44- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Фарзандларингиз катта бўлганида Худога хизмат қиладими?
Исо ўсиб-улғаяр ва борган сайин донолиги ошарди. Тангрининг ва одамларнинг назарида илтифотга сазовор бўларди. ЛУҚО 2:52
134- ҚЎШИҚ Фарзандлар — Яҳовадан меросдир
БУ МАҚОЛАДА *
1. Киши чиқариши мумкин бўлган энг аъло қарор бу қайси?
КЎПИНЧА ота-она чиқарадиган қарорлар фарзандларига узоқ вақт давомида таъсир қилади. Ота-она нотўғри қарорлар чиқарса, бу уларнинг фарзандларига муаммолар туғдириши мумкин. Бироқ улар доно қарорлар чиқариб, фарзандларига мамнуният бахш этадиган бахтли ҳаётга эга бўлишга кўмаклаша оладилар. Албатта, бунинг учун фарзандлар ҳам доно қарорлар чиқариши зарур. Киши чиқариши мумкин бўлган энг аъло қарор бу севувчи самовий Отамиз Яҳовага хизмат қилишдир. (Заб. 73:28)
2. Исо ҳамда унинг ота-онаси қандай доно қарорлар чиқаришган?
2 Исонинг ота-онаси фарзандларига Яҳовага хизмат қилишга кўмаклашиш учун қаттиқ бел боғлаган. Улар чиқарган қарорлар Яҳовага хизмат қилиш ҳаётларининг асосий мақсади бўлганини исботлашган. (Луқо 2:40, 41, 52) Худди шундай Исо ҳам доно қарорлар чиқарган. Бу эса унга Яҳованинг ниятида ўз вазифасини бажаришга кўмаклашган. (Мат. 4:1–10) Исо меҳрибон, садоқатли ҳамда жасоратли бўлиб улғайган. Худони севувчи ҳар қандай ота-она у каби фарзанди борлигидан бахтиёр бўлиб фахрланган бўларди.
3. Ушбу мақолада қайси саволларга жавоб топамиз?
3 Ушбу мақолада қуйидаги саволларга жавоб топамиз: Яҳова Исога тааллуқли қандай доно қарорлар чиқарган? Юсуф ва Марям чиқарган қарорлардан масиҳий ота-оналар нимани ўрганишлари мумкин? Исо чиқарган қарорлардан-чи, масиҳий ёшлар қандай сабоқ олишлари мумкин?
ЯҲОВАДАН ЎРГАНИНГ
4. Яҳова Исога тааллуқли қандай доно қарор чиқарган?
4 Яҳова Исо учун ажойиб ота-она танлаган. (Мат. 1:18–23; Луқо 1:26–38) Марямнинг Муқаддас Китобда келтирилган самимий сўзларидан у Яҳовани ҳамда Унинг Каломини қаттиқ севганини билсак бўлади. (Луқо 1:46–55) Шунингдек, Юсуф Яҳованинг буйруғига итоат қилиб худотарс эканини ва Уни мамнун қилиш истаги борлигини кўрсатган. (Мат. 1:24)
5, 6. Яҳова Ўғли нималарни бошдан кечиришига йўл қўйган?
5 Эътибор берган бўлсангиз, Яҳова Исо учун бой-бадавлат ота-онани танламаган. Исо туғилганидан сўнг, Юсуф ва Марям келтирган қурбонлик улар камбағал бўлганини кўрсатяпти. (Луқо 2:24) Ҳойнаҳой, Носирадаги уйи яқинида Юсуфнинг кичик бир устахонаси бўлган ва ўша ерда у дурадгор бўлиб ишлаган. Эҳтимол, уларнинг кўп пуллари ёки нарсалари бўлмаган. Чунки вақт ўтиб уларнинг еттита ёки ундан ҳам кўп фарзанди бўлган. (Мат. 13:55, 56)
6 Яҳова Исони муайян хавфлардан ҳимоя қилган, бироқ У Ўғлини барча қийинчиликлардан халос этмаган. (Мат. 2:13–15) Масалан, Исонинг унга ишонмаган қариндошлари бўлган. Бошида оила аъзолари Исони Масиҳ сифатида қабул қилмаганида, бу унинг руҳини қанчалар туширган бўлса керак-а? (Марк 3:21; Юҳан. 7:5) Қолаверса, Юсуф ўлганида, эҳтимол, Исо ҳали ёш бўлган ва бу унга оғриқ келтирганга ўхшайди. Юсуфнинг ўлими тўнғич фарзанд сифатида Исо отасининг ишини давом эттиришини англатган бўлиши мумкин. (Марк 6:3) Исо улғаяр экан, оиласига қандай ғамхўрлик қилишни ўрганган. Балки у оиласини таъминлаш учун қаттиқ меҳнат қилишига тўғри келгандир. Шу боис, кун бўйи ишлаб чарчаш нима эканини у жуда яхши билган.
7. а) Турмуш қурган жуфтликларга қайси саволлар уларга ота-оналик вазифасини бажаришга кўмаклашади? б) Ҳикматлар 2:1–6 га кўра, ота-она боласига нималарни ўргатиши керак?
7 Оила қурган ва фарзандли бўлишни хоҳлаётган бўлсангиз, ўзингиздан шундай деб сўранг: «Яҳовани ҳамда Унинг Каломини севадиган камтарин инсонмизми? Янги туғиладиган қадрли чақалоққа ғамхўрлик қилиш учун Яҳова бизни танлайдими?» (Заб. 127:3, 4) Фарзандингиз бор бўлса, ўзингиздан қуйидагича сўранг: «Меҳнатсевар бўлиш муҳимлигини боламга ўргатяпманми?» (Воиз 3:12, 13) «Шайтоннинг дунёсида дуч келиши мумкин бўлган жисмоний ва ахлоқий зарардан боламни ҳимоя қилиш учун жон куйдиряпманми?» (Ҳик. 22:3) Фарзандингизни у дуч келиши мумкин бўлган барча қийинчиликлардан ҳимоя қила олмайсиз. Буни қилиш имконсиздир. Бироқ Худонинг Каломидан маслаҳат излашга ўргатиш орқали, уни аста-секин ва севги ила ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларига тайёрлай оласиз. (Ҳикматлар 2:1–6 ни ўқинг.) Масалан, яқинингиз ҳақиқатни тарк этса, Муқаддас Китоб ёрдамида фарзандингизга Яҳовага садоқатли қолиш нега муҳим эканини тушунишга кўмаклашинг. (Заб. 31:23) Ёки яқинингиз вафот этса, фарзандингизга қайғуни енгишга ва тинчликка эришишга ёрдам берадиган оятларни кўрсатинг. (2 Кор. 1:3, 4; 2 Тим. 3:16)
ЮСУФ ВА МАРЯМДАН ЎРГАНИНГ
8. Қонунлар 6:6, 7 га биноан, Юсуф ва Марям нима қилишлари керак бўлган?
8 Юсуф ва Марям Яҳова ота-оналарга берган йўл-йўриқларга амал қилган. Бу туфайли Исо улғайганида Худонинг розилигини олган. (Қонунлар 6:6, 7 ни ўқинг.) Юсуф ва Марям Яҳовани қаттиқ севган ва уларнинг асосий мақсади фарзандларига ҳам худди шундай севгини пайванд қилиш бўлган.
9. Юсуф ва Марям қандай муҳим қарорлар чиқарган?
9 Юсуф ва Марям фарзандлари билан бирга Яҳовага мунтазам равишда топинишни танлаган. Шубҳасизки, улар ҳар ҳафта Носирадаги ибодатхонада бўлиб ўтган йиғилишларга ҳамда Қуддусда нишонланган йиллик Фисиҳ байрамига боришган. (Луқо 2:41; 4:16) Қуддус томон қилган оилавий саёҳати давомида улар Исо ва унинг ука-сингилларига ўтмишда Худонинг халқи билан нималар юз бергани ҳақида айтиб беришгандир. Эҳтимол, йўл-йўлакай Муқаддас Китобда тилга олинган жойларга кириб ўтишган. Оила аъзолари кўпайгани сайин, ҳойнаҳой, Яҳовага мунтазам тарзда топиниш Юсуф ва Марям учун осон кечмаган. Лекин бундай йўл тутгани учун улар мукофотланган. Улар Яҳовага топинишни биринчи ўринга қўйгани боис, У билан муносабатлари қалинлашган.
10. Масиҳий ота-оналар Юсуф ва Марямнинг мисолидан нималарни ўрганиши мумкин?
10 Худотарс ота-оналар Юсуф ва Марямнинг мисолидан нималарни ўрганиши мумкин? Энг асосийси фарзандингизга ҳам сўзда, ҳам ҳаракатда Яҳовани қаттиқ севишингизни кўрсатинг. Болангизга беришингиз мумкин бўлган энг аъло туҳфа Яҳовани севишга кўмаклашиш эканини тушунинг. Фарзандингизга 1 Тим. 6:6) Албатта, болангизнинг моддий эҳтиёжларига ҳам ғамхўрлик қилишингиз зарур. (1 Тим. 5:8) Фарзандингизга Шайтоннинг дунёси ўз ниҳоясига етганда омон қолиб, Худонинг янги дунёсида яшаш учун моддий нарсалар эмас, балки Яҳова билан қалин муносабатлар ёрдам беришини эсдан чиқарманг *. (Ҳиз. 7:19; 1 Тим. 4:8)
беришингиз мумкин бўлган энг муҳим сабоқлардан бири тадқиқни, ибодатни, йиғилишларда ҳамда ваъзгўйлик ишида қатнашишни одат тусига айлантиришига кўмаклашишдир. (11. а) Қай йўсин 1 Тимўтийга 6:17–19 даги маслаҳат фарзанд катта қилаётган ота-оналарга доно қарорлар чиқаришга кўмаклашади? б) Оилангиз қандай мақсадлар қўя олади ва бу қандай баракалар келтириши мумкин? (« Қандай мақсадлар қўя оласиз?» номли рамкага қаранг.)
11 Фарзандлари Яҳова билан қалин муносабатларга эга бўлиши учун кўпгина масиҳий ота-оналар доно қарорлар чиқараётганини кўриш нақадар далдали! Улар мунтазам равишда биргаликда топинади. Йиғилишларга ва анжуманларга қатнайди. Қолаверса, хушхабарни ваъз қилади. Ҳаттоки баъзи оилалар камдан-кам ваъз қилинадиган ҳудудда хизмат қила оляпти. Бошқалар эса Байтилга экскурсияга боради ёки ташкилотимизнинг қурилиш ишларини қўллаб-қувватлайди. Бундай қарорга келиб улар моддий томондан фидойиликлар қилиши ва эҳтимол, баъзи қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Лекин оладиган баракалари уларни чинакамига маънан бойитади. (1 Тимўтийга 6:17–19 ни ўқинг.) Бундай оилаларда катта бўлган болалар кўпинча ўрганган яхши одатлари бўйича яшашда давом этади ва бундан афсусланмайди *. (Ҳик. 10:22)
ИСОДАН ЎРГАНИНГ
12. Исо ўсиб-улғаяр экан, нима қилиши керак бўлган?
12 Исонинг ҳам самовий Отаси, ҳам ердаги ота-онаси доимо доно қарорлар чиқаришган. Аммо Исо ўсиб-улғаяр экан, шахсий қарорлар чиқариши керак бўлган. (Галат. 6:5) Ҳар биримизда бўлганидай, унда ҳам ирода эркинлиги каби туҳфа бўлган. У шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўйиши мумкин эди. Бироқ у Яҳова билан қалин муносабатларни ривожлантиришни танлади. (Юҳан. 8:29) Қай йўсин бугунги кунда ёшлар унинг мисолидан фойда олиши мумкин?
13. Исо болалигида қандай муҳим қарор чиқарган?
13 Исо болалигидан ота-онасига итоаткор бўлишни танлаган. У ота-онамдан кўпроқ нарсани биламан, деб асло итоатсизлик қилмаган. Аксинча, «у ота-онасига бўйсуниб» юрган. (Луқо 2:51) Исо тўнғич фарзанд сифатидаги масъулиятига жиддий қарагани шубҳасиз. Шуниси аниқки, у оиласига ғамхўрлик қилиш мақсадида тутинган отасидан ҳунар ўрганиш учун оғир меҳнат қилган.
14. Исо Худонинг Каломини қунт билан ўрганганини қаердан биламиз?
Луқо 2:8–19, 25–38) Исо эшитганлари билан кифояланиб қолмай, Муқаддас Ёзувларни шахсан тадқиқ қилган. Исо Худонинг Каломини қунт билан ўрганганини қаердан биламиз? Исо ҳали бола бўлган пайтда Қуддусдаги дин муаллимлари унинг «фаҳм-идрокига ва бераётган жавобларига лол қолганди». (Луқо 2:46, 47) Қолаверса, Исо ўн икки ёшда бўлганида Яҳова Отаси эканига ишончи комил эди. (Луқо 2:42, 43, 49)
14 Ота-онаси Исога у мўъжизавий тарзда туғилгани ҳамда Худонинг хабарчилари у ҳақда нима дегани борасида айтиб беришгандир. (15. Қандай қилиб Исо Яҳованинг иродасини бажаришни танлаганини кўрсатган?
15 Исо Яҳованинг ниятида ўз вазифасини тушунганида, Унинг иродасини бажаришни танлаган. (Юҳан. 6:38) У кўплар ундан нафратланишини билар эди ва бу ҳақда ўйлаш уни ташвишга солгандир. Аммо у Яҳовага итоат этишни танлади. Исо мил. 29 йили сувга чўмганида, унинг ҳаётдаги асосий мақсади Яҳова ундан нимани талаб қилган бўлса, шуни бажариш бўлган. (Иброн. 10:5–7) Исо ҳатто азоб устунида жон бераётганида ҳам, Яҳованинг иродасини бажаришга иккиланмаган. (Юҳан. 19:30)
16. Фарзандлар Исодан олиши мумкин бўлган сабоқлардан бири қандай?
16 Ота-онангизга қулоқ солинг. Юсуф ва Марям каби ота-онангиз номукаммал. Яҳова уларга сизни ҳимоя қилиш ва таълим бериш вазифасини топширган. Уларнинг маслаҳатига қулоқ солиб, ҳокимиятини ҳурмат қилсангиз «яхшилик сизга ёр» бўлади. (Эфес. 6:1–4)
17. Ёшуа 24:15 га кўра, ёшлар ўзлари учун қандай қарор чиқаришлари керак?
17 Кимга хизмат қилишингизни танланг. Яҳованинг кимлигини, Унинг иродаси нимадан иборатлигини ва у сизнинг ҳаётингизга қандай тегишли эканини ўзингиз учун англаб олинг. (Рим. 12:2) Шунда ҳаётингиздаги энг муҳим қарорни — Яҳовага хизмат қилиш қарорини чиқара оласиз. (Ёшуа 24:15 ни ўқинг; Воиз 12:1) Муқаддас Китобни мунтазам ўқиб, уни тадқиқ қилсангиз, Яҳовага бўлган севгингиз ўсишда давом этиб, Унга нисбатан имонингиз янада мустаҳкамланади.
18. Ёшлар қайси қарорни чиқариши зарур ва бу қандай натижа келтиради?
18 Яҳованинг иродасини бажаришни ҳаётингизда биринчи ўринга қўйишни танланг. 1 Тим. 6:9, 10) Лекин Худога қулоқ солиб, Унинг иродасини ҳаётимизда биринчи ўринга қўйишни танласак, муваффақиятга эришиб, «донолик билан» йўл тутамиз. (Ёшуа 1:8)
Шайтоннинг дунёси қобилиятларингиздан ўз манфаатингиз йўлида фойдалансангиз, бахтли бўлишингизга ваъда беряпти. Бироқ моддий нарсалар пайида бўлсак, «кўпгина азобларга дуч келиб», ўзимизни яралашимизни биламиз. (ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШНИ ТАНЛАЙСИЗ?
19. Ота-оналар нимани ёдда тутиши керак?
19 Ота-оналар, фарзандларингизга Яҳовага хизмат қилишга кўмаклашишда жон куйдиринг. Унга таянинг ва У сизга доно қарорлар чиқаришингизга ёрдам беради. (Ҳик. 3:5, 6) Унутманг: сўзларингиз эмас, кўпроқ ишларингиз фарзандларингизга ўрнак бўлади. Шу боис, уларга Яҳованинг розилигини олишга кўмаклашадиган қарорлар чиқаринг.
20. Ёшлар Яҳовага хизмат қилишни танласа, қандай баракаларга эга бўлади?
20 Ёшлар, ота-онангиз ҳаётингизда доно қарорлар чиқаришингизга ёрдам бера олади. Лекин Худонинг розилигини олиш-олмаслик сизга боғлиқ. Исога тақлид қилиб, севувчи самовий Отангизга хизмат қилишни танланг. Шундай йўл тутиб, ҳозирнинг ўзида мазмунли ва ажойиб ҳаётга эришасиз. (1 Тим. 4:16) Келажакда эса энг бахтиёр одамлар сафида бўласиз!
133- ҚЎШИҚ Яҳовага ёшликдан хизмат қилинг
^ абз. 5 Масиҳий ота-оналар фарзандлари улғайганида Яҳованинг бахтиёр хизматчилари бўлишини истайди. Фарзандларига Яҳовага хизмат қилишга кўмаклашиш учун улар қандай қарорлар чиқара олади? Ҳаётда чинакам муваффақиятга эришиш учун масиҳий ёшлар қандай қарорлар чиқариши лозим? Мазкур мақоладан ушбу саволларга жавоб топамиз.
^ абз. 10 «Ниҳоят пок топиниш тикланди!» номли китобнинг 69- , 70- саҳифаларидаги 17- , 18- хатбошиларига қаранг.
^ абз. 11 «Уйғонинг!» журналининг 2011 йил октябрь (рус) сонининг 20- саҳифасида келтирилган «Улардан-да яхшироқ ота-онани тасаввур қила олмайман» номли рамкага ва 1999 йил 8 март (рус) сонининг 25- саҳифасида келтирилган «Ота-онага йўлланган ўзгача мактуб» номли мақолага қаранг.
^ абз. 66 РАСМГА ШАРҲ. Марям ёш Исода Яҳовага нисбатан жўшқин севгини пайванд қилган бўлса керак. Шу сингари бугунги кунда оналар ҳам фарзандларига худди шундай севгини пайванд қила олади.
^ абз. 68 РАСМГА ШАРҲ. Ҳойнаҳой, Юсуф оиласи билан ибодатхонада бўлиб ўтган йиғилишларни қадрлаган. Оталар ҳам оиласи билан бирга жамоат учрашувларига қатнашни қадрлай олади.
^ абз. 70 РАСМГА ШАРҲ. Исо отасидан ҳунар ўрганган. Ёшлар ҳам бунда Исога тақлид қилиши мумкин.