Ёдингиздами?
«Қўриқчи минораси»нинг 2021 йилги сонларига асосланган саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:
Ишаё 63:9 бизни нимага ишонтиряпти?
Яҳова раҳмдил бўлгани учун хатоларимизни кечиради. Ишаё 63:9 Худо бизга ёрдам беришга ҳам тайёр эканига ишонтиряпти. Унга тақлид қилсак яхши бўларди. (w21.01, 21- саҳ.)
Нега Яҳова бошчиликни ўрнатган?
У буни севги туфайли қилган. Бошчилик туфайли Яҳованинг оиласи тинчлик ва тартиб ила фаолият юрита олади. Бу тартиб бўйича йўл тутадиган оиланинг ҳар бир аъзоси охирги қарорларни ким чиқариши ва уларни амалга оширишда ким етакчилик қилиши кераклигини билади. (w21.02, 3- саҳ.)
Нима учун масиҳийлар тезкор хабарлашув иловаларидан фойдаланганида, эҳтиёткор бўлиши лозим?
Кимдир бундай иловалардан фойдаланмоқчи бўлса, яхши дўстларни танлаш ҳақида пухта ўйлаб кўриши муҳим. Мессенжерлардаги катта гуруҳларга келганда, бу қийинроқ бўлади. (1 Тим. 5:13) Шунингдек, тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш ва топинишимиз билан боғлиқ бўлмаган ишларда имондошлардан фойда олишни кўзлаш хавфи бор. (w21.03, 31- саҳ.)
Нега Худо Исонинг азоб чекиб ўлишига йўл қўйган?
Биринчидан, Исо яҳудийларни лаънатдан озод қилиш учун устунга осилиши керак эди. (Галат. 3:10, 13) Иккинчидан, Яҳова Исони бўлғуси Олий руҳоний сифатида тайёрлаётган эди. Учинчидан, Исо ўлими билан одамлар кучли синов пайтида ҳам садоқатли бўлиб қола олишини исботлаган эди. (Аюб 1:9–11) (w21.04, 16-, 17- саҳ.)
Ваъзгўйликда одамларни учратиш қийин бўлаётган ҳудудда яшаётган бўлсангиз, нима қила оласиз?
Одамлар уйида бўлиш эҳтимоли юқори бўлган пайтда ваъз қилсак, кўпроқ одамни учратамиз. Шунингдек, турли жойда ваъз қилиб кўрамиз ва ҳар хил усуллардан фойдаланамиз. Масалан, хатлар ёзамиз. (w21.05, 15-, 16- саҳ.)
Ҳаворий Павлус: «Қонун учун қонун орқали ўлдим»,— деб айтганида, нимани назарда тутган? (Галат. 2:19)
Мусонинг Қонуни одамлар номукаммал эканини тасдиқларди ва исроилликларни Масиҳга етакларди. (Галат. 3:19, 24) Павлус бу орқали Масиҳни қабул қилди. Бунинг натижасида, Павлус «қонун учун» ўлди, у Қонуннинг кучи остида эмас эди. (w21.06, 31- саҳ.)
Сабр-бардошли бўлишда Яҳова қандай ўрнак кўрсатяпти?
Яҳова Унинг исмига доғ туширилганига, Унга ва Унинг ҳукмдорлигига қаршилик кўрсатилаётганига, баъзи фарзандлари исён кўтарганига, Иблиснинг чексиз ёлғонларига, хизматчиларининг азоб-уқубатларига, дўстларидан айрилганига, разил одамларнинг бошқаларга ва табиатга зарар келтираётганига сабр-бардош қиляпти. (w21.07, 9–12- саҳ.)
Сабрли бўлиш борасида Юсуф қандай ўрнак қолдирди?
Юсуф акалари томонидан ноҳақликка дуч келган. Сўнг у сохта айбланган ва кўп йиллар Мисрда қамоқда бўлган. (w21.08, 12- саҳ.)
Хаггей 2:6–9, 20–22 да қандай рамзий маънодаги ларза ҳақида башорат қилинган?
Халқлар Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни рад этади, лекин кўп одамлар ҳақиқатни қабул қилади. Яқинда халқлар сўнгги ларзага солинади. Ўшанда улар йўқ бўлади. (w21.09, 15–19- саҳ.)
Нега хизматда таслим бўлмаслигимиз керак?
Яҳова уринишларимизни қадрлайди ва бундан жуда мамнун. Таслим бўлмасак, абадий ҳаётга эга бўламиз. (w21.10, 25-, 26- саҳ.)
Қандай қилиб Левилар 19- боб: «Бутун юриш-туришингизда муқаддас бўлинглар»,— деган маслаҳатга амал қилишга ёрдам беради? (1 Бутр. 1:15)
Бу оятда Левилар 19:2 даги сўзлар иқтибос қилиб келтирилганга ўхшайди. 19- бобда 1 Бутрус 1:15 даги сўзларни кундалик ҳаётимизда қандай қўллашимиз мумкинлиги борасида кўп мисоллар бор. (w21.12, 3-, 4- саҳ.)