши биланоқ эмас, балки кейинроқ юз беришини айтган. У Коринфликларга биринчи мактубини ёзганида, баъзи шогирдлар, масалан, ҳаворий Ёқуб «оламдан ўтган» эди. (Ҳавор. 12:1, 2) Бошқа ҳаворийлар ҳамда мойланганлар кейинчалик «оламдан ўтган». (1 Кор. 15:6)
ЎЛИМ УСТИДАН ҒАЛАБА
13. Исонинг «ҳозир бўлиш пайтида» нималар юз беради?
13 Исо ва Павлус келажакда тарихий давр келишини башорат қилишган. Бу Масиҳнинг ҳозир бўлиши эди. Мазкур давр урушлар, зилзилалар, ўлатлар ҳамда дунё бўйлаб бошқа нохуш воқеалар юз бериши билан ажралиб туради. Муқаддас Китобдаги бу башорат 1914 йилдан бери амалга ошаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Ушбу белгининг яна бир муҳим қисми амалга ошиши керак эди. Исо ўрнатилган Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабар «ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират» бўлишини каромат қилган. (Мат. 24:3, 7–14) Павлус «Ҳазратимизнинг ҳозир бўлиш пайтида» «оламдан ўтган» мойланганлар тириладиган вақт келишини ҳам айтган. (1 Салон. 4:14–16; 1 Кор. 15:23)
14. Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайтида мойланганлар оламдан ўтса улар билан нима юз беради?
14 Ҳозирги мойланганлар ўлиши биланоқ осмонда яшаш учун тирилади. Буни Павлуснинг 1 Коринфликларга 15:51, 52 даги сўзлари тасдиқлайди: «Ҳаммамиз ҳам ўлмаймиз, бироқ барчамиз ўзгариб кетамиз. Бу бир зумда, кўз очиб юмгунча, охирги карнай чалинганда содир бўлади». Унинг мазкур сўзлари ҳозир амалга ошяпти. Масиҳнинг бу биродарлари тирилгач роса қувонади. Улар «доимо Ҳазратимиз билан бирга» бўлади. (1 Салон. 4:17)
15. «Кўз очиб юмгунча» ўзгарган мойланганлар осмонда нима қилишади?
15 Муқаддас Китобда «кўз очиб юмгунча» ўзгарган мойланганлар осмонда нима иш қилишлари ҳақида айтилган. Исо уларга шундай деган: «Ғалаба қозонаётган ва охиригача менинг ишларимга биноан йўл тутаётган кишига халқлар устидан ҳокимият Ваҳ. 2:26, 27) Улар Исога эргашиб халқларга темир таёқ билан чўпонлик қилади. (Ваҳ. 19:11–15)
ато этаман. Мен Отамдан олганимдай, унга ҳам ҳокимият бераман. У темир таёқ билан халқларга чўпонлик қилади, улар эса сопол идиш сингари синиб кетади». (16. Қай йўсин кўплаб инсонлар ўлим устидан ғалаба қозонади?
16 Шуниси аниқки, мойланганлар ўлим устидан ғалаба қозонишади. (1 Кор. 15:54–57) Улар тирилиш туфайли яқинлашиб келаётган Армагеддон жангида ер юзидаги барча ёвузликларга барҳам бериш ишида қатнаша олади. «Буюк мусибатдан» чиқиб келадиган миллионлаб масиҳий эркагу аёллар янги дунёга ўтишади. (Ваҳ. 7:14) Улар ўтмишда ўлган миллиардлаб одамларнинг тирилганини кўришганда, ўлим устидан яна бир ғалабага эришилганининг гувоҳи бўлишади. Бу ажойиб воқеа рўй берганда нақадар бахтиёр бўлишимиз ҳақида бир ўйлаб кўринг! (Ҳавор. 24:15) Шунингдек, Яҳовага мутлақ садоқатни сақлаган барча ҳатто Одаматодан мерос бўлиб ўтган ўлим устидан ғалаба қозонади. Ҳа, улар абадий яшай олишади.
17. Коринфликларга биринчи мактуб 15:58 ни ёдда тутган ҳолда, ҳозир нима қилишимиз керак?
17 Ҳаёт бўлган ҳар бир масиҳий Павлус коринфликларга тирилиш тўғрисида ёзган далдали сўзлари учун миннатдор бўлиши керак. Павлуснинг «Раббимизнинг иши билан банд бўлинглар» деган маслаҳатига тўла риоя қилиш учун бизда етарлича сабаблар бор. (1 Коринфликларга 15:58 ни ўқинг.) Бу ишда доим жон куйдирсак, қувончга тўла ҳаётдан баҳраманд бўладиганлар қаторида бўламиз. Мазкур келажак биз тасаввур қилгандан ҳам аълороқ бўлади. Бу Раббимиз йўлида қилган меҳнатимиз зое кетмаслигининг яққол тасдиғи бўлади.
140- ҚЎШИҚ Абадий ҳаёт
^ абз. 5 Коринфликларга биринчи мактуб 15- бобнинг иккинчи қисмида тирилиш тўғрисида, айниқса, мойланган масиҳийларнинг тирилиши ҳақида батафсил айтилган. Шунингдек, ушбу бобда Павлус бошқа қўйлар учун муҳим бўлган фикрларни ҳам ёзиб қолдирган. Бу мақолада қай йўсин тирилиш умиди ҳозирги ҳаёт тарзимизга ва келажакда бахтли ҳаёт кечиришимизга ёрдам беришини кўриб чиқамиз.
^ абз. 2 Павлуснинг 1 Коринфликларга 15:29 даги мулоҳазалари келтирилган ушбу сондаги «Ўқувчиларнинг саволлари» га қаранг.