12- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Севги нафратни енгишга кўмаклашади
Менинг сизларга амрим шу: бир-бирингизни севинг. Борди-ю, дунё сизлардан нафратланса, билингки, сизлардан аввал у мендан нафратланган. ЮҲАН. 15:17, 18
129- ҚЎШИҚ Чидам билан чопайлик
БУ МАҚОЛАДА *
1. Матто 24:9 га биноан, нега дунё биздан нафратланганида ҳайрон қолмаймиз?
ТАНГРИ ЯҲОВА бизни севиш ва севилиш учун яратган. Эҳтимол, кимдир биздан нафратланса, бу бизга оғир ботиши ва ҳатто қўрқиб қолишимиз мумкин. Европада яшовчи Жоржина * шундай деди: «14 ёшлигимда Яҳовага хизмат қилаётганим учун онам мендан нафратланарди. Мен ўзимни кераксиздай ҳис қилардим ва яхши инсонлигимдан шубҳаланардим». Данило исмли биродар қуйидагича ёзди: «Яҳованинг Шоҳиди бўлганим учун аскарлар мени уриб, тан жароҳати етказишганди ва дўқ-пўписа қилишганди. Менда қўрқув пайдо бўлди ва ўзимни камситилгандай ҳис қилгандим». Ҳа, бундай нафратга дуч келиш оғир ботади, аммо ҳайрон қолмаймиз. Исо биз нафратга йўлиқишимизни башорат қилган. (Матто 24:9 ни ўқинг.)
2, 3. Нима учун Исонинг издошларидан нафратланишади?
2 Дунё Исонинг издошларидан нафратланади. Нега? Чунки Исо каби биз ҳам бу дунёга тегишли эмасмиз. (Юҳан. 15:17–19) Шу сабабдан, ҳукмрон ҳокимиятни ҳурмат қилсак-да, уларга ёки уларни акс эттирувчи рамзларга сажда қилмаймиз. Биз Яҳовага мутлақ садоқатни сақлаймиз. Аллоҳ бутун инсоният устидан бошқариш ҳуқуқига эга эканини тан оламиз. Шайтон ва унинг «зурриёти» эса буни қатъиян рад этишяпти. (Ибт. 3:1–5, 15) Инсониятнинг ягона умиди — Худонинг Шоҳлиги экани ҳамда бу Шоҳлик унга қарши чиқадиган барчани йўқ қилиши ҳақида ваъз қиламиз. (Дон. 2:44; Ваҳ. 19:19–21) Бу камтар инсонлар учун хушхабарни, ёвузлар учун эса нохуш хабарни англатади. (Заб. 37:10, 11)
Яҳд. 7) Худо уларни бундай уятсиз ишлари учун йўқ қилган эди. Бундай ишлар борасида биз Муқаддас Китобдаги меъёрларга итоатли бўлганимиз учун кўп одамлар бизни масхара қилади ва фанат деб атайди. (1 Бутр. 4:3, 4)
3 Қолаверса, Худонинг адолатли меъёрлари бўйича яшаганимиз туфайли биздан нафратланишади. Улар ахлоқан разиллашиб бораётган дунёнинг меъёрларидан бутунлайин фарқ қилади. Масалан, бугунги кунда кўпгина одамлар ахлоқсиз ишларни очиқдан-очиқ маъқуллашяпти. Бир вақтлар Садўм ва Ғамўрадаги аҳоли ҳам худди шундай йўл тутган. (4. Одамлар биздан нафратланганда қайси фазилатлар ёрдамида кучли бўла оламиз?
4 Одамлар биздан нафратланиб, тан жароҳат етказишганда сабр-бардошли бўлишимизга нима ёрдам бериши мумкин? Яҳова бизни қўллаб-қувватлашига қаттиқ ишонишимиз керак. Қалқон сингари имонимиз «Шайтоннинг барча оловли ўқларини ўчиришимизга» ёрдам бериши мумкин. (Эфес. 6:16) Бироқ имоннинг ўзи етарли эмас. Бизга севги ҳам керак. Нима учун? Чунки севги «аччиқланмайди». У ҳамма нарсани кўтаради, ҳамма нарсага чидайди. (1 Кор. 13:4–7, 13) Келинг, Яҳова, имондошлар ва ҳатто бизга душманлик қилаётганларга бўлган севги биз дуч келадиган нафратни енгишимизга қай йўсин ёрдам беришини кўриб чиқайлик.
ЯҲОВАГА БЎЛГАН СЕВГИ НАФРАТНИ ЕНГИШГА КЎМАКЛАШАДИ
5. Қай йўсин Исонинг Отасига бўлган севгиси унга куч бахш этди?
5 Душманлари Исони ўлимга маҳкум этишдан олдинги кеча у садоқатли издошларига Отасини севгани учун У «буюрганидай қилаётганини» айтган. (Юҳан. 14:31) Исонинг Яҳовага бўлган севгиси уни олдинда кутаётган қийинчиликларда кучли бўлишига ёрдам берган. Яҳовага бўлган севгимиз бизга ҳам худди шундай кўмаклашади.
6. Римликларга 5:3–5 га биноан, Яҳованинг Шоҳидлари бу дунёнинг нафратини енгиш ҳақида қандай фикрда?
6 Яҳовага бўлган севги Унинг хизматчиларига қувғунларда сабр-бардошли бўлишга доим ёрдам берган. Мисол учун, кучли таъсирга эга бўлган яҳудийларнинг олий маҳкамаси ҳаворийларга ваъз этишни тўхтатишни буюрганида, уларнинг Худога бўлган севгиси «одамларга эмас, Сарвари Оламга бўйсунишга» ундаган. (Ҳавор. 5:29; 1 Юҳан. 5:3) Ҳозир ҳам бу каби мустаҳкам севги имондошларимизга куч бахш этмоқда. Уларнинг кўпи бешафқат ва қудратли ҳукуматларнинг таъқибларига қарамай, маҳкам қолмоқда. Дунёнинг нафратига сабр-бардош қилишни шараф деб биламиз ва тушкунликка тушмаймиз. (Ҳавор. 5:41; Римликларга 5:3–5 ни ўқинг.)
7. Оила аъзоларимиз бизга қарши чиққанда қандай муносабатда бўлишимиз керак?
7 Дуч келишимиз мумкин бўлган энг оғир синовлардан бири — оила аъзоларимиз томонидан қаршиликларга учраш. Ҳақиқатга қизиқиш билдира бошлаганимизда, оила аъзоларимизнинг баъзилари бизни алданган, деб ўйлаши ҳеч гап эмас. Бошқалар эса бизни ақлдан озган, деб ўйлаши мумкин. (Марк 3:21 ни солиштиринг.) Улар ҳатто бизни бешафқатларча таъқиб қилиши турган гап. Бундай салбий муносабатдан ҳайрон қолмаслигимиз керак. Исо: «Одамнинг уйдагилари унга душман бўлишади»,— деб айтган. (Мат. 10:36) Албатта, қариндошларимиз бизга қандай нуқтаи назарда бўлмасин, уларга душманлардай муомала қилмаймиз. Аксинча, Яҳовага бўлган севгимиз ўсгани сайин яқинларимизга бўлган севги ҳам кучаяди. (Мат. 22:37–39) Бироқ кимнингдир кўнглини топаман, деб Муқаддас Китобдаги қонун ва принципларга итоатли бўлишни бас қилмаймиз.
8, 9. Жоржинага қаттиқ қаршиликлар остида маҳкам бўлиб қолишга нима ёрдам берди?
8 Юқорида тилга олинган Жоржина онасининг қаттиқ қаршиликларига қарамай, ҳақиқатда маҳкам тура олди. У шундай деб
бўлишди: «Онам иккимиз Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошладик. Бироқ олти ой ўтгач, йиғилишларга қатнашни истаганимда, онамнинг муносабати бутунлайин ўзгарди. Онам муртадлар билан гаплашаётганини билиб қолдим ва мен билан суҳбатлашганида ҳам уларнинг туҳматларини келтирарди. Бундан ташқари, у мени ҳақорат қилган, сочимни юлиб дўппослаган, адабиётларимизни ташлаб юборган. 15 ёшга киргач, сувга чўмдим. Яҳовага бошқа хизмат қилмаслигим учун онам мени интернатга берган. У ердаги баъзилар гиёҳванд ва жиноятчи эди. Таъқиблар сизни яхши кўриши ва ғамхўрлик қилиши керак бўлган инсон тарафидан бўлса, сабр-бардош қилиш айниқса қийин».9 Жоржинага сабр-бардошли бўлишга нима ёрдам берди? У қуйидагича бўлишди: «Онам менга қарши чиққан кун Муқаддас Китобни тўлиқ ўқиб чиққан эдим. Ўшанда ҳақиқатни топганимга амин бўлдим ва Яҳовага янада яқинлашганимни ҳис этдим. Унга тез-тез ибодат қилардим ва У мени тингларди. Интернатда яшаётганимда бир опа мени уйига таклиф қилди ва биз Муқаддас Китобни биргаликда тадқиқ қилдик. Ўша пайтларда Йиғилиш залида биродару опа-сингиллар менга куч бахш этарди. Улар мени ўз оила аъзосидай кўрарди. Менга қарши чиқаётганлар ким бўлишидан қатъи назар, Яҳова улардан кучлироқ эканини яққол кўрдим».
10. Тангримиз Яҳова нима қилишига амин бўла оламиз?
10 Ҳаворий Павлуснинг айтганига биноан, ҳеч нарса бизни «Худонинг севгисидан жудо қилишга қодир эмас. У севгисини Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали кўрсатган». (Рим. 8:38, 39) Гарчи муайян вақт давомида азоб чексак-да, Яҳова бизнинг томонимизда туриб, далда ва куч беради. Жоржинанинг вазиятидан кўрганимиздек, Яҳова қадрли маънавий оиламиз орқали ҳам бизга ёрдам беради.
ИМОНДОШЛАРГА БЎЛГАН СЕВГИ НАФРАТНИ ЕНГИШГА КЎМАКЛАШАДИ
11. Исо Юҳанно 15:12, 13 да тилга олган севги шогирдларига қандай ёрдам берган? Мисол келтиринг.
11 Ўлимидан бир кеча олдин Исо шогирдларига бир-бирини севишни эслатган. (Юҳанно 15:12, 13 ни ўқинг.) Исо улар фидойи севги ёрдамида бирликда қолишларини ва дунёнинг нафратини енга олишларини билган. Келинг, Салоникадаги жамоатдагиларнинг мисолини кўриб чиқайлик. Ўша жамоат ташкил топганидан бошлаб унинг аъзолари таъқибларга дуч келган. Лекин улар бенуқсонликни сақлашда ва севги намоён этишда ўрнак бўлишган. (1 Салон. 1:3, 6, 7) Павлус уларни севги кўрсатишда давом этишга ва ҳатто буни янада кўпроқ қилишга рағбатлантирган. (1 Салон. 4:9, 10) Севги уларни руҳи тушганларга тасалли беришга ва кучсизларга ёрдамлашишга ундаган. (1 Салон. 5:14) Улар Павлуснинг маслаҳатларига амал қилишган. Шу боис, тахминан бир йил ўтгач, Павлус уларга иккинчи мактубини ёзганида қуйидаги сўзларни айта олган: «Ҳар бирингизнинг ҳамда барчангизнинг ўзаро севгингиз ортиб боряпти». (2 Салон. 1:3–5) Севги уларга қийинчиликлару таъқибларда сабр-бардошли бўлишга кўмаклашган.
12. Уруш пайтида бир мамлакатдаги имондошлар ўзаро севгини қай йўсин намоён этди?
12 Юқорида тилга олинган Данило ва турмуш ўртоғининг мисолига диққат қаратайлик. Мамлакатидаги уруш уларнинг шаҳригача етиб келганда ҳам улар йиғилишларга қатнашда ва қўлдан келганча ваъз қилишда давом этишган. Ўзларида бор озиқ-овқатни биродару опа-сингиллари билан бўлишишган. Бир куни Данилонинг уйига қуролланган аскарлар бостириб киришган. У қуйидагича сўзлаб берди: «Улар мени имондан қайтишга мажбурламоқчи эди. Бундай қилмаслигимни айтганимда, улар мени дўппослади ва бошим тепасидан ўқ узиб ўлдирмоқчидай бўлди. Уйимиздан кетишдан аввал, улар қайтиб келиб хотинингни зўрлаймиз, деб бизни қўрқитди. Лекин имондошларимиз зудлик билан бизни поездга ўтказиб бошқа шаҳарга кетишимизга ёрдам берди. Ўша азиз биродарларимизнинг бизга кўрсатган севгисини асло унутмайман. Янги шаҳарга келганимизда маҳаллий имондошларимиз бизга озиқ-овқат берди ҳамда иш ва уй топишимга кўмаклашди. Натижада, уруш бўлаётган ҳудудлардан қочиб келган имондошларимизга уйимиздан жой бера олдик». Бу каби вазиятлар орамиздаги севги бизга нафратни енгишга кўмаклашаётганини кўрсатяпти.
ДУШМАНЛАРИМИЗГА БЎЛГАН СЕВГИ НАФРАТНИ ЕНГИШГА КЎМАКЛАШАДИ
13. Ҳатто одамлар биздан нафратланса ҳам қандай қилиб муқаддас руҳ Яҳовага хизмат қилишни давом эттиришимизга кўмаклашади?
13 Исо издошларига: «Душманларингизни севинглар»,— деб айтган. (Мат. 5:44, 45) Хўш, бундай қилиш осонми? Албатта, йўқ. Лекин Яҳованинг муқаддас руҳи ёрдамида бунинг имкони бор. Бу муқаддас руҳ самараси севги ҳамда сабр-тоқат, меҳрибонлик, мулойимлик ва ўзини тута билишдан иборат. (Галат. 5:22, 23) Бу фазилатлар ёрдамида нафратни енга оламиз. Олдин қаршилик кўрсатган кўплар Яҳовага хизмат қиладиган эри, хотини, фарзанди ёки қўшниси илоҳий фазилатларни намоён этгани туфайли нуқтаи назарини ўзгартирган. Қаршилик кўрсатганларнинг кўпи қадрли биродарлару опа-сингилларимизга айланган. Яҳовага хизмат қилаётганингиз учунгина сиздан нафратланадиганларни севиш қийин кечаётган бўлса, муқаддас руҳ сўраб ибодат қилинг. (Луқо 11:13) Худонинг йўлида юриш доим энг зўр қарор эканига ишончингиз комил бўлсин. (Ҳик. 3:5–7)
14, 15. Қандай қилиб Римликларга 12:17–21 Ясминга эрининг шиддатли қаршиликларига қарамай, севгини намоён этишга ёрдам берган?
14 Келинг, Яқин Шарқда яшовчи Ясминнинг мисолига диққат қаратамиз. У Яҳованинг Шоҳиди бўлганида эри уни нотўғри йўлга кириб қолган, деб Худога хизмат қилишига қаршилик кўрсатган ва уни тўхтатишга уринган. Эри уни ҳақорат қиларди ва қариндошларини, руҳонийни ҳамда фолбинни у билан бирон кори ҳол юз беришини айтишга ундаган. Бундан ташқари, Ясмин оиласини барбод қиляпти, деб уни айблаган. Бир сафар эри ҳатто йиғилишга келиб, биродарларга бақириб уларни ҳақоратлаган. Ясмин қўпол муносабатга дуч келгани туфайли тез-тез йиғларди.
15 Йиғилиш залида биродару опа-сингиллар Ясминга тасалли бериб, уни қўллаб-қувватлашарди. Оқсоқоллар уни Римликларга 12:17–21 даги (ўқинг) сўзларга амал қилишга ундашди. Ясмин шундай деб бўлишди: «Бу қийин эди, лекин Яҳовадан ёрдам сўрардим ва Муқаддас Китобда ёзилганларга қўлимдан келганча амал қилишга ҳаракат қилардим. Эрим ошхонада ахлатларни ерга ташлаб юборганида у ерни тозалардим. Ҳақоратлаганида эса мулойимлик ила жавоб берардим. Тоби қочганида унга ғамхўрлик қилардим».
16, 17. Ясминнинг мисолидан нималарни ўргандингиз?
16 Ясмин эрига севги кўрсатгани учун барака олди. У шундай деб қўшиб қўйди: «Эрим менга кўпроқ ишона бошлади, чунки доим рост гапиришимни билади. Дин ҳақида гаплашганимизда, у мени ҳурмат ила тинглай бошлади ва уйимизда тинчлик бўлиши тарафдорига айланди. Ҳозир йиғилишга кетаётганимда, яхши бориб келинг, деб айтади. Оилавий ҳаётимиз анча яхшиланди ва хонадонимизда тинчлик ҳукм сураётганидан баҳра оляпмиз. Умид қиламанки, турмуш ўртоғим ҳақиқатни қабул қилиб, мен билан бирга Яҳовага хизмат қилади».
17 Ясминнинг мисолидан шуни кўряпмизки, «севги ҳар нарсани кўтаради,.. ҳар нарсага умид қилади, ҳамма нарсага чидайди». (1 Кор. 13:4, 7) Нафрат қаттиқ ва оғриқли бўлиши мумкин, лекин севги ундан анча кучлироқ. У қалбларни забт этади ва Яҳованинг қалбига қувонч келтиради. Гарчи бизга қарши чиқаётганлар нафратланишда давом этса-да, барибир бахтиёр бўламиз. Қандай қилиб?
НАФРАТГА ДУЧ КЕЛСАК, БАХТЛИМИЗ
18. Нима учун биздан нафратланишганида бахтли бўлишимиз мумкин?
18 Исо «одамлар сизлардан нафратланса» бахтлисизлар, деб айтган. (Луқо 6:22) Аслида одамлар биздан нафратланишини хоҳламаймиз. Имонимиз туфайли таъқибларга дуч келиш бизга завқ келтирмайди. Хўш, унда биздан нафратланишса, нега бахтиёр бўлишимиз мумкин? Бунинг учта сабабини кўриб чиқайлик. Биринчидан, сабр-бардош қилганимизда Худо биздан мамнун бўлади. (1 Бутр. 4:13, 14) Иккинчидан, имонимиз синалганида янада кучли бўлади. (1 Бутр. 1:7) Учинчидан эса бебаҳо мукофотга, яъни абадий ҳаётга эга бўламиз. (Рим. 2:6, 7)
19. Ҳаворийлар дўппосланганидан кейин нега суюнган?
19 Исонинг тирилганидан кўп ўтмай ҳаворийлар у айтган бахтиёрликни ҳис қилишган. Ҳаворийлар дўппослангандан ҳамда уларга ваъз қилмаслик буюрилганидан сўнг суюниб кетишган, чунки улар «Исонинг исми учун ҳақоратга сазовор бўлишган». (Ҳавор. 5:40–42) Хўжайинига бўлган севгиси душманларнинг нафратидан ҳам кучлироқ бўлган. Улар тинмай ваъз қилиш орқали севгисини кўрсатишган. Бугунги кунда ҳам кўпгина биродарларимиз қийинчиликларга қарамай, садоқат ила хизмат қилишда давом этишяпти. Улар шуни биладики, Яҳова уларнинг меҳнатию исмига кўрсатаётган севгисини унутмайди. (Иброн. 6:10)
20. Навбатдаги мақолада нимани кўриб чиқамиз?
20 Бу замона давом этар экан, дунё биздан нафратланади. (Юҳан. 15:19) Аммо қўрқишимизга ҳожат йўқ. Кейинги мақолада Яҳова садоқатли кишиларни мустаҳкамлашини ва ҳимоялашини кўриб чиқамиз. (2 Салон. 3:3) Шундай экан, келинг, Тангри Яҳовани, имондошларимизни ва ҳатто душманларимизни севишда давом этайлик. Бу маслаҳатга амал қилганимизда бирликни сақлаймиз ва маънан мустаҳкам қоламиз. Қолаверса, Яҳовага шараф келтирамиз ва севги нафратдан анча қудратлироқ эканини исботлаймиз.
106- ҚЎШИҚ Севгига бурканайлик
^ абз. 5 Мазкур мақолада Яҳовага, имондошларимизга ва ҳатто душманларимизга севгини намоён этиш бу дунёнинг нафратини енгишга кўмаклашишини кўриб чиқамиз. Қолаверса, нима учун Исо биздан нафратланишганда бахтиёр бўлишимиз мумкинлигини айтганига диққат қаратамиз.
^ абз. 1 Исмлар ўзгартирилган.
^ абз. 58 РАСМГА ШАРҲ. Аскарлар Данилога таҳдид қилишганидан кейин имондошларимиз унга ва хотинига бошқа жойга кўчишга кўмаклашган. У ерда уларни илиқ кутиб олишган.
^ абз. 60 РАСМГА ШАРҲ. Ясминнинг эри унга қаршилик қилган, аммо оқсоқоллар Ясминга яхши маслаҳат беришган. У яхши хотин эканини кўрсатган ва эри касал бўлганида, унга ғамхўрлик қилган.