11- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Қай йўсин Муқаддас Ёзувлар ёрдамида кучли бўла оласиз?
Сабр-бардош... бахш этадиган Аллоҳ. РИМ. 15:5
94- ҚЎШИҚ Аллоҳнинг Каломи учун миннатдормиз
БУ МАҚОЛАДА *
1. Яҳованинг хизматчилари қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин?
ҚАНДАЙДИР оғир қийинчилик билан курашяпсизми? Эҳтимол, жамоатдан кимдир сизни хафа қилгандир. (Ёқб. 3:2) Ёки Яҳовага хизмат қилаётганингиз учун ишхонада ё мактабда бошқалар устингиздан кулаётгандир. (1 Бутр. 4:3, 4) Ё бўлмаса, оила аъзоларингиз йиғилишларга қатнашишингизга ёки бошқаларга эътиқодингиз ҳақида айтишингизга тўсқинлик қилаётгандир. (Мат. 10:35, 36) Айниқса, қийинчилик сизга оғриқ келтираётган бўлса, ўзингизни таслим бўлаётгандек ҳис қиларсиз. Аммо қандай қийинчиликка дуч келишингиздан қатъи назар, шунга амин бўлингки, Тангри Яҳова уни енга олишингиз учун донолик ва сабр-бардошли бўла олишингиз учун куч бера олади.
2. Римликларга 15:4 га биноан, Худонинг Каломини ўқиш бизга қандай таъсир қилиши мумкин?
2 Яҳова номукаммал одамлар оғир қийинчиликлар билан курашгани борасида Каломида батафсил ёзиб қолдирилишига ғамхўрлик қилган. Нега? Сабаби, улардан ўрнак олишимиз мумкин. Яҳова Римликларга 15:4 да (ўқинг) ҳаворий Павлус орқали айнан мана шу фикрни айтган. Бу баёнотларни ўқиш бизга далда ва умид бахш этиши мумкин. Бироқ фойда олиш учун Муқаддас Китобни шунчаки ўқишдан кўра кўпроғини қилишимиз даркор. Муқаддас Ёзувлар фикрлаш тарзимизни тўғрилаб, қалбимизга таъсир қилишига йўл қўйишимиз керак. Муайян қийинчиликни қандай енгиш борасида йўл-йўриқ излаганимизда нима қилишимиз мумкин? Қуйидаги тўртта қадамдан фойдалансак бўлади: 1) ибодат қилиш, 2) тасаввур қилиш, 3) фикр юритиш ва 4) амалда қўллаш. Келинг, мазкур тўртта қадамнинг ҳар бири нимани ўз ичига олишига диққат қаратайлик *. Сўнг шоҳ Довуд ҳамда ҳаворий Павлуснинг ҳаётидаги воқеаларни кўриб чиқиш учун ушбу тадқиқ қилиш усулидан фойдаланамиз.
3. Муқаддас Китобни ўқишдан олдин нима қилишингиз керак ва нега?
3 (1) Ибодат қилиш. Муқаддас Китобни ўқишдан аввал ўқимоқчи бўлган маълумотдан қандай фойда олишингиз мумкинлиги борасида Яҳовадан ёрдам сўранг. Масалан, бирон муаммони қандай ҳал қилиш борасида маслаҳат қидираётган бўлсангиз, Яҳовадан сиз учун йўл-йўриқ бўладиган Муқаддас Китоб принципларини топишингизга ёрдам беришини сўранг. (Филип. 4:6, 7; Ёқб. 1:5)
4. Муқаддас Китобдаги баёнотни жонлантиришингизга нима ёрдам бериши мумкин?
4 (2) Тасаввур қилиш. Яҳова бизга тасаввур қилишдек ажойиб қобилиятни ато этган. Муқаддас Китобдаги баёнотни жонлантириш учун ўша вазиятни ва ўзингизни бош қаҳрамоннинг ўрнида тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Муқаддас Китоб қаҳрамони нималарни кўрганию нималарни ичидан ўтказганини кўз олдингизга келтиринг.
5. Мулоҳаза қилиш нима дегани ва буни қандай қилиш мумкин?
5 (3) Мулоҳаза қилиш. Мулоҳаза қилиш ўқиганларингиз ва бу маълумот сизга қандай тегишли экани борасида чуқур фикр юритиш демакдир. Бу фикрларни бир-бирига боғлашингизга ҳамда мавзуни чуқурроқ тушунишингизга ёрдам беради. Агар Муқаддас Китобни мулоҳаза юритмай ўқисак, буни мозаика бўлакларини термай, шунчаки уларга қараб ўтиришга ўхшатса бўлади. Мулоҳаза юритишни бутун суратни кўриш учун ўша бўлакларни бирга йиғиш билан солиштириш мумкин. Ўзингизга қуйидаги саволларни бериш мулоҳаза юритишингизга кўмаклашади: «Баёнотдаги бош қаҳрамон қийинчиликни енгиш учун нима қилди? Яҳова унга қандай ёрдам берди? Қай йўсин билиб олганларим қийинчиликлар пайтида сабр-бардошли бўлишимга кўмаклашиши мумкин?»
6. Нега билиб олганларимизни амалда қўллашимиз керак?
6 (4) Амалда қўллаш. Исонинг гапларига кўра, билиб олганларимизни амалда қўлламасак, уйни қум устида қурган одамга ўхшаб қоламиз. У қаттиқ меҳнат қилса-да, ишлари беҳуда кетади. Нега? Сабаби, ёмғир ёғиб, селлар тошгандан сўнг уй бузилиб харобага айланади. (Мат. 7:24–27) Шу сингари, ибодат ва тасаввур қилсак, мулоҳаза юритсак, аммо билиб олганларимизни амалда қўлламасак, ҳаракатларимиз пучга чиқади. Қийинчиликлару қувғунлар дастидан имонимиз синалганда у етарлича мустаҳкам бўлмайди. Аммо тадқиқ ўтказганимизда ва билиб олганларимизни амалда қўллаганимизда, яхшироқ қарорлар чиқарамиз, кўпроқ тинчликка эга бўламиз ва имонимизни янада мустаҳкамлаймиз. (Ишаё 48:17, 18) Ҳозир кўриб чиққан тўртта қадам ёрдамида, келинг, шоҳ Довуднинг ҳаётида юз берган бир воқеадан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигига диққат қаратамиз.
ШОҲ ДОВУДНИНГ ЎРНАГИ
7. Муқаддас Китобдаги қайси баёнотни кўриб чиқамиз?
7 Дўстингиз ёки оила аъзоларингиз сотқинлик қилган пайтлар бўлганми? Агар шундай бўлган бўлса, шоҳ Довуднинг ўғли Абсаломнинг баёнотини кўриб чиқиш сизга ёрдам берар. У отасига хиёнат қилган ҳамда унинг ўрнига шоҳ бўлишга интилган. (2 Шоҳ. 15:5–14, 31; 18:6–14)
8. Яҳова сизга ёрдам бериши учун нима қила оласиз?
8 (1) Ибодат қилиш. Бу баёнотни ёдда тутган ҳолда, сизга ёмон муносабат кўрсатилгани дастидан нималарни ҳис қилаётганингизни Яҳова билан бўлишинг. (Заб. 6:6–9) Ибодатингизда аниқ нарсалар ҳақида сўранг. Кейин эса Яҳовадан оғир қийинчиликлар билан курашаётган пайтингизда сизга йўл-йўриқ кўрсатадиган принципларни топишингизни сўранг.
9. Довуд ва Абсалом ўртасида нималар юз беради?
9 (2) Тасаввур қилиш. Ушбу баёнотда келтирилган воқеалар ҳақида бир ўйлаб кўринг ва бу шоҳ Довудга қандай таъсир қилганини хаёлингиздан ўтказинг. Довуднинг ўғли Абсалом халқнинг севгисига сазовор бўлиш учун кўп йиллар давомида ҳаракат қилади. (2 Шоҳ. 15:7) Абсалом қулай вақт келганини ҳис этганда, бутун Исроил юрти бўйлаб одамларни уни шоҳ сифатида қабул қилишга тайёрлаш мақсадида айғоқчиларни юборади. У ҳатто Довуднинг яқин дўстларидан ва маслаҳатчиларидан бири бўлган Охитўфелни исёнига қўшилишга ундаб ўз томонига оғдириб олади. Абсалом ўзини шоҳ сифатида эълон қилади. Сўнг Довудни қўлга олиб уни ўлдирмоқчи бўлади. Эҳтимол, Довуд ўша пайтда оғир касал бўлгандир. (Заб. 41:1–9) Довуд бу фитнадан хабар топади ва Қуддусдан қочиб кетади. Охири Абсаломнинг қўшини Довуднинг садоқатли қўшинига қарши жанг қилади. Исёнкор қўшин мағлубиятга учрайди ва Довуднинг ўғли Абсалом ўлдирилади.
10. Шоҳ Довуд қандай йўл тутиши мумкин эди?
10 Энди эса буларнинг бари юз берганидан сўнг Довуд нималарни ҳис этганини тасаввур қилинг. У Абсаломни яхши кўрарди ҳамда Охитўфелга ишонарди. Аммо уларнинг иккови ҳам Довудга хиёнат қилди. Улар унга қаттиқ оғриқ келтириб, ҳатто уни ўлдиришга уринишди. Довуд унинг бошқа дўстлари Абсаломга қўшилган, деб уларга нисбатан ишончни йўқотиши мумкин эди. У фақат ўзи ҳақида ўйлаши ва юртдан ёлғиз ўзи қочиб кетиши мумкин эди. Ёки у тушкунликка берилиб кетиши мумкин эди. Лекин Довуд бундай йўл тутмади. Аксинча, у бу қийинчиликни енгди. Хўш, унга нима ёрдам берди?
11. Танг вазиятда Довуд қандай йўл тутган?
11 (3) Мулоҳаза қилиш. Бу баёнотдан қайси принципларни ўрганиш мумкин? Қуйидаги саволга жавоб топиб кўринг: «Довуд қийинчилигини енгиш учун нима қилди?» У ваҳимага тушмади ва шошилиб нотўғри қарор чиқармади. Бундан ташқари, у имилламаган ва қўрқув дастидан нима қиларини билмай ўтирмаган. Аксинча, у Яҳовага ибодат қилиб, ёрдам сўраган. Қолаверса, у дўстларидан ҳам ёрдам сўраган. Шунингдек, у чиқарган қарорларига яраша дарров ҳаракат қилган. Гарчи Довудни қаттиқ хафа қилишган бўлишса-да, у бошқаларга бўлган ишончини йўқотмаган, ҳам аччиқланиб юрмаган. У Яҳовага ҳамда дўстларига ишонишда давом этган.
12. Яҳова Довудга қандай ёрдам берди?
12 Қай йўсин Яҳова Довудга ёрдам берди? Изланиш олиб бориш орқали Яҳова Довудга қийинчилик пайтида сабр-бардошли бўла олиши учун керакли кучни берганини билиб оласиз. (Заб. 3:1–8; сўзбоши) Яҳова Довуд чиқарган қарорларга барака берган. Шунингдек, Довуднинг садоқатли дўстлари уни ҳимоя қилиш учун курашаётганида, Яҳова уларни қўллаб-қувватлади.
13. Кимдир сизни қаттиқ ранжитганда қай йўсин Довудга тақлид қила оласиз? (Матто 18:15–17)
13 (4) Амалда қўллаш. Ўзингиздан: «Мен Довудга қандай тақлид қилишим мумкин?» — деб сўранг. Муаммони ҳал қилиш учун зудлик билан ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Вазиятингиздан келиб чиққан ҳолда, Исонинг Матто 18- бобдаги маслаҳатига амал қилишингиз мумкин. (Матто 18:15–17 ни ўқинг.) Лекин ҳис-туйғуларга берилиб, шоша-пиша қарор чиқармаслигингиз лозим. Яҳовага ибодат қилиб, ички хотиржамлик ва муаммони енгиш учун донолик сўрашингиз керак. Дўстларингизга бўлган ишончни йўқотманг. Аксинча, таклиф қилинган ёрдамни қабул қилишга тайёр бўлинг. (Ҳик. 17:17) Энг муҳими, Яҳова сизга Каломи орқали бераётган маслаҳатга риоя қилинг. (Ҳик. 3:5, 6)
ПАВЛУСНИНГ ЎРНАГИ
14. Қайси вазиятларда 2 Тимўтийга 1:12–16; 4:6–11, 17–22 сизга тасалли бериши мумкин?
14 Оила аъзоларингиз томонидан қаршиликларга дуч келяпсизми? Ё бўлмаса Яҳова Шоҳидларининг фаолияти қаттиқ чекланган ёки 2 Тимўтийга 1:12–16 ва 4:6–11, 17–22 *. Павлус мазкур оятларни қамоқда бўлганида ёзган.
ҳатто тақиқланган мамлакатда яшаётгандирсиз. Агар шундай бўлса, қуйидаги оятларни ўқиш сизга тасалли берар:15. Яҳовадан нимани сўрашингиз мумкин?
15 (1) Ибодат қилиш. Мазкур оятларни ўқишдан аввал Яҳовага ибодат қилиб, қийинчилигингиз ва нималарни ҳис қилаётганингиз ҳақида айтинг. Ибодатда аниқ нарсалар ҳақида сўранг. Сўнг Павлуснинг қийинчиликлари ҳақидаги баёнотдан принципларни кўра олишингиз борасида ёрдам сўраб, Яҳовага ибодат қилинг. Бу дуч келаётган қийинчиликда қандай йўл тутишингизни билишингизга кўмаклашади.
16. Павлус қандай вазиятда бўлган?
16 (2) Тасаввур қилиш. Ўзингизни Павлуснинг ўрнига қўйиб кўринг. У Римда қамоқхонада кишанланган ҳолда ўтирибди. У олдин ҳам қамоқхонада бўлган. Лекин бу сафар унинг ўлиши муқаррар. Баъзи ҳамкорлари уни ташлаб кетган ва у ҳолдан тойган. (2 Тим. 1:15)
17. Павлус қандай муносабат билдириши мумкин эди?
17 Павлус ўтмишига диққат қаратиб, агар бошқача қарор қилганимда, ҳозир қамоқда бўлмас эдим, деб ўйлаши мумкин эди. Бунинг устига, Павлус Осиё вилоятида уни ташлаб кетганлардан аччиқланиши ва бошқа дўстларига бўлган ишончини йўқотиши мумкин эди. Лекин у бундай йўл тутмади. Ишончию умидини йўқотмасликка унга нима ёрдам берди?
18. Павлус қийинчиликларга дуч келганда қандай муносабат кўрсатган?
18 (3) Мулоҳаза қилиш. Қуйидаги саволга жавоб топинг: «Павлус қийинчилигини енгиш учун нима қилди?» У ўлим хавфига дуч келган бўлса ҳам, бир нарсани — Яҳовага шараф келтиришни кўз ўнгидан ҳеч қочирмаган. Қолаверса, қай йўсин бошқаларга далда бериш ҳақида ўйлашдан тўхтамаган. У Яҳовага мунтазам равишда ибодат қилиб таянган. (2 Тим. 1:3) Павлус уни ташлаб кетганлар ҳақида ҳадеб ўйлайвермаган. Аксинча, у унга садоқатли қолиб севги ила амалий ёрдам бериш орқали қўллаб-қувватлаган кишиларга нисбатан чуқур миннатдорчиликни намоён этган. Шунингдек, Павлус Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни канда қилмаган. (2 Тим. 3:16, 17; 4:13) Энг муҳими эса, Павлус Яҳова ҳамда Исо уни яхши кўришига тўла-тўкис амин эди. Улар уни ташлаб кетишмаган ва садоқатли хизмати учун мукофотлашган.
19. Қай йўсин Яҳова Павлусга ёрдам берган?
19 Яҳова Павлусни масиҳий бўлганлар таъқибларга дуч келиши ҳақида огоҳлантирган. (Ҳавор. 21:11–13) Қай йўсин Яҳова Павлусга кўмаклашган? У Павлуснинг ибодатларига жавоб берган ҳамда вақт ўтиб унга куч бахш этган. (2 Тим. 4:17) Павлус зўр бериб ҳаракат қилса, мукофотни қўлга киритишига амин эди. Қолаверса, Яҳова Павлуснинг садоқатли дўстларини унга амалий ёрдам кўрсатишга ундаган.
20. Римликларга 8:38, 39 ни ёдда тутган ҳолда қай йўсин Павлусга тақлид қила оламиз?
20 (4) Амалда қўллаш. Ўзингиздан қуйидагича сўранг: «Мен Павлусга қандай тақлид қилишим мумкин?» Павлус сингари биз ҳам имонимиз учун таъқибларга дуч келишни кутишимиз мумкин. (Марк 10:29, 30) Қийинчилик пайтида ҳам бенуқсонликни сақлаш учун Яҳовага таяниб Унга ибодат қилишимиз ва Муқаддас Китобни мунтазам ўрганишимиз лозим. Қолаверса, биз доимо энг асосийси Яҳовага шараф келтириш муҳим эканини ёдимизда тутишимиз даркор. Шунга амин бўлишимиз мумкинки, Яҳова бизни асло тарк этмайди. Ҳеч нарса ва ҳеч ким бизни Унинг севгисидан жудо қилишга қодир эмас. (Римликларга 8:38, 39 ни ўқинг; Иброн. 13:5, 6)
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ БОШҚА ҚАҲРАМОНЛАРНИНГ ЎРНАГИ
21. Айя ва Гекторга дуч келган қийинчиликларини енгишга нима ёрдам берди?
21 Вазиятимиз қандай бўлишидан қатъи назар, Муқаддас Китобдаги мисоллардан куч
олишимиз мумкин. Масалан, Японияда яшовчи Айя исмли кашшофга Юнуснинг мисоли омма олдида ваъз қилиш қўрқувини енгишга ёрдам берган. Индонезиялик Гекторнинг ота-онаси Яҳовага хизмат қилмайди. Аммо унга Рутнинг мисоли Худо ҳақида билим олишига ва Унга хизмат қилишига туртки бўлган.22. Муқаддас Китоб асосидаги драмалар ёки «Имонларига эргашинглар» туркумидаги мақолалар фойда келтириши учун нима қилишингиз мумкин?
22 Сизни мустаҳкамлайдиган Муқаддас Китоб мисолларини қаердан топишингиз мумкин? Видеоларимиз, Муқаддас Китобнинг бадиий қироати ва «Имонларига эргашинглар» туркумидаги мақолалар ёрдамида Худонинг Каломидаги воқеаларни жонлантира оласиз *. Яхши тайёрланган маълумотни томоша қилишдан, тинглашдан ёки ўқишдан аввал қўллашингиз мумкин бўлган муҳим сабоқларни топиш учун Яҳовадан ёрдам сўранг. Ўзингизни асосий қаҳрамон ўрнида тасаввур қилиб кўринг. Яҳованинг бу азиз хизматчилари нималар қилганию қийинчиликларни енгиб ўтиш учун У қандай ёрдам бергани устида мулоҳаза юритинг. Сўнг эса олган сабоқларни ўз вазиятнингизда амалда қўлланг. Яҳовага бераётган ёрдами учун миннатдорчилик билдиринг. Бундан ташқари, бошқаларга далда бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини излаб ёрдам учун миннатдор эканингизни кўрсатинг.
23. Ишаё 41:10, 13 га биноан, Яҳова бизга қандай ваъда беряпти?
23 Бу дунё Шайтон томонидан бошқарилмоқда ва қийинчиликларни енгиш оғир кечиши ва ҳатто баъзида нима қилишни билмаслигимиз мумкин. (2 Тим. 3:1) Аммо ташвишланишга ёки қўрқишга ҳожат йўқ. Яҳова биз нималарни бошдан кечираётганимизни билади. Ёрдамга муҳтож бўлганимизда Яҳова ўнг қўли билан бизни маҳкам ушлашга ваъда беряпти. (Ишаё 41:10, 13 ни ўқинг.) Унинг кўмагига бутунлайин таяниб Муқаддас Ёзувлар ёрдамида кучга тўлишимиз ва ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишимиз мумкин.
96- ҚЎШИҚ Аллоҳнинг Каломи — хазинадир
^ абз. 5 Муқаддас Китобдаги кўпгина баёнотлар Яҳова Ўз хизматчиларини севишини ҳамда уларга ҳар қандай қийинчиликлар пайтида ёрдам беришини кўрсатяпти. Бу мақолада қандай қилиб шахсий тадқиқ Муқаддас Китобда ўқиган баёнотлардан кўпроқ фойда олишимизга ёрдам беришини билиб оламиз.
^ абз. 2 Бу мақолада тавсия қилинган тадқиқ қилиш усули фойдаланишингиз мумкин бўлган усуллардан бири, холос. Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш борасида бошқа маслаҳатларни «Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма» номли адабиётнинг «Муқаддас Китоб» мавзуси остида келтирилган «Муқаддас Китобни ўқиш ва тушуниш» сарлавҳаси остидан топишингиз мумкин.
^ абз. 14 «Қўриқчи минораси» тадқиқи пайтида ушбу оятларни ўқишнинг ҳожати йўқ.
^ абз. 22 jw.org сайтида «Имонларига эргашинглар. Муқаддас Китобда тилга олинган инсонлар» сарлавҳаси остига қаранг. (МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ > ХУДОГА ИШОНИШ)