Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАВСИЯ

Асосий фикрларни такрорланг

Асосий фикрларни такрорланг

Ҳозиргина тадқиқ қилган нарсангизни эслай олмаган пайтлар бўлганми? Вақти-вақти билан ҳамма бундай вазиятга дуч келиб туради. Қизиқ, сизга нима ёрдам бериши мумкин? Асосий фикрларни такрорланг.

Тадқиқ ўтказаётганингизда тўхтаб, асосий фикрларга диққат қаратинг. Ҳаворий Павлус имондошлари унинг мактуби устида тадқиқ ўтказаётганда, уларни айнан шундай қилишга ундаган. У: «Энди айтилганларнинг моҳиятига келсак»,— деб ёзган. (Иброн. 8:1) Бу сўзлар билан Павлус уларга нима демоқчи эканини ва барча фикрлар қай йўсин ўзаро боғлиқлигини тушунишга ёрдамлашмоқчи бўлган.

Тадқиқ охирида, эҳтимол, ўн дақиқа ажратиб, билиб олганларингизнинг асосий фикрлари устида мулоҳаза юритарсиз. Борди-ю, эслай олмасангиз, сарлавҳаларга қаранг ёки ҳар бир хатбошининг биринчи гапини ўқинг. Янги нарсани ўргансангиз, уни ўз сўзларингиз билан тушунтиришга уриниб кўринг. Асосий фикрларни такрорлар экансиз, нафақат хотирангизни яхшилайсиз, балки маълумотни ҳаётингизда қандай қўллай олишингизни аниқроқ кўрасиз.