МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ИБОРА
Имонга эгамисиз?
Яҳовага маъқул келиш учун имонга эга бўлишимиз керак. Лекин Муқаддас Китобда айтилишича, «ҳаммада ҳам имон йўқ». (2 Салон. 3:2) Ҳаворий Павлус уни таъқиб қилганларни «хавфли ва ярамас одамлар» деган. Бироқ имон тўғрисида айтган сўзлари бошқаларга ҳам тегишли. Айримлар Яратувчимиз — Худо борлигининг яққол далилини рад этяпти. (Рим. 1:20) Бошқалар эса қудратлироқ бирон нимага ёки кимгадир ишонишини таъкидлайди. Аммо буни чинакам имон деб бўлмайди.
Биз Яҳова мавжудлигига ва у мустаҳкам имонга эга бўлганларни мукофотлашига амин бўлишимиз зарур. (Иброн. 11:6) Имон муқаддас руҳнинг самарасидир. Яҳовага ибодат қилиб муқаддас руҳ беришини сўраш мумкин. (Луқо 11:9, 10, 13) Унга эга бўлишнинг энг муҳим йўли Худонинг илҳомлантирилган Каломини ўқишдир. Шунингдек, ўқиганларимиз борасида фикр юритиб, билганларимизга амал қилишга интилсак бўлади. Шунда Яҳованинг руҳи ҳаётимизга таъсир қилиши мумкин. Бу эса Унга маъқул келадиган имонга эга бўлишимизга кўмаклашади.