ТАДҚИҚ УЧУН ТАВСИЯЛАР
Адолатсизликни енгиш
Ибтидо 37:23–28; 39:17–23 ни ўқинг ва адолатсизликни қандай енгиш борасида Юсуфнинг мисолидан ўрганинг.
Матн таркибини яхшироқ билиб олинг. Нега бошқалар Юсуфга ноҳақ муносабат кўрсатган? (Ибт. 37:3–11; 39:1, 6–10) Юсуф қанча вақт мобайнида адолатсизликка дуч келган? (Ибт. 37:2; 41:46) Бу вақт давомида Яҳова у учун нима қилган ва нима қилмаган? (Ибт. 39:2, 21; w23.01 17-саҳ., 13-хб.)
Тафсилотларини яхшироқ билиб олинг. Ҳатто Пўтифарнинг хотини Юсуф тўғрисида ёлғон гапирган бўлса ҳам, Муқаддас Китобда у ўша аёлни ёлғон гапиришда айблагани ҳақида айтилмаган. Қуйидаги оятлар нега Юсуф жим турганини ёки барча тафсилотлар аён бўлишини кутмаслигимиз кераклигини тушунишимизга қандай кўмаклашади? (Ҳик. 20:2; Юҳан. 21:25; Ҳавор. 21:37) Юсуфга адолатсизликни енгишга қандай фазилатлар ёрдам берган бўлиши мумкин? (Михо 7:7; Луқо 14:11; Ёқб. 1:2, 3)
Қандай сабоқ олсак бўлади? Ўзингиздан сўранг:
-
«Исонинг шогирди сифатида қандай ноҳақликка дуч келишим мумкин?» (Луқо 21:12, 16, 17; Иброн. 10:33, 34)
-
«Адолатсизликни муваффақият ила енгиш учун қандай тайёрлансам бўлади?» (Заб. 62:7, 8; 105:17–19; w19.07 2–7)