Тавсия
«Янгилари» қисмидан самарали фойдаланиш
«JW Library®» иловасида ва jw.org сайтида «Янгилари» қисмида янги мақолалар ҳамда видеолар кўрсатилади. Хўш, қандай қилиб ушбу қисмдан фойдаланиб сўнгги маълумотларга эга бўла оласиз?
«JW Library»
Мақолалар туркуми янгилангач, уларга тегишли алоҳида мақолалар чиқади. Шунда «Янгилари» қисмида мақолалар туркуми пайдо бўлса, уларнинг сўнгги версиясини юклай оласиз. Кейин эса рўйхатнинг энг бошида сана бўйича ажратилган янги мақолани ўқишингиз мумкин.
Журналлар каби каттароқ адабиётларни бирданига ўқишнинг иложи бўлмаслиги мумкин. Уни «Танланганлар»га қўшиб қўйсангиз бўлади. Шу йўсин, уни осонликча топиб, ўқий оласиз. Уни ўқигач, «Танланганлар»дан ўчириб ташласангиз бўлади.
JW.ORG
Янгиликлар ва баъзи эълонлар каби маълумотлар «JW Library» иловасида эмас, фақат jw.org сайтида чиқади. Сўнгги мақолаларни ўқиш учун сайтимиздаги «Янгилари» саҳифасига доим кириб туринг.