ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ (ТАДҚИҚ СОНИ) Октябрь 2016

Ушбу сонда 2016 йил 28 ноябрдан 25 декабргача бўлган тадқиқ мақолалари жойлашган.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Ажойиб мисолларга тақлид қилишга интилдим

Етук масиҳийларнинг ундови бошқаларга арзигулик мақсадлар қўйиб, уларга эришишга ёрдам бериши мумкин. Томас Маклэн бошқалар қолдирган ажойиб ўрнаклардан қандай сабоқ олганини ва ўзи бошқаларга қандай ўрнак қолдирганини айтиб беради.

Мусофирларга меҳрибонлик кўрсатишни унутманглар

Яҳова мусофирларга қандай қарайди? Мусофир киши жамоатингизда ўзини уйидагидек ҳис этиши учун унга қандай ёрдам бера оласиз?

Ўзга тилда гапирадиган ҳудудда маънавийлигингизни сақлаб қолинг

Ўзининг ва оила аъзоларининг маънавийлигини сақлаш ҳамма масиҳийлар учун биринчи ўринда бўлиши керак. Агар ўзга тилда гапирадиган ҳудудда хизмат қилаётган бўлсангиз, муайян қийинчиликларга дуч келаётганингиз тайин.

Доноликни маҳкам ушлаяпсизми?

Доноликни билим ва фаҳм-фаросатдан нима ажратиб туради? Уларнинг орасидаги фарқни билиш чиндан ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Умид қилаётган нарсаларга бўлган ишончингизни мустаҳкамланг

Ўтмишдаги ва замонавий комил имон соҳибларидан ўрнак олишимиз мумкин. Қай йўсин ўз имонингизни мустаҳкам сақлай оласиз?

Яҳованинг ваъдаларига ишончни намоён этинг

Имон бу нима? Ва энг асосийси, қай йўсин имонимизни намоён этишимиз лозим?

Биласизми?

Биринчи асрда Рим ҳукумати Яҳудия ўлкасидаги яҳудий ҳукумат вакилларига қанчалик кўп эркинлик берган? Қадимда кимдир бошқасининг даласига бегона ўт уруғларини ростдан ҳам сепганига ишонса бўладими?