Ҳикоя
Барчага нисбатан меҳр-шафқат
Бир куни Янги Зеландияги битта опамиз jw.org сайтимиздаги видеони томоша қилиб, у ерда Яҳова нафақат меҳр-шафқатли эканини, балки бу фазилатни қандай намоён этаётгани айтилганини эшитган. (Ишаё 63:7–9) У билиб олганларига амал қилмоқчи бўлган. Кейин ўша куннинг ўзидаёқ дўконда у уйсиз бир аёлни кўриб қолган ва унга егулик олиб беришни таклиф қилган. Ўша аёл рози бўлган. Опамиз овқат харид қилиб, унга берган ва «Азобларнинг охири борми?» номли букламадан фойдаланиб, қисқача шоҳидлик берган.
Ўша аёл йиғлаб юборган. У Яҳованинг Шоҳиди бўлиб тарбия кўрганини, лекин кўп йиллар аввал ҳақиқатдан юз ўгирганини тушунтирган. Бироқ яқинда Яҳовага ибодат қилиб, Унга қайтмоқчи эканини айтган экан. Опамиз унга Муқаддас Китобни бериб, тадқиқ ўтказишга келишиб олган a.
Яҳовага ўхшаб биз ҳам одамларга, жумладан, қариндошларимизга ва имондошларимизга меҳр-шафқатли бўлишимиз мумкин. Қолаверса, бошқаларга шоҳидлик бериш учун имкониятлар излаш орқали бу фазилатни намоён этсак бўлади.
a Фаолиятсиз бўлиб қолган ваъзгўйларга қандай ёрдам бериш мумкинлиги борасида «Қўриқчи минораси» журналининг 2020 йил июнь сонидаги «Менга қайтинглар» номли мақолага қаранг.