Ўқувчиларнинг саволлари
Ҳизқиё 37- бобда тилга олинган иккита таёқнинг бирлаштирилиши нимани англатади?
Яҳова Ҳизқиё пайғамбар орқали Исроил халқи ваъда қилинган юртга қайтиб келиши ва бир халқ сифатида қайтадан бирлашишини башорат қилганди. Шунингдек, бу башоратда охирзамонда Худога топинадиган одамлар бир халқ сифатида бирлашиши назарда тутилган.
Яҳова Ҳизқиёга иккита таёқни олиб, уларнинг устига ёзишни буюради. У битта таёқнинг устига «Яҳудо учун», иккинчисига эса «Юсуф учун, Эфрайим таёғи», деб ёзиши керак эди. Ушбу иккита таёқ Ҳизқиёнинг қўлида «битта таёқдай» бўлиши лозим эди. (Ҳиз. 37:15–17, ЯДТ)
Қизиқ, нега бу оятда «Эфрайим» сўзи ишлатилган? Гап шундаки, ўн қабилали шимолий шоҳликнинг биринчи шоҳи Қонун. 33:13, 17; 3 Шоҳ. 11:26) Бу қабила Юсуфнинг ўғли Эфрайимдан келиб чиққанди. (Саҳ. 1:32, 33) Юсуфга келсак, у отаси Ёқубдан ўзгача барака олганди. Шунинг учун, ўн қабилали шоҳликни тасвирлаган таёқ бежизга «Эфрайим таёғи», деб аталмаган. Ҳизқиё таёқлар ҳақида башорат қилганидан анча олдин, мил. авв. 740 йили шимолий Исроил шоҳлиги оссурияликлар томонидан забт этилганди ва одамлари асир қилиб олинганди. (4 Шоҳ. 17:6) Шу йўсин, ўша пайтга келиб, Исроил халқининг аксарияти Оссуриянинг ўрнини эгаллаган Бобил империяси бўйлаб тарқоқ бўлиб кетганди.
Ерибом ўша пайт энг кучли таъсирга эга бўлган Эфрайим қабиласидан эди. (Мил. авв. 607 йили икки қабилали жанубий шоҳликдагиларни ва, эҳтимол, ўн қабилали шоҳликдан қолганларни ҳам Бобилга асирликка олиб кетишганди. Шуни айтиш жоизки, жанубий шоҳликнинг шоҳлари Яҳудо қабиласидан эди. Қуддусдаги маъбадда хизмат қилган руҳонийлар ҳам Яҳудода яшашганди. (2 Сол. 11:13, 14; 34:30) Шу боис, «Яҳудо учун» деб ёзилган таёқ икки қабилали шоҳликни тасвирлаши мантиқан тўғридир.
Ушбу иккита рамзий таёқ қачон бирлаштирилган? Бу мил. авв. 537 йили, Исроил халқи маъбадни қайта тиклаш учун Қуддусга қайтиб келганида юз берганди. Ўшанда икки қабилали ва ўн қабилали шоҳликнинг вакиллари биргаликда асирликдан қайтишганди. Бундан буён Исроил ўғиллари орасида ҳеч қандай бўлиниш йўқ эди. (Ҳиз. 37:21, 22) Энди Исроил халқи яна биргаликда Яҳовага топина оларди. Бундай бирлашиш ҳақида Ишаё ва Еремиё пайғамбарлар ҳам каромат қилишганди. (Ишаё 11:12, 13; Ерм. 31:1, 6, 31)
Ушбу башоратда ҳақ топинишга оид қайси муҳим ҳақиқат таъкидланган? Бу, Яҳова Ўз хизматчиларини «бирлаштириши» борасидаги ҳақиқатдир. (Ҳиз. 37:18, 19) Хўш, бирлашиш ҳақидаги бу башорат бизнинг замонамизга ҳам тегишлими? Ҳа. Дастлаб бу каромат 1919 йили, Худонинг халқи қайтадан ташкиллаштирилиб, бирлаштирилганда рўёбга чиқа бошлади. Шу йўсин, бу халқни тамомила бўлиб ташлашга қаратилган Шайтоннинг ҳаракатлари пучга чиқди.
Ўша пайтда бирлашган халқнинг аксар қисми Исо билан бирга осмонда шоҳлар ва руҳонийлар бўлиш умидига эга эди. (Ваҳ. 20:6) Рамзий маънода улар Яҳудо учун ажратилган таёқни тасвирлашган. Лекин вақт ўтган сайин, ер юзида яшашга умидвор бўлганларнинг кўпчилиги рамзий Исроилга қўшила бошлаган. (Закр. 8:23) Улар Юсуф учун ажратилган таёқни тасвирлашган ҳамда Масиҳ билан шоҳлик қилиш умидига эга бўлишмаган.
Бугунги кунда бу иккала гуруҳ Ҳизқиёнинг башоратида «қулим Довуд», деб тилга олинган шоҳ Исо Масиҳ ҳукмронлиги остида Яҳованинг халқи сифатида хизмат қилиб келяпти. (Ҳиз. 37:24, 25) Исо ибодат қилганида, у Отаси билан, Отаси эса у билан бирликда бўлгани каби, барча издошлари ҳам «бир бўлишлари»ни сўраганди. * (Юҳан. 17:20, 21) Шунингдек, Исо «кичик пода», яъни мойланган издошлари ва «бошқа қўйлари» «бир сурув»ни ташкил этиб, барчаси «бир чўпон» ортидан эргашишларини башорат этганди. (Юҳан. 10:16) Ҳа, ростдан ҳам, Исо каромат қилганидек, Яҳованинг хизматчилари қандай умидга эга бўлишларидан қатъи назар, бари бугунги кунда бирлашган!
^ 6- х.б. Исо охирзамон белгиси ҳақида гапирганида, шогирдларига бир нечта масал келтирган. Шуниси эътиборлики, даставвал у Худонинг халқи орасида бошчиликни зиммасига олган мойланганларнинг кичкина гуруҳи, яъни «ишончли ва ақлли хизматкор»га ишора қилган. (Мат. 24:45–47) Кейин у ҳамма мойланганларга тегишли бўлган масалларни айтиб берган. (Мат. 25:1–30) Охирида эса, ер юзида яшаш умидига эга бўлиб, унинг биродарларини қўллаб-қувватлайдиганлар ҳақида ҳам гапирган. (Мат. 25:31–46) Шунга ўхшаб, бугунги кунда Ҳизқиёнинг башорати, биринчи навбатда, осмонда яшашга умидвор бўлганларда амалга ошишни бошлади. Гарчанд одатда ўн қабилали шоҳлик ер юзида яшаш умидига эга бўлганларни тасвирламаса ҳам, бу башоратдаги бирлашиш бизга ер юзида ва осмонда яшашга умидвор бўлганларнинг орасидаги бирликни эслатяпти.