ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Мазмунга бой ҳаётни излагандим
ЎРТА ДЕНГИЗДА, соҳилдан узоқда кемада сузиб кетаётгандим. Кемамиз эски эди ва унинг тешиги борлигини кўриб ҳайрон қилдим. Ўша тешикдан сув кирарди. Кейин бўрон кўтарилди. Шунда қўрқувга тушдим. Кўп йил деганда биринчи марта ибодат қилдим. Мен бу вазиятга қандай тушиб қолганим билан қизиқаётгандирсиз? Келинг, бу ҳақида сизга айтиб берай.
Мен 1948 йили Нидерландияда туғилдим. 1949 йили эса оиламиз билан Сан-Паулуга (Бразилия) кўчдик. Ота-онам художўй эди ва черковга қатнарди. Кечки овқатдан сўнг оила бўлиб доим Муқаддас Китобни ўқирдик. 1959 йили Қўшма Штатларга кўчдик. У ерда Массачусетс штатида яшардик.
Оилада саккиз киши эдик. Отам бизга ғамхўрлик қилиш учун кўп меҳнат қиларди. У турли соҳада ишлади. Масалан, савдо вакили бўлди, йўл қурилишида ва халқаро авиакомпанияда ишлади. У ердан иш топганидан барчамиз хурсанд эдик. Чунки бу орқали кўп саёҳат қила олардик.
Мактабда ўқиганимда, кўпинча: «Катта бўлсам нима қилмоқчиман?» — деб ўйлардим. Баъзи дўстларим университетни, бошқалари эса ҳарбий хизматни танлади. Мен бўлса, ҳарбий хизматни ўташни хоҳламас эдим, чунки уришиш у ёқда турсин, гап талашишни умуман ёқтирмасдим. Ҳарбий хизматни ўтамаслик учун университетга кирдим. Ич-ичимдан бошқаларга ёрдам беришни хоҳлардим. Сабаби, бу ҳаётимни мазмунли қилади, деб ўйлардим.
ТАЛАБАЛИК ДАВРИ
Ҳаёт қандай пайдо бўлгани ҳақида билишни хоҳлаганим учун университетда антропологияга қизиқдим. У ердаги ўқитувчиларимиз бизга эволюция ҳақида таълим берарди ва буни ҳақиқат деб қабул қилишимизни истарди. Бироқ улар айтган баъзи тушунчалар мантиқан нотўғри эди ва асоссиз уларга кўр-кўрона ишонишимиз кутиларди.
Дарсларда бизга ахлоқий меъёрларни ўргатишмасди. Аксинча, университетда муваффақиятли бўлиш учун хоҳлаганимизни қилиш ўргатиларди. Ўтиришларга бориш ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш менга завқ келтирарди. Аммо бу узоққа чўзилмади. «Ҳаёт мазмуни шуми?» — деб ўйлаб қолардим.
Кейинчалик Бостон шаҳрига кўчдим ва у ердаги университетга қатнай бошладим. Ўқишимга тўлаш учун ёз пайтлари ишлардим. Ўшанда Яҳованинг Шоҳиди билан танишдим. Биз бирга ишлардик. У менга Дониёр 4- бобдаги «етти давр» ҳақидаги башоратни айтди ва биз охирзамонда яшаётганимизни тушунтирди. (Дон. 4:13–17) Агар бундай суҳбатларни давом эттирсам ва уларга жиддий қарасам, ҳаёт тарзимни ўзгартиришим кераклигини тезда илғаб олдим. Шу боис, ўзимни ундан олиб қочдим.
Шунингдек, Жанубий Америкада гуманитар ёрдам бериш мақсадида университетда таълим олардим. Бошқалар учун савоб ишлар қилиш орқали ҳаёт мазмунига эга бўламан, деб ўйлардим. Аммо вақт ўтиб, бу ҳам ҳаётимни мазмунли қилмаганини англадим. Шунда руҳим тушди ва университетга бормай қўйдим.
ҲАЁТНИНГ МАЗМУНИНИ ДУНЁНИНГ ЧЕККАЛАРИДАН ИЗЛАДИМ
1970 йили май ойида Амстердамга (Нидерландия) кўчдим ва отам ишлаган авиакомпанияга ишга кирдим. Бу туфайли Африка, Америка, Европа ва Осиёдаги кўп мамлакатларда бўлдим. Қаерда бўлмай, одамлар ўша-ўша муаммоларни бошдан кечираётганини ва ҳеч кимда уларнинг ечими йўқлигини тезда тушундим. Шунда ичимда бирон арзигулик иш қилиш истаги пайдо бўлди. Шу боис, Қўшма Штатларига қайтиб, Бостондаги университетда яна ўқий бошладим.
Лекин ўқиш пайтида ҳаёт ҳақидаги саволларимга жавоб топмаётганимни тушундим. Нима қилишимни билмасдим. Шунинг учун, бир профессордан маслаҳат сўрадим. У менга: «Нега ўқишни давом эттиряпсиз? Университетни ташлашингиз керак»,— деганда ҳайрон қолдим. Шунда айтганини қилиб, университетни ташладим.
Ҳаётим мазмунсиз бўлгани туфайли жамиятдаги одатларни рад этиб, тинчлик ва севгини олға суриш мумкин деган ғоя тарафдорларига қўшилдим. Баъзи дўстларим билан Қўшма Штатлардан Акапулькогача (Мексика) бир машинадан бошқасига текинга миниб саёҳат қилдик. Биз хиппилар деб аталадиган одамлар орасида яшадик. Улар гўёки муаммолару ташвишларсиз яшаётгандай эди. Лекин кўп ўтмай, уларнинг ҳаёти мазмунсиз ва бахтсиз эканини кўрдим. Уларнинг кўпи ростгўй эмасди ва садоқатсиз эди.
ИЗЛАШНИ КЕМАДА ДАВОМ ЭТТИРДИМ
Вақт ўтиб, болалигимдаги орзуйимни амалга оширмоқчи эдим. Денгиз бўйлаб
оддий денгизчи эмас, капитан сифатида кемада сузмоқчи бўлдим. Бунинг учун кема сотиб олишим керак эди. Дўстим Том ҳам буни орзу қилгани учун бирга дунё бўйлаб кемада сузишни режалаштирдик. Бирон жаннатмакон оролни топиб, у ерда ҳеч қандай қоидасиз озод бўлиб яшашни хоҳлардим.Том иккимиз Барселона яқинидаги Ареньс-де-Марга (Испания) йўл олдик. У ерда «Лигра» деб номланган 9,4 метрли кема сотиб олдик. Океанда хавфсиз сузиш учун уни таъмирладик. Шошилмаганимиз учун кеманинг моторини олиб ташладик, ўрнига эса кўпроқ ичимлик сувини ғамладик. Кичик бандаргоҳда суза олиш учун иккита беш метрли эшкак олдик. Охири елканларни кўтариб Ҳинд океанидаги Сейшель оролларига қараб суздик. Африканинг ғарбий қирғоқлари бўйлаб Жанубий Африканинг Яхши умид бурни номли жойни сузиб ўтмоқчи эдик. Манзилга тўғри етиб бориш учун юлдузларга қарардик, айрим харита, китоб ва оддий асбоблардан фойдаланардик. Айнан қаердалигимизни тўғри аниқлаш қизиқ эди.
Ёғочли эски кемамизда океан бўйлаб суза олмаслигимизни тезда тушундик. Ҳар соатда кемамиз тахминан 22 литр сув билан тўларди. Юқорида айтганимдай, бўрон кўтарилганда қўрқиб кетгандим ва кўп йил деганда илк бор Худога ибодат қилдим. Омон қолсак, Худога У ҳақда кўпроқ билишни ваъда бердим. Охири бўрон тинди ва ваъдамда турдим.
Денгизда Муқаддас Китобни ўқий бошладим. Тасаввур қилинг, Ўрта денгизнинг қоқ марказида атрофингизда турли хил балиқлар ва чеки йўқ уфқ кўринади. Кечаси эса осмонда Сомон йўлини кўриб ҳайратланардим ва инсонларга эътибор берадиган Худо борлигига ишончим янада мустаҳкамланарди.
Денгизда бир неча ҳафта бўлгач, Аликантега (Испания) келдик. У ерда кемамизни сотиб, яхшироғини олмоқчи эдик. Эски, мотори йўқ, сув ўтказадиган кемани сотиш учун харидор топиш осон бўлмади. Лекин Муқаддас Китобни ўқиш учун бу энг яхши пайт эди.
Муқаддас Китобни ўқиганим сайин, у ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам беришини яхшироқ тушуна бошладим. Муқаддас Китобда ахлоқан пок ҳаёт кечириш кераклиги аниқ ёритиб берилгани мени лол қолдирди. Қолаверса, кўп одамлар ўзини христиан динига мансуб деб ҳисобласа ҳам, у ердаги сўзларни назарига илмаслигидан ҳайрон қолдим. Ўзим ҳам улардан қолишмас эдим.
Ҳаётимни ўзгартириш учун қадамлар қўйишга қарор қилдим. Шу боис, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмай қўйдим. Муқаддас Китобдаги юксак ахлоқий меъёрлар бўйича яшаётган одамлар бор, деб ўйлардим. Улар билан танишишни истардим. Шунда иккинчи марта ибодат қилиб, уларни учратишни Худодан сўрадим.
ҲАҚ ДИННИ ИЗЛАБ
Ҳақ динни топганимга қадар ҳар бир динни ўрганиб чиқдим. Аликанте кўчалари бўйлаб юрганимда, кўп диний биноларга дуч келдим. Аммо аксариятида турли бутлар бор эди. Шу боис, бу динларни рўйхатимдан чиқариб юбордим.
Бир сафар якшанба куни бандаргоҳга қараб, тепаликда ўтиргандим ва Ёқуб 2:1–5 ни ўқиётгандим. У ерда одамлар бой бўлгани учун уларга ўзгача муносабат кўрсатишдан эҳтиёт бўлиш кераклиги ёзилган. Кемамизга кетаётганимда, бир бинодаги ёзувга кўзим тушди. У ерда «Яҳова Шоҳидларининг Йиғилиш зали» деб ёзилганди.
Шунда: «Бу одамларни синашим керак. Қани, улар менга қандай муомалада бўлади»,— деб ўйладим. Сўнг Йиғилиш залига яланг оёқ, соч-соқолим олинмаган ва йиртиқ жинсида кириб бордим. Эшик олдида турган ёрдамчи мени ёши катта опанинг ёнига ўтиришга таклиф қилди. Ўша опа менга маърузачи айтаётган оятларни очишга бажонидил ёрдам берди. Йиғилишдан сўнг барча олдимга келиб, меҳр ила салом-алик қилди. Бундан тўлқинланиб кетдим. Бир киши суҳбатлашиш учун мени уйига таклиф қилди. Лекин Муқаддас Китобни тўлиқ ўқимаганим учун: «Тайёр бўлганимда, сизни хабардор қиламан»,— дедим. Шундан кейин йиғилишларни қолдирмайдиган бўлдим.
Бир неча ҳафтадан кейин ўша кишиникига бордим. У Муқаддас Китобга оид саволларимга жавоб берди. Сўнг бир ҳафта ўтгач, у менга кийим-кечак солинган сумка берди. У менга ўша кийимларнинг эгаси қамоқхонада эканини айтди. Чунки у Муқаддас Китобда бир-биримизни севиш ва жанг қилишни ўрганмаслик ҳақидаги амрга бўйсунади. (Ишаё 2:4; Юҳан. 13:34, 35) Ниҳоят, мен излаган одамларни топганимга амин бўлдим. Улар Муқаддас Китобда ёзилганларга мувофиқ ахлоқан пок ҳаёт тарзини кечиради. Мақсадим жаннатмакон оролни топишдан Муқаддас Китобни чуқурроқ тадқиқ қилишга айланди. Шу боис, Нидерландияга қайтдим.
ИШ ИЗЛАБ
Гронинген шаҳрига (Нидерландия) етиб олиш учун тўрт кун кетди. У ерга ўзимни таъминлаш учун иш излаб бордим. Битта дурадгорлик дўконига ишга кирмоқчи бўлдим. Бунинг учун, сўровнома тўлдириш керак эди. Унда диним ҳақида сўралганди. У ерга: «Яҳованинг Шоҳидиман»,— деб ёздим. Иш берувчи буни ўқиганда, юз-чеҳраси ўзгариб кетди ва менга: «Сизга қўнғироқ қиламан»,— деди. Лекин у бундай қилмади.
Яна бир дўкон эгасидан: «Ёрдам керак эмасми?» — деб сўрадим. У диплом ва эски ишдан тавсияномани сўради. Мен ёғочли кемани таъмирлаганимни айтдим. У менга шундай деганида ҳайрон қолдим: «Битта шарт билан бугун ишга киришсангиз бўлади. Сизни деб муаммо бўлишини истамайман. Чунки Заб. 37:4) Биродарнинг дўконида бир йил ишладим. Ўша вақт давомида тадқиқ ўтардик. 1974 йили январда сувга чўмдим.
мен Яҳованинг Шоҳидиман, Муқаддас Китобдаги принциплар бўйича яшайман». Шунда унга: «Мен ҳам Яҳованинг Шоҳидиман»,— дедим. Албатта, сочим узун, соқолим ўсгани учун у бундай эмаслигини тушунди. Сўнг у: «Унда сиз билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказаман»,— деди. Мен рози бўлдим. Ҳалиги дўкон эгаси менга қўнғироқ қилмаганининг сабабини тушундим. Яҳова ибодатларимга жавоб берган экан. (НИҲОЯТ МАЗМУНГА БОЙ ҲАЁТНИ ТОПДИМ
Бир ой ўтгач, кашшофликни бошладим. Бу менга улкан мамнуният бахш этди. Келаси ой испан тилидаги янги гуруҳга ёрдам бериш учун Амстердамга кўчдим. Муқаддас Китоб тадқиқларини испан ва португал тилларида ўтказиш менга кўп қувонч бахш этди. 1975 йили майда махсус кашшоф этиб тайинландим.
Бир куни Инеке исмли махсус кашшоф имондошимиз гуруҳимизга келди. У бизни боливиялик тадқиқ ўтувчи билан таништирди. Инеке билан бир-биримизга хатлар ёзиб, яқинроқ танишишга қарор қилдик. Натижада мақсадларимиз бир хил эканини тушундик. 1976 йили турмуш қурдик. 1982 йилгача махсус кашшоф бўлиб хизмат қилдик. Ўша йили биз Гилад мактабининг 73- синфига таклиф этилдик. Ўқишдан кейин биз Шарқий Африкага тайинланганимизда хурсанд бўлдик. У ерда Момбаса шаҳрида (Кения) беш йил хизмат қилдик. 1987 йили Танзанияга тайинландик. Ўшанда ваъзгўйлик ишига у ерда рухсат берилганди. Кенияга қайтишдан олдин у ерда 26 йил хизмат қилдик.
Камтарин инсонларга Муқаддас Китобни ўрганишга ёрдам бериш ҳаётимизни чинакамига бойитди. Масалан, Момбасада бир киши билан илк бор тадқиқ бошладим. Уни жамоат жойида ваъз қилганда учратиб қолгандим. Унга иккита журнал бердим. У мендан: «Уларни ўқиб бўлгач нима қиламан?» — деб сўради. Келаси ҳафта суахили тилида эндигина чиққан «Ер юзидаги жаннатда абадий яшай оласиз» номли адабиётдан фойдаланиб, Муқаддас Китоб тадқиқини бошладик. Бир йилдан сўнг у сувга чўмди ва доимий кашшоф бўлди. Ўшандан бери у хотини билан деярли 100 та кишига ўзини Худога бағишлаб, сувга чўмишга ёрдам берди.
Ҳаёт мазмуни нимадан иборат эканини илк бор тушунганимда, ўзимни ноёб марваридни топиб, уни йўқотишни истамаган саёҳатчи савдогардай ҳис қилдим. (Мат. 13:45, 46) Бутун умримни бошқаларга ҳаёт мазмунини топишга ёрдам беришга сарфламоқчи эдим. Азиз рафиқам билан Яҳова Ўз халқига мазмунга бой ҳаёт топишга ёрдам бераётганини кўриб келяпмиз.