9- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Ёш биродарлар, бошқаларнинг ишончига қай йўсин сазовор бўла оласиз?
Йигитларинг саҳарда тушган шабнам кабидир. ЗАБ. 110:3
39- ҚЎШИҚ Худо олдида яхши номга эга бўлайлик
БУ МАҚОЛАДА *
1. Ёш биродарлар ҳақида нима деса бўлади?
ЁШ БИРОДАРЛАР, биз учун фойда келтира оласиз. Кўпларингиз бақувват ва кучга тўласиз. (Ҳик. 20:29) Жамоатингиз учун ҳақиқий тиргаксиз. Эҳтимол, жамоат хизматкори бўлишни жуда хоҳлаётгандирсиз. Бироқ бирон-бир муҳим вазифани топшириш учун бошқалар сизга жуда ёш ёки тажрибасиздек қараётгандай туюлар. Ёш бўлсангиз ҳам жамоатдагиларнинг ишончини ва ҳурматини қозониш учун ҳозирнинг ўзида баъзи қадамларни қўйсангиз бўлади.
2. Мазкур мақолада нимани кўриб чиқамиз?
2 Ушбу мақолада шоҳ Довуднинг ҳаётига диққат қаратамиз. Шунингдек, Яҳудонинг иккита шоҳи — Осо ва Ёҳушафатнинг ҳаётидаги баъзи воқеаларни қисқача кўриб чиқамиз. Худонинг бу учта хизматчиси қандай қийинчиликларга дуч келганини, уларга қандай муносабат билдирганини ва ёш биродарлар уларнинг мисолидан қандай сабоқлар олиши мумкинлигини муҳокама қиламиз.
ШОҲ ДОВУДДАН САБОҚ ОЛИНГ
3. Ёшлар жамоатдаги кексаларга ёрдам бера олишининг йўлларидан бири қандай?
3 Довуд ёшлигида турли қобилиятларни ривожлантирган ва бошқалар буни қадрлаган. Шубҳасизки, у маънавий инсон эди. Бунинг устига, Довуд яхши мусиқачи бўлишга интилган. Бу эса Худо томонидан тайинланган шоҳ Шоулга фойда келтирган. (1 Шоҳ. 16:16, 23) Ёш биродарлар, сизда ҳам жамоатдагиларга фойда келтириши мумкин бўлган қобилиятларингиз борми? Кўпларингиз бундай қобилиятларга эгасиз. Масалан, айрим кекса имондошларимизга шахсий тадқиқ ва йиғилишлар учун планшету бошқа электрон қурилмалардан қандай фойдаланишни кўрсатганингизда, улар бунинг учун миннатдор бўлганини пайқагандирсиз. Ушбу қурилмаларни билганингиз қадрдон ёши улуғ имондошларимизга жуда асқатяпти.
4. Ёш биродарлар Довуд каби қандай фазилатларни ривожлантириши керак? (Муқовадаги расмга қаранг.)
4 Кундалик ҳаётида Довуд масъулиятли ва ишончли одам эканини кўрсатган. Масалан, у ёшлигида отасининг қўйларига сидқидилдан ғамхўрлик қилган. Қайсидир жиҳатдан бу вазифа хавфли эди. Кейинчалик, Довуд шоҳ Шоулга шундай деган: «Тақсир, мен отамнинг сурувига чўпонлик қилиб юрганимда, шер ёки айиқ келиб сурувдан қўйни олиб кетарди. Ўшанда мен уни қувиб етардим-да, йиқитиб, оғзидан қўйни тортиб олардим». (1 Шоҳ. 17:34, 35) Довуд қўйлар учун ўзини жавобгар ҳис этган. Шунинг учун, уларни жасорат ила ҳимоя қиларди. Ёш биродарлар уларга берилган ҳар қандай топшириқни сидқидилдан бажариб, Довудга тақлид қила олади.
5. Забур 25:14 га кўра, ёш биродарлар қўйиши мумкин бўлган энг муҳим қадам қандай?
5 Довуд ёшлигида Яҳова билан шахсий ва яқин муносабатларни ривожлантирган. Бу муносабатлар унинг жасорати ёки арфа чалиш қобилиятидан ҳам муҳимроқ бўлган. Яҳова нафақат Довуднинг Худоси, балки унинг яқин Дўсти эди. (Забур 25:14 ни ўқинг.) Ёш биродарлар, қўйишингиз мумкин бўлган энг муҳим қадам самовий Отангиз билан бўлган муносабатларингизни мустаҳкамлашдир. Ўшанда қўшимча шарафли вазифаларга йўл очилиши мумкин.
6. Баъзилар Довуд ҳақида қандай салбий нуқтаи назарга эга бўлган?
6 Довуд бошқаларнинг унга нисбатан салбий нуқтаи назарини ҳам енгишига тўғри келган. Масалан, Довуд Гўлиётга қарши чиқишни таклиф қилганда, шоҳ Шоул: «Сен ҳали жуда ёшсан»,— деб уни ниятидан қайтармоқчи эди. (1 Шоҳ. 17:31–33) Бундан сал олдин Довуднинг туғишган акаси уни масъулиятсизликда айблаганди. (1 Шоҳ. 17:26–30) Лекин Яҳова Довудни жуда ёш ёки масъулиятсиз инсон, деб билмаган. Худо Довудни жуда яхши билган. Довуд Дўсти Яҳовага, Унинг кучига таянган ҳолда Гўлиёт устидан ғалаба қозонган. (1 Шоҳ. 17:45, 48–51)
7. Довуд ҳақидаги бир воқеадан нимани ўрганишингиз мумкин?
1 Шоҳ. 16:7) Худо билан муносабатларингизни мустаҳкамланг. Довуд Яҳованинг ижодларини яқиндан кузатиб айнан шундай йўл тутган. У бу каби ижодлар Яратувчимиз ҳақида нималарни очиб бераётгани устида мулоҳаза юритган. (Заб. 8:3, 4; 139:14; Рим. 1:20) Шунингдек, қилишингиз мумкин бўлган яна бир нарса — Яҳовадан куч сўраш. Масалан, Яҳованинг Шоҳиди бўлганингиз учун айрим мактабдошларингиз устингиздан куладими? Шундай бўлса, бу муаммони енгиш учун Яҳовадан ёрдам сўраб ибодат қилинг. Худонинг Каломи ва унга асосланган адабиётлар ҳамда видеолардаги амалий маслаҳатларни қўлланг. Ҳар сафар Яҳова муаммоингиз билан курашишингизга ёрдам берганини кўрганингизда, Унга бўлган ишончингиз ошади. Қолаверса, бошқалар Яҳовага таянаётганингизни кўрар экан, уларнинг сизга бўлган ишончи кучаяди.
7 Довуд билан юз берган воқеадан қандай сабоқ олсангиз бўлади? Сабрли бўлишимиз керак. Сизни болалигингиздан билганлар учун улғайганингизни кўришига, эҳтимол, вақт керак бўлар. Шунга амин бўлингки, Тангри Яҳова ташқи кўринишингиздан кўпроғига эътибор беради. У сизни қандай инсон ва нималарга қодир эканингизни билади. (8, 9. Довуд шоҳ бўлишидан олдин сабр ила кутишига нима ёрдам берган ва ёш биродарлар бу борада ундан нимани ўрганиши мумкин?
8 Довуд дуч келган яна бир муаммога диққат қаратайлик. У шоҳ бўлиш учун мойланган эди. Аммо Яҳудонинг расмий шоҳи сифатида тахтга ўтириши учун кўп йиллар мобайнида кутишига тўғри келди. (1 Шоҳ. 16:13; 2 Шоҳ. 2:3, 4) Бу вақт давомида унга сабр ила кутишга нима ёрдам берган? Довуд тушкунлик уни кишанлашига йўл қўймаган. Аксинча, диққатини қўлидан келадиган ишларга қаратган. Масалан, Довуд филистимликлар юртига қочиб, у ерда яшаган пайтда Исроилнинг душманлари билан курашган. Бундай йўл тутиб, у Яҳудо ҳудудининг чегараларини ҳимоя қилган. (1 Шоҳ. 27:1–12)
9 Ёш биродарлар Довуднинг мисолидан қандай сабоқ олиши мумкин? Имондошларингизга хизмат қилиш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланинг. Келинг, Рикардо * исмли биродаримиз билан нима юз берганига диққат қаратамиз. У болалигидан доимий кашшоф бўлиб хизмат қилишни орзу қилган. Бироқ оқсоқоллар у ҳали тайёр эмаслигини айтишган. Рикардо таслим бўлмаган ва жаҳлга берилмаган. Аксинча, хизматда кўпроқ қатнашишга ҳаракат қилган. У шундай дейди: «Ўтмишга қараб керакли ўзгаришларни қилганим менга фойда келтирганини кўряпман. Қизиқиш кўрсатган ҳар бир инсонга такрорий ташриф қилишга ва ҳар бири учун яхшилаб тайёргарлик кўришга диққат қаратардим. Мен ҳатто биринчи марта Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказдим. Кўпроқ ваъз қилганим сайин ишончим ҳам ортиб борарди». Ҳозирда Рикардо муваффақият ила доимий кашшоф ва жамоат хизматкори сифатида хизмат қиляпти.
10. Бир вазиятда муҳим қарор чиқаришдан олдин Довуд қандай йўл тутган?
10 Довуднинг ҳаётида юз берган яна бир воқеани кўриб чиқайлик. Довуд ва унинг одамлари шоҳ Шоулдан қочиб юрган пайтда ўз оилаларини қолдириб, жанг қилишларига тўғри келган. Довуд ва унинг одамлари кетганда эса душманлар бостириб кириб, уларнинг оилаларини асирликка олган. Довуд ўзини тажрибали жангчиман, деб асирларни қутқариш мақсадида осонликча режа туза оламан, деган фикрга бориши мумкин эди. Аммо Довуд йўл-йўриқ сўраб Яҳовага 1 Шоҳ. 30:7–10) Бу воқеадан қандай сабоқ олишингиз мумкин?
мурожаат қилган. У Абуатар исмли руҳоний орқали Яҳовадан: «Бу босқинчилар тўдаси ортидан борайми?» — деб сўраган. Яҳова Довудни бундай йўл тутишга ундаб, муваффақият қозонишига ишонтирган. (11. Қарорлар чиқаришдан олдин нима қилсангиз бўлади?
11 Қарорлар чиқаришдан аввал бошқалар билан маслаҳатлашинг. Ота-онангиздан маслаҳат сўранг. Бундан ташқари, тажрибали оқсоқоллар билан суҳбатлашиб яхши маслаҳат олсангиз бўлади. Тангри Яҳова бу тайинланган кишиларга ишонади, сиз ҳам ишонсангиз бўлади. Яҳова уларни жамоат учун «ҳадя» деб билади. (Эфес. 4:8) Уларнинг имонига тақлид қилиш ва доно маслаҳатларига қулоқ солиш орқали фойда кўрасиз. Энди, келинг, шоҳ Осонинг мисолидан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигини билиб олайлик.
ШОҲ ОСОДАН САБОҚ ОЛИНГ
12. Шоҳ Осо бошқаришни бошлаганида қайси фазилатларга эга бўлган?
12 Шоҳ Осо ёш бўлганида камтарин ва жасоратли эди. Мисол учун, отаси Абиё вафот этганидан кейин у шоҳ бўлган ва юртни бутпарастликдан тозалашни бошлаган. Бундан ташқари, у Яҳудо халқига ота-боболарининг Худоси Яҳовани излашни, Унинг қонунига ва амрларига риоя этишни буюрган. (2 Сол. 14:1–7) Кейинчалик ҳабашистонлик Зераҳ 1 000 000 аскардан ташкил топган қўшини билан Яҳудога бостириб кирганда, Осо Яҳовага мурожаат қилиб ёрдам сўраган. У шундай деб айтган: «Эй Яҳова, душманларимиз кўпчилик, биз эса кучсиз бўлишимизга қарамай, Сен бизга ёрдам беришга қодирсан. Эй, Аллоҳимиз Яҳова, бизга ёрдам бергин, зеро биз Сенга таянамиз». Мазкур таъсирли сўзлардан Осо Яҳова уни ва Ўз халқини ҳимоя қилишига қанчалар амин бўлганини кўрсак бўлади. Осо самовий Отаси Яҳовага таянган ва У ҳабашистонликларни мағлуб қилган. (2 Сол. 14:8–12)
13. Кейинчалик Осо билан нима юз берди ва нега?
13 Ҳа, бир миллион аскардан ташкил топган қўшин қаршисида туришнинг ўзи бўлмайди. Лекин Осо Яҳовага таянгани учун муваффақият қозонди. Аммо, афсуски, бундан кичикроқ қийинчиликка дуч келганда, Осо Яҳова билан маслаҳатлашмади. У Исроилнинг ёвуз шоҳи Башонинг таҳдидига дуч келганда, Сурия шоҳининг ёрдамига таянди. Бу қарор ҳалокатга олиб келди. Хонин 2 Сол. 16:7, 9; 3 Шоҳ. 15:32) Дарвоқе, ўшандан буён Осонинг боши урушдан чиқмади. Бундан қандай сабоқ оламиз?
исмли пайғамбар илоҳий илҳом остида Осога шундай деди: «Худойингиз Яҳовага таянмай, Сурия шоҳига таянганингиз учун, Сурия шоҳининг қўшини қўлингиздан қутулиб қолди». (14. Қай йўсин Яҳовага таяна оласиз ва 1 Тимўтийга 4:12 га кўра, бундай йўл тутиш сизга қандай фойда келтиради?
14 Камтар бўлиб қолинг ва Яҳовага таянишда давом этинг. Сувга чўмганингизда Яҳовага нисбатан кучли имон ҳамда Унга таянишингизни кўрсатдингиз. Яҳова сизни Ўз оиласига қабул қилиб улкан шарафга муяссар қилди. Асосийси, бундан буёғига ҳам Яҳовага таянишда давом этинг. Ҳаёт-мамот масалаларида Яҳовага таяниш сиз учун осондай туюлар. Лекин бошқа вазиятлар ҳақида нима деса бўлади? Ўйин-кулги ва ҳаёт учун мақсадлар қўйиш борасида қарорлар чиқарганда Яҳовага таяниш жуда муҳим. Ўз донолигингизга таянманг. Бунинг ўрнига, вазиятнингизда Муқаддас Китобдаги қайси принциплар қўл келишини кўриб чиқиб, уларга амал қилинг. (Ҳик. 3:5, 6) Бундай йўл тутсангиз, Яҳовани қувонтирасиз ва жамоатингизда ҳурмат қозонасиз. (1 Тимўтийга 4:12 ни ўқинг.)
ШОҲ ЁҲУШАФАТДАН САБОҚ ОЛИНГ
15. Солномалар иккинчи китоб 18:1–3; 19:2 га кўра, шоҳ Ёҳушафат қандай хатоларга йўл қўйган?
15 Албатта, барчамиз сингари сиз ҳам номукаммалсиз ва баъзида хатоларга йўл қўясиз. Бироқ бу сизни Яҳовага хизмат қилишдан тўхтамаслиги керак. Келинг, шоҳ Ёҳушафатнинг мисолига диққат қаратамиз. У кўпгина ажойиб фазилатларга эга бўлган. Ёҳушафат «отасининг Худосига хизмат қилиб, Унинг амрларига риоя этган». Бундан ташқари, у Яҳудо шаҳарларидаги халққа Яҳова ҳақида таълим бериш учун бекларни юборган. (2 Сол. 17:4, 7) Гарчи Ёҳушафат жуда самимий бўлган бўлса-да, баъзида нотўғри қарорлар чиқарган. Бир сафар у нотўғри қарор чиқарган ва Яҳованинг вакили унга маслаҳат берган. (2 Солномалар 18:1–3; 19:2 ни ўқинг.) Хўш, бу воқеадан қандай сабоқ олсангиз бўлади?
16. Ражевнинг мисолидан қандай сабоқ олишингиз мумкин?
16 Маслаҳатни қабул қилиб унга риоя қилинг. Эҳтимол, кўп йигитлар сингари сиз ҳам ҳаётингизда нима муҳимроқ эканини аниқлашга қийналаётгандирсиз. Аммо тушкунликка тушманг. Ражев исмли ёш биродаримизнинг мисолига назар солайлик. Ўсмирлик пайтини эслаб у шундай деб 1 Тимўтийга 4:8 даги принцип асосида фикр юритишга ёрдам берди»,— деб айтди. У камтаринлик ила маслаҳатни қабул қилди ва ҳаётида нима устувор эканини кўриб чиқди. У шундай деди: «Мен маънавий мақсадлар пайидан бўлишга ҳаракат қилдим». Натижаси қандай бўлди? Ражев қуйидагича деди: «Маслаҳат олганимдан бир неча йил ўтгач, жамоат хизматкори бўлиш учун талабларга мос келдим».
бўлишди: «Баъзида ҳаётдан нимани истаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Кўп ёшлар каби йиғилиш ёки хизматга қараганда, кўпроқ спортга ва ўйин-кулгига қизиқардим». Қизиқ, Ражевга нима ёрдам берди? Ражев учун қайғурган оқсоқол унга бир нечта маслаҳат берди. Ражев: «Ўша оқсоқол менгаЯҲОВА СИЗ БИЛАН ФАХРЛАНИШИ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ
17. Яҳовага хизмат қиладиган ёш биродарларимиз ҳақида ёши катта имондошларимиз қандай фикрда?
17 Ёши катта имондошларимиз сиз ёш биродарлар билан «елкама-елка» Яҳовага хизмат қилишни жуда қадрлашади. (Заф. 3:9) Улар ғайратли ва кучга тўла руҳиятингиздан ҳамда сизга берилган топшириқни жўшқинлик ила бажаришингиздан завқ олишади. Сизлар бу имондошларимизнинг назарида қадрлисиз. (1 Юҳан. 2:14)
18. Ҳикматлар 27:11 га биноан, Яҳова Унга хизмат қиладиган ёш биродарлар ҳақида қандай фикрда?
18 Азиз биродарлар, унутмангки, Тангри Яҳова сизларни яхши кўради, сизларга ишонади. У охирги кунларда ёш йигитлардан иборат қўшин «ўзини тайёрлик ила тақдим этишини» башорат қилган. (Заб. 110:1–3) Худо сиз Уни яхши кўришингизни ва бор қобилиятингизни ишга солиб, Унга хизмат қилиш истагингиз борлигини билади. Шундай экан, бошқаларга ва ўзингизга нисбатан сабрли бўлинг. Хатоларга йўл қўйганингизда, сизга берилган таълим-тарбияни қабул қилинг ва уни Яҳовадан, деб билинг. (Иброн. 12:6) Сизга топширилган ҳар қандай вазифани сидқидилдан бажаринг. Энг муҳими эса ҳар бир ишингизда самовий Отамиз сиз билан фахрланишига ҳаракат қилинг. (Ҳикматлар 27:11 ни ўқинг.)
135- ҚЎШИҚ Яҳова меҳр ила чорлар: «Ўғлим, доно бўл»