Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

«Қўриқчи минораси»даги қўшимча мақолалар

«Қўриқчи минораси»даги қўшимча мақолалар

Кўп ваъзгўйлар йиғилишларга тайёргарлик кўриш учун «JW Library®» иловасидан фойдаланяпти ва у орқали «Қўриқчи минораси»даги тадқиқ мақолаларини дарров топа оляпти. Лекин тадқиқ учун мўлжалланган «Қўриқчи минораси»да маънавий озуқа деб ҳисобланадиган қўшимча мақолалар ҳам бор. «JW Library» иловаси ёрдамида қай йўсин бу мақолаларни топиб, фойда олишингиз мумкин?

  • «Қўриқчи минораси»даги ҳар бир тадқиқ мақоласининг охирида «Ўқиш учун қўшимча мақолалар» номли сарлавҳа бор. Унинг остидаги «Бу сондаги бошқа мақолалар» ҳаволасига босинг. Мундарижани кўздан кечиринг ва ҳар бир тадқиқ мақоласи алоҳида номланиб, рақамланганига эътибор беринг. Сиз ўқимоқчи бўлган қўшимча мақоланинг номига босинг.

  • «JW Library» иловасининг бош саҳифасидаги «Янгилари» қисмида «Қўриқчи минораси»нинг янги сони пайдо бўлганида, уни юклаб олинг. Сўнг уни очинг ва барча мақолалардан фойда олиш учун мундарижани кўздан кечиринг.