Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Забур 12:7 даги сўзларни қандай тушунсак бўлади?

Забур 12:1–4 да: «Ишончли кишилар одамзод орасидан йўқолиб кетди»,— деб ёзилган. Сўнг Забур 12:5–7 да Довуд шундай деган:

«Бироқ Яҳова: “Мазлумлар эзилаётгани,

Камбағаллар оҳ-нола қилаётгани боис,

Чора кўриш учун жойимдан қўзғалиб,

Таҳқирлаётганлар қўлидан уларни қутқараман”,— демоқда.

Яҳованинг сўзлари покдир,

Улар оловли ўчоқда етти марта эритиб тозаланган кумуш кабидир.

Эй Яҳова, Сен мазлуму камбағалларни қўриқлайсан,

Уларнинг ҳар бирини ёвуз наслдан абадий ҳимоялайсан».

5-оятда Худо «мазлумлар» учун нималар қилиши ёзилган. У бундай инсонларни қутқаради.

6-оятда эса «Яҳованинг сўзлари покдир,... тозаланган кумуш кабидир» дейилган. Булар биз Унинг сўзлари борасида нималарни ҳис қилаётганимизни кўрсатяпти. (Заб. 18:30; 119:140)

Муқаддас Китобнинг баъзи таржималарида кейинги оят, яъни Забур 12:7 қуйидагича ўгирилган: «Сен уларни қўриқлайсан». 6-оятда «Яҳованинг сўзлари» деб айтилгани учун баъзилар Худо ўз сўзларини қўриқлаши ҳақида гап кетяпти деган хулосага келяпти. Биламизки, қаршилик кўрсатаётган инсонлар Муқаддас Китобни ман этишга ва йўқ қилишга кўп уринишларига қарамай, Аллоҳ уни қўриқлаб келяпти. (Ишаё 40:8; 1 Бутр. 1:25)

Аммо Яҳова 5-оятда тилга олинган одамларни ҳам қўриқлаяпти. Ҳа, У «жабр-зулм остида қолган бечораларни» қўриқлаяпти ва бундай қилишда давом этади. (Аюб 36:15; Заб. 6:4; 31:1, 2; 54:7; 145:20)

Хўш, 7-оятда Яҳова одамларни қутқариши ҳақида гап кетяптими ёки сўзлариними?

Бу санони яхшилаб кўриб чиқсак, бу оятда чиндан ҳам одамлар назарда тутилган.

Довуд Забурнинг 12-саносини ёвуз кимсалар томонидан алданган ишончли кишилар ҳақида айтишдан бошлаяпти. Сўнг 3-оятдан Яҳова тилидан нотўғри тарзда фойдаланадиган одамларга қарши чиқишини билиб оляпмиз. Бу санодан шуни яққол кўряпмизки, Худо сўзлари пок бўлгани учун Ўзининг халқига ғамхўрлик қилади ва бунга ишонсак бўлади.

Демак, 7-оятда Яҳова ҳимоя қиладиган инсонлар, яъни ёвузларнинг қурбонлари тўғрисида айтилган.

Қизиқ, унда нега Муқаддас Китобнинг баъзи таржималарида бу оят: «Уларни қўриқлайсан»,— деб ўгирилган? Сабаби бу Ибронийча ёзувларнинг ишончли нусхаларида қўлланилган. Бироқ юнонча Септуагинтада: «У бизни қўриқлайди» ва «У бизни ҳимоя қилади»,— деб айтилган. Шундай қилиб эсимизга ўша жабр-зулм остида қолган бечоралар келяпти. Улар «ёвуз наслдан», яъни ахлоқсизликни олға сураётган ёмон инсонлардан ҳимоя қилинади. (Заб. 12:7, 8) Оромий тилидаги Ибронийча ёзувларда бу оятда шундай дейилган: «Эй Ҳазрат, Сен одил инсонларни ҳимоя қиласан, Сен уларни ёвуз наслдан абадий қўриқлайсан». Бу ҳам Забур 12:7 да Худонинг сўзлари ҳақида гап кетмаётганини яққол исботлаяпти.

Шу боис ушбу оят «ишончли кишилар»га умид бахш этиб, Худо ҳаракатга тушишига ишонтиряпти.