Сизни спиртли ичимликларга нисбатан Худонинг нуқтаи назари бошқарсин
ШУБҲАСИЗКИ, Яҳованинг турли совғаларини, жумладан, улардан қай йўсин завқ олишни ҳал қилиш борасидаги ирода эркинлигингизни ҳам қадрлайсиз. Қизиғи шундаки, Муқаддас Китобга кўра, шароб Худонинг совғаси. У ерда: «Нон кўнгилни хушнуд қилади, шароб ҳаётни шодликка тўлдиради»,— деб ёзилган. (Воиз 10:19; Заб. 104:15) Ҳойнаҳой, баъзилар спиртли ичимликлар масаласида муаммоларга эга эканини кузатгандирсиз. Бундан ташқари, дунё бўйлаб спиртли ичимликлар ва уларни истеъмол қилиш меъёри борасида ҳамма ҳар хил фикрга эга эканини пайқагандирсиз. Хўш, масиҳийлар бу борада қандай йўл тутиши оқилона бўларди?
Қаерда яшашимиздан ёки қандай маданиятда улғайганимиздан қатъи назар, қарор чиқарганимизда, атрофимиздаги бошқа одамларнинг эмас, Худонинг маслаҳатларига қулоқ солишимиз лозим.
Эътибор берган бўлсангиз, бу дунёда анча одамлар тез-тез ва кўп ичади. Айримлар ўзини эркинроқ ҳис қилиш учун ичиши мумкин. Бошқалар муаммолари борасида бош қотирмаслик учун ичади. Баъзи жойларда эса спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилган кишини етук ва кучли деб билишади.
Аммо масиҳийлар меҳрибон Парвардигоримизнинг доно йўл-йўриқларига эга. Масалан, ичкиликка ружу қўйиш аянчли асоратлар келтиради. Ҳикматлар 23:29–35 да ичкиликка берилган киши ва бунинг оқибатида пайдо бўладиган муаммолар ҳақида ёзилган a. Европадаги Дениэл исмли оқсоқол ҳақиқатни билмаган пайтларини қуйидагича эслайди: «Ҳаддан ташқари кўп ичиш ёмон қарорлар ва оғриқли оқибатга олиб келди, бу ҳиссий жиҳатдан менда из қолдирди».
Масиҳийлар ирода эркинлигидан қандай фойдаланиши ва ҳаддан ташқари кўп ичиш дастидан пайдо бўладиган муаммолардан қай йўсин йироқлашиши мумкин? Бунинг бир йўли Худонинг нуқтаи назари фикрларимизу ишларимизга таъсир қилишига йўл қўйиш.
Келинг, Муқаддас Китобда спиртли ичимликлар тўғрисида нима дейилганини ва нега айримлар ичишининг сабабларини билиб олайлик.
МУҚАДДАС КИТОБДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ҲАҚИДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
Каломда спиртли ичимликларни меъёрида ичиш қораланмаган. Дарҳақиқат, Муқаддас Китобда айтилишича, шароб ичиш завқ келтириши мумкин. У ерда қуйидагича ёзилган: «Қувонч билан таомингни еб, шод кўнгил ила шаробингни ич». (Воиз 9:7) Исо ҳам шароб ичиб турган ва Яҳованинг содиқ хизматчилари шундай қилишган. (Мат. 26:27–29; Луқо 7:34; 1 Тим. 5:23)
Гарчи Каломга биноан, меъёрида ичиш ўринли бўлса-да, ортиқча ичиш қораланади. У ерда: «Шароб ичиб маст бўлманглар»,— деб ёзилган. (Эфес. 5:18) Қолаверса, Каломга кўра, «ичкиликбозлар... Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олмайдилар». (1 Кор. 6:10) Ҳа, Яҳова ҳаддан зиёд кўп ичишни ва ичкиликбозликни қоралайди. Шунчаки, маданиятимиз бизни шакллантиришига йўл қўйишнинг ўрнига, Худонинг нуқтаи назарига эга эканимизни жуда қадрлаймиз.
Айримлар спиртли ичимликларни кўп миқдорда ичади ва ўзларини маст бўлмайман, деб ўйлайди. Лекин бу жуда хавфли. Муқаддас Ёзувларда айтилишича, «майхўрликка ружу» қўйиш эркак ёки аёл кишини ахлоқий ва маънавий томонлама тўғри йўлдан уриши ҳеч гап эмас. (Титус. 2:3; Ҳик. 20:1) Исо «ортиқча... ичкилик» дастидан инсон Худонинг янги дунёсига кира олмаслиги борасида огоҳлантирган. (Луқо 21:34–36) Хўш, масиҳийга спиртли ичимликлар туфайли пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларга дуч келмасликка нима ёрдам бериши мумкин?
НИЯТУ ОДАТЛАРИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ
Спиртли ичимликларни ичиш борасида қарор чиқараётганда, улғайган маданиятимизга қараб йўл тутиш хавфлидир. Егулик ва ичимлик каби масалалар ҳақда гап кетганда, масиҳийлар Яҳовани мамнун қилишса доноликдан бўларди. Каломда: «Ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони шарафлаш учун қилинглар»,— дейилган. (1 Кор. 10:31) Қуйида баъзи саволлар ва Муқаддас Китобдаги принциплар келтирилган:
Бошқаларга ёқиш учун ичаманми? Чиқиш 23:2 да «кўпчиликка» эргашмасликка ундаляпмиз. Яҳова исроилликларни Уни мамнун қилмайдиган инсонларга эргашишдан огоҳлантирган. Бу ҳозирги масиҳийлар учун ҳам яхши маслаҳат. Агар тенгдошларимизга уларнинг спиртли ичимликлар борасидаги фикрлаш тарзию қарорлари бизни шакллантиришига йўл қўйсак, аста-секин Яҳовадан ҳамда Унинг меъёрларидан узоқлашишимиз мумкин. (Рим. 12:2)
Қанчалик кучли эканимни кўрсатиш учун ичаманми? Баъзи маданиятларда тез-тез ва кўп ичиш кенг тарқалган ҳамда ўринли ҳисобланади. (1 Бутр. 4:3) Бироқ 1 Коринфликларга 16:13 да: «Ҳушёр бўлинглар, имонда маҳкам туринглар, мард ва кучли бўлинглар»,— деб ёзилган сўзларга эътибор беринг. Хўш, спиртли ичимликлар инсон кучли бўлишига ёрдам берадими? Амримаҳол. Спиртли ичимликлар туфайли киши аниқ-равшан фикрлай олмайди ва яхши қарорлар чиқара олмайди. Шундай экан, спиртли ичимликларни кўп миқдорда истеъмол қилиш инсон кучли эмас, заиф эканининг белгисидир. Ишаё 28:7 да тушунтирилганидай, спиртли ичимликлар инсонни гандираклатгани учун у тўғри йўлдан озади ва яхши қарор чиқара олмайди.
Чинакам куч Манбаи Яҳова. Бундай кучга эга бўлишимиз учун ҳушёр бўлишимиз ва имонда маҳкам туришимиз лозим. (Заб. 18:32) Самимий масиҳийлар сергак туриб, ўзига маънавий зарар етказишдан эҳтиёт бўлиб бундай қила олади. Исо ер юзида бўлганида бундай кучга эга эканини намоён этган. У жасоратли бўлиб, тўғри йўл тутиш қарори қатъий бўлгани учун кўплар уни ҳурмат қиларди.
Муаммоларимни унутиш учун ичаманми? Сано бастакори илоҳий илҳом таъсири остида Яҳова Заб. 94:19) Муаммолар сизни босиб қолган бўлса, спиртли ичимликлардан эмас, Яҳовадан ёрдам изланг. Бунинг учун кўпроқ ибодат қилинг. Қолаверса, кўплар жамоатдаги маънан етук дўстидан амалий маслаҳат беришини сўраш фойдали эканини кўрди. Аслида, қийинчиликларни енгиш учун спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кишининг тўғри йўл тутиш қарорини сусайтириши мумкин. (Ҳўш. 4:11) Юқорида тилга олинган Дениэл шундай бўлишди: «Мен безовталик ва айбдорлик ҳисси билан курашардим. Буни енгиш учун ичардим, аммо бу туфайли кўпроқ муаммолар пайдо бўлиб, охири дўстларимдан айрилдим ва ўзимга бўлган ҳурмат ҳам сўнди». Натижада Дениэл билан нима бўлди? У қуйидагиларни тан олди: «Мен спиртли ичимликларга эмас, Яҳовага таянишим кераклигини англадим. Унинг кўмаги билан муаммоларимни енга олиб, улардан қутулдим. Ҳатто вазиятимиз умидсиздек туюлганда ҳам Яҳова доим бизга ёрдам беришга тайёр». (Филип. 4:6, 7; 1 Бутр. 5:7)
ҳақида шунда ёзган: «Ташвишлар гирдобида қолганимда, менга тасалли бериб, кўнглимни кўтардинг». (Гоҳида спиртли ичимликларни истеъмол қилсангиз, қуйидаги саволлар ёрдамида бу борада ўзингизни текшириб кўрсангиз бўлади: «Оила аъзоим ёки яқин дўстим спиртли ичимликларни истеъмол қилиш одатларим борасида ташвишланаётганини айтдими?» Ундай бўлса, бу ҳозирча ўзингиз пайқамаган одат ёки муаммо ривожланиб бораётганининг белгиси бўлиши мумкин. «Олдингига қараганда, ҳозир кўпроқ ичяпманми?» Кимдир спиртли ичимликларга мойиллигим йўқ деб ўйлар, аммо аслида қарамлик ривожланган бўлиши мумкин. «Бир неча кун ёки ундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида ичмаслик мен учун қийинми?» Ундай бўлса, ичкилик, ҳойнаҳой, одатга айлангандир ёки қарамлик пайдо бўлгандир. Бу ичкилик муаммосини енгиш учун мутахассисларнинг ёрдами кераклигини англатиши мумкин.
Спиртли ичимликларни ичиш кўп муаммо келтириши мумкин экан, баъзи масиҳийлар умуман ичмасликка қарор қилади. Бошқалар эса бундай ичимликларнинг таъмини ёқтирмагани учун ичмайди. Танишларингизнинг бирортаси бундай қилаётган бўлса, уни танқид қилманг ва қарорини ҳурмат қилиб, меҳрибонлик намоён этинг.
Ёки ўзингиз учун чегаралар ўрнатиб доно йўл тутганингизни пайқагандирсиз. Бирорта имондошимиз
қанча ичиш масаласида ўзига чегара ўрнатар. Ёхуд қанчалик тез-тез ичиши, эҳтимол, ҳафтада бир марта ё овқатланаётганда меъёрида ичиш борасида ўзи учун қоида ўрнатар. Баъзилар спиртли ичимликларнинг бирор турини, масалан, меъёрида шароб ёки пиво ичишни танлайди, аммо спирт миқдори юқори бўлган, ҳатто нимадир билан аралаштирилган ичимликларни ичмайди. Инсон ўзи учун аниқ чегара ўрнатса, унга бу йўналишда ҳаракат қилиш осонроқ кечади. Етук масиҳий бундай қарор чиқариб, унга қатъиян амал қилаётган бўлса, бошқалар бу борада қандай фикрда деб бош қотиришига ҳожат йўқ.Бошқаларнинг фикрини инобатга олиш ҳам мақсадга мувофиқ. Римликларга 14:21 да: «Ундан кўра гўшт емаган, шароб ичмаган ёки биродарингизни қоқинтирадиган бирон иш қилмаган маъқул»,— деб ёзилган. Бу маслаҳатга қандай амал қила оласиз? Биродарларча севгини намоён этинг. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кимнидир ранжитиши мумкин деб ўйласангиз, севги сизни бу сафар ичмасликка ундайди. Шу йўсин, ўзингизнинг эмас, бошқаларнинг манфаатини ўйлаб, уларнинг туйғуларини инобатга олаётганингизни ва ҳурмат қилаётганингизни кўрсатасиз. (1 Кор. 10:24)
Бундан ташқари, ҳукумат томонидан спиртли ичимликлар борасида муайян қонунлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Албатта, масиҳийлар бундай қонунларга бўйсунади. Бундай қонунларга кўра, спиртли ичимликларни муайян ёшдан бошлаб ичиш мумкиндир. Ёки транспорт ҳайдаш ё қандайдир ускунадан фойдаланишдан олдин ичиш ман этилгандир. (Рим. 13:1–5)
Яҳова бизга кўп совғалар ато этиб, улардан завқ олиш эркинлигини бериб бизнинг қадр-қимматимизни ўрнига қўйган. Бунга нима ейиш ва ичишни танлаш киради. Келинг, бундай эркинлигимизни қадрлаётганимизни танловимиз орқали кўрсатиб, самовий Отажонимизни мамнун қилайлик.
a АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг хабар беришича, спиртли ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг қисқа муддатли хавфли томонларига қотиллик, ўз жонига қасд қилиш, жинсий тажовуз, оилавий можаролар, ҳомила тушиши, кутилмаган ҳомиладорлик ва жинсий касалликлар бўлишига олиб келадиган жинсий яқинлик киради.