Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Қадимги Исроилда мусиқа қанчалик муҳим бўлган?

МУСИҚА қадимги Исроил маданиятида муҳим ўрин эгаллаган. Муқаддас Китобда мусиқа асбоблари ва қўшиқлар куйлаш тўғрисида бир неча марта айтилган. Дарҳақиқат, Муқаддас Китобнинг катта қисми қўшиқлардан иборат. Масалан, Забур санолари, Гўзал қўшиқ, Еремиёнинг марсияси куйланадиган қилиб ёзилган. Бир китобга кўра, мусиқа қадимги Исроилликлар ҳаётининг турли соҳаларидан ўрин олган. («Music in Biblical Life»)

Кундалик ҳаётда мусиқанинг аҳамияти. Исроилликлар ҳис-туйғуларини изҳор этишда мусиқадан фойдаланган. (Ишаё 30:29) Шоҳни тахтга ўтказиш маросимида, байрамларда ва жангда ғалаба қозонилганида, аёллар чилдирма чалган, шодлик ила ҳамду санолар куйлаган ва рақсга тушган. (Ҳак. 11:34; 1 Шоҳ. 18:6, 7; 3 Шоҳ. 1:39, 40) Қолаверса, исроилликлар дафн маросимларида марсия куйлаган. (2 Сол. 35:25) Бир энциклопедияда таъкидланишича, «мусиқа ибронийларнинг жону дили бўлган». («McClintock and Strong’s Cyclopedia»)

Шоҳ саройида мусиқанинг аҳамияти. Исроил шоҳлари мусиқани жуда яхши кўрган. Масалан, шоҳ Шоул Довуд унга арфа чалиши учун уни саройга чақиртирган. (1 Шоҳ. 16:18, 23) Кейинчалик Довуднинг ўзи шоҳ бўлганида мусиқа асбобларини яратган, чиройли ҳамду саноларни басталаган ва Яҳованинг маъбадида куйлаган оркестрни ташкиллаштирган. (2 Сол. 7:6; Амос 6:5) Шоҳ Сулаймон саройида эса эркагу аёл қўшиқчилар бўлган.

Топинишда мусиқанинг аҳамияти. Асосийси Исроилликлар Яҳовага топинишда мусиқадан фойдаланган. Қуддусдаги маъбадда 4000 киши мусиқа асбобларини чалган. (1 Сол. 23:5) Улар зиллар, торли асбоблар, арфалар ва карнайларда ўйнаган. (2 Сол. 5:12) Лекин фақатгина улар Яҳовага топинишда мусиқадан фойдаланмаган. Кўплаб исроилликлар байрамларни нишонлаш учун ҳар йили Қуддусга борганида йўлда Зиёрат қўшиғини куйлаб кетгани эҳтимолга яқин. (Заб. 120–134) Шунингдек, яҳудийларнинг ёзувларига кўра, исроилликлар Фисиҳ таомини ейиш пайтида Халлел саноларини a куйлаган.

Мусиқа Худонинг халқи учун ҳали ҳам муҳим аҳамиятга эга. (Ёқб. 5:13) Ҳамду сано куйлаш топинишимизнинг бир қисмидир. (Эфес. 5:19) Мусиқа бизни имондошлар билан бирлаштиради. (Колос. 3:16) Қийинчиликларни бошдан кечирганимизда эса у бизни мустаҳкамлайди. (Ҳавор. 16:25) Мусиқа Яҳовага бўлган севгимизу имонимизни кўрсатишнинг ажойиб йўлидир!

a Яҳудийлар 113–118-саноларни Халлел санолари деб билади. Яҳовани мадҳ этиш учун бу санолар куйланган.