Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Куйлаш қобилиятимизни яхшилаш учун қайси тўртта нарса ёрдам беради?

Қоматингизни тик тутиб, ҳамду сано китобингизни баланд ушланг. Шунингдек, тўғри нафас олишингиз керак. Оғзингизни етарлича очсангизгина бемалол куйлай оласиз. (w17.11.; 5- саҳ.)

Исроилдаги паноҳ шаҳарлари қандай жойлашгани ва уларга олиб борувчи йўлларга тегишли кўрсатмалар бизга қандай таъсир қилиши керак?

Паноҳ шаҳарлари олтита эди ва уларга олиб борувчи йўллар яхши ҳолатда сақланарди. Қочоқ паноҳ шаҳрига нисбатан тезда ва осонгина етиб олиши мумкин эди. (w17.11.; 14- саҳ.)

Қандай қилиб Забур 118:22 даги (117:22, Ўзбекистон Библия Жамияти) сўзлар Исонинг тирилишига ишора қилмоқда?

Исони Масиҳ сифатида рад этиб ўлдиришган. Исо «бурчакка қўйиладиган негиз тоши» бўлиш учун тирилиши керак эди. (w17.12.; 9–10- саҳ.)

Масиҳнинг келиб чиқиши тўнғичлик ҳуқуқи бор кишиларга боғлиқ бўлганми?

Исонинг аждодлари қаторида тўнғичлар бўлган, лекин ҳаммаси ҳам эмас. Масалан, Довуд Эссайнинг тўнғич ўғли бўлмаган, аммо Масиҳ Довуднинг авлодидан келиб чиққан. (w17.12.; 14–15- саҳ.)

Муқаддас Китобда тиббиётга оид қандай принциплар келтирилган?

Тавротга кўра, баъзи касалларни ажратиб, алоҳидалаб қўйишарди. Ўликка теккан киши сув билан ювиниши керак эди. Тавротга биноан, инсон нажаси одамлар яшайдиган жойдан узоққа кўмилиши кутиларди. Болани саккизинчи куни суннат қилиш керак эди, чунки ўшанда қоннинг ивиш хусусияти бир меъёрга келарди. (wp18.1.; 7- саҳ.)

Нима учун ўзимизни меъёрида севишимиз тўғри?

Яқинимизни ўзимизни севгандай севишимиз лозим. (Марк 12:31) Эрлар «хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак». (Эфес. 5:28, 29) Аммо ўзимизга бўлган ҳаддан ортиқ севги худбинликка олиб келиши мумкин. (w18.01.; 23- саҳ.)

Қайси қадамлар маънан ўсишга ёрдам беради?

Худонинг Каломини ўқиб, устида мулоҳаза юритишингиз керак. Онг ва юрагингизни муқаддас руҳ таъсирига мойил қилинг. Бошқаларнинг ёрдамини миннатдорчилик ила қабул қилинг. (w18.02.; 26- саҳ.)

Келажакни билиш учун мунажжимларга ва фолбинларга мурожаат қилиш нега ноўрин?

Бунинг ҳар хил сабаблари бор, аммо энг асосийси шуки, Муқаддас Китобга кўра, сеҳр-жодунинг бу иккала тури ҳам қораланади. (wp18.2.; 4–5- саҳ.)

Меҳмонга таклиф қилишса, қай йўсин мезбонга ҳурмат кўрсата оламиз?

Боришимизни айтган бўлсак, сўзимизда туришимиз керак. (Заб. 15:4) Уни бесабаб бекор қилмаслигимиз лозим. Боиси, мезбон кўп тайёргарлик кўргандир. (w18.03.; 18- саҳ.)

Тайинланган биродарлар Тимўтийдан қандай ўрнак олса бўлади?

Тимўтий бошқаларга ғамхўрлик қилган ҳамда ваъзгўйлик ишини биринчи ўринга қўйган. У муқаддас хизматда жон куйдирган ва ўрганганларига амал қилган. Шунингдек, у ўз устида ишлашни тўхтатмаган. Тимўтий Яҳованинг руҳига таянган. Ҳам оқсоқоллар, ҳам бошқалар ундан ўрнак олиши мумкин. (w18.04.; 13–14- саҳ.)