Ўқувчиларнинг саволлари
Агар турмуш қурмаган жуфтлик узрли сабабсиз тунда бир уйда ёлғиз қолса, бу гуноҳ бўлиб, ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқиладими?
Ҳа, улар узрли сабабларсиз тунни ёлғиз ўтказишгани жинсий ахлоқсизлик қилинганининг яққол далили бўла олади. Жиддий сабаблар йўқ экан, ҳакамлар қўмитаси тузилиши керак. (1 Кор. 6:18)
Оқсоқоллар кенгаши аъзолари ҳар бир вазиятни алоҳида синчковлик ила ўрганиб чиқиб, у ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши керак ёки керак эмаслигини ҳал қилади. Масалан: ўша одамлар учрашяптими? Оқсоқоллар уларнинг бир-бирига қилган муносабати борасида илгари маслаҳат берганми? Нима сабабли улар тунда бир уйда қолишди? Улар буни олдиндан режалаштиришганми? Вазиятнинг бошқа ечими йўқмиди ёки кутилмаган воқеа ёхуд бирон кор-ҳол бўлиб тунда бир уйда қолишдан бошқа чора йўқмиди? (Воиз 9:11) Улар қаерда ухлашди? Демак, вазиятлар бир-биридан фарқ қилгани боис, оқсоқоллар кўриб чиқиши керак бўладиган бошқа муҳим сабаблар ҳам бўлиши мумкин.
Оқсоқоллар кенгаши бор маълумотни ўрганиб чиққач, масала ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши керак ёки керак эмаслигини ҳал қилади.