Яҳованинг раҳмдиллигига тақлид қилинг
Яҳова, Яҳова — шафқатли ва раҳмдил... Худодир. ЧИҚ. 34:6, ЯДТ
1. Яҳова Мусога қандай ўзгача тарзда шахсиятини очиб берди ва нима учун бу муҳим?
БИР САФАР Худо Мусо пайғамбарга Ўз исмини ва фазилатларини айтиб, шахсиятини очиб берганди. Аллоҳ фазилатларини санаб ўтганда, биринчи навбатда шафқат ва раҳм хислатини келтирган. (Чиқиш 34:5–7 ни ўқинг, ЯДТ) Яҳова кучи ва донолигига урғу бериши мумкин эди, аммо ўша пайт Худонинг мададини излаётган Мусога гапираётиб, У хизматчиларига ёрдам беришга тайёр эканини кўрсатувчи фазилатларига эътибор қаратган. (Чиқ. 33:13) Худованд бу ёқимли хислатларини бошқа фазилатларидан устун қўяётгани наҳот кўнглингизга таскин бермаса?! Бу мақола диққатимизни раҳмдиллик фазилатига қаратади. Мазкур фазилат бошқаларнинг дардига шерик бўлиб, уларнинг азобларини енгиллаштиришни англатади.
2, 3. а) Раҳмдиллик инсон табиатига хос экани нимадан кўриниб турибди? б) Нима учун раҳмдиллик ҳақида кўпроқ ўрганишимиз муҳим?
2 Тангри Яҳова раҳмдил Худодир. У одам зотини Ўзига ўхшаш қилиб яратган. Шу сабабли, одамлар учун бошқаларга ғамхўрлик қилиш хосдир. Ҳатто Яҳовани билмаган инсонлар ҳам кўпинча раҳмдилликни намоён этишади. (Ибт. 1:27) Муқаддас Китобда раҳмдиллик фазилати яққол очиб берилган кўпгина мисоллар бор. Масалан, Сулаймоннинг олдига муаммоси билан келган иккита фоҳиша аёлнинг мисолини олайлик. Бу иккала аёл боланинг онаси эканига даъво қилишади. Ўшанда Сулаймон масалани ҳал қилиш учун болани тенг иккига бўлишни айтганида, ҳақиқий онанинг боласига раҳми келади. Шунинг учун, бу она ўз боласини бегона аёлга беришга ҳам тайёр бўлади. (3 Шоҳ. 3:23–27) Ёки чақалоқ Мусонинг ҳаётини сақлаб қолган фиръавннинг қизини эслайлик. Гарчи фиръавннинг қизи гўдак ибронийларнинг боласи эканини ва у ўлдирилиши кераклигини тушунса ҳам, «чақалоққа раҳми келди» ва уни асраб олишга қарор қилди. (Чиқ. 2:5, 6)
3 Нима учун раҳмдиллик ҳақида кўпроқ ўрганишимиз муҳим? Чунки Муқаддас Китоб бизни Яҳовага тақлид қилишга ундаяпти. (Эфес. 5:1) Гарчи одамлар раҳм-шафқат фазилати билан яратилган бўлса-да, Одаматодан мерос бўлиб қолган номукаммаллик дастидан худбинликка мойилмиз. Баъзида одамларга ёрдам беришнинг ўрнига, диққатни ўзимизга қаратиш осон бўлиши мумкин. Айримлар учун бу доимий кураш ёки мувозанатли бўлишни талаб этадиган ҳаракатдир. Хўш, доимо бошқаларга қизиқиш кўрсатишингизга нима ёрдам беради? Авваламбор, Яҳова ҳамда бошқалар раҳмдилликни қандай намоён этишгани ҳақида изланишга вақт ажратинг. Сўнг, Худонинг ўрнагига қай йўсин тақлид қилиш мумкинлиги ҳамда бу бошқаларга қандай фойда келтириши борасида мулоҳаза юритинг.
ЯҲОВА — РАҲМДИЛЛИКДА ЭНГ АЪЛО ЎРНАКДИР
4. а) Нима сабабдан Яҳова фаришталарини Садўмга юборди? б) Лут ва унинг қизлари билан содир бўлган воқеадан қандай сабоқ олсак бўлади?
4 Муқаддас Китобда Яҳова раҳмдил Худо эканини кўрсатувчи кўпгина мисоллар бор. Масалан, Аллоҳ Таоло Лут учун нималар қилганини кўриб чиқайлик. Бу одил инсон Садўм ва Ғамўра аҳолисининг ахлоқсиз хулқ-атворидан «эзилган». Шубҳасизки, Худо ўша ахлоқсиз инсонларни йўқ қилишга қатъий қарор қилган эди. (2 Бутр. 2:7, 8) Худо Лутни қутқармоқчи бўлиб, фаришталарини юборди. Улар Лутни ва оиласини вайрон қилинишга маҳкум этилган шаҳарлардан қочиб кетишга ундашди. «Лут ҳали ҳам иккиланиб турганда, фаришталар Лутни, хотинини ва иккала қизини қўлларидан ушлаб, шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйдилар. Чунки Эгамиз шафқатли эди». (Ибт. 19:16) Бу вазиятдан хулоса шуки, Яҳова Унинг садоқатли хизматчилари баъзида қандай мушкулликларни бошдан кечираётганини яхши билади. (Ишаё 63:7–9; Ёқб. 5:11; 2 Бутр. 2:9)
5. Қандай қилиб Муқаддас Китоб, жумладан, 1 Юҳанно 3:17 даги сўзлар бизга раҳмдил бўлишни ўргатмоқда?
5 Яҳова Ўзи шафқатли бўлибгина қолмай, халқига ҳам бу фазилатни намоён этишни ўргатди. Масалан, яқинининг кийимини қарз эвазига гаровга олиш борасидаги Исроил халқига берилган қонунни олайлик. (Чиқиш 22:26, 27 ни ўқинг.) Тошбағир қарз берувчида қарз олган кишининг кийимини қайтариб бермай, уни кечаси ёпинчиқсиз қолдириш васвасаси пайдо бўлиши мумкин эди. Аммо Яҳова халқига таълим бериб, бундай бераҳм муносабат кўрсатишдан огоҳлантирган. Унинг халқи раҳмдил бўлиши керак эди. Наҳот бу қонун остидаги принцип бизни ҳам шу фазилатни намоён этишга ундамаса?! Ҳа, биз имондошимизнинг эҳтиёжларига бефарқ бўлишни истамаймиз. Аксинча, имондошимиз азоб чекканида, имкон қадар унга ёрдам бергимиз келади. (Колос. 3:12; Ёқб. 2:15, 16; 1 Юҳанно 3:17 ни ўқинг.)
6. Гуноҳга ботган Исроил халқини Яҳова қайта-қайта тузатмоқчи бўлганидан қандай сабоқ олсак бўлади?
6 Гарчи Исроил халқи гуноҳ қилган бўлса-да, Яҳова уларга раҳм қилган. Муқаддас Китобда шундай сўзларни ўқиймиз: «Ота-боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта-қайта пайғамбарларини жўнатди» (2 Сол. ) Наҳот бизда ҳам гуноҳли ишларидан тавба қилиб, Худонинг марҳаматига эришиши мумкин бўлган кишиларга нисбатан раҳм-шафқат туйғуси уйғонмаса?! Яҳова ҳукм кунида ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайди. ( 36:152 Бутр. 3:9) Демак вақт бор экан, келинг, қўлимиздан келганча кўпроқ инсонларга огоҳлантирувчи хабарни етказиб, улар ҳам Худонинг раҳмдиллигини ўзларида ҳис қилишига ёрдам берайлик.
7, 8. Нима учун бир оила Яҳова шахсан уларга раҳм-шафқатини намоён этганига амин бўлди?
7 Худо раҳм-шафқатли эканини кўпгина замонавий мисоллардан ҳам яққол кўрса бўлади. Милан исмли 12 яшар боланинг оиласи билан содир бўлган воқеани олайлик. Бу воқеа 1990 йилларнинг бошларида, этник низо пайтида юз берган эди. Милан укаси, ота-онаси ҳамда бир нечта Шоҳидлар билан бирга автобусда Босниядан Сербияга анжуманга кетаётганди. Бу анжуманда Миланнинг ота-онаси сувга чўммоқчи эди. Бироқ бу оиланинг ирқи бошқа бўлгани сабабли, чегарада аскарлар уларни автобусдан туширишди, қолганларга эса йўлини давом эттиришга рухсат беришди. Оилани икки кун ушлагач, масъул офицер бошлиғига қўнғироқ қилиб, улар билан нима қилиш кераклигини сўради. Офицер оиланинг кўз ўнгида тургани учун, бошлиқнинг: «Уларни отиб ўлдиринглар»,— деган сўзларини ҳамма эшитди.
8 Офицер одамлари билан гаплашиб турганидан фойдаланиб, иккита нотаниш киши Миланнинг оиласи ёнига келди-да, уларга Яҳованинг Шоҳидлари эканини шивирлаб айтди. Бу биродарлар автобусдаги имондошлардан содир бўлган воқеа ҳақида хабар топишганди. Улар чегарада болаларнинг ҳужжатлари текширилмаслигини билиб, Милан билан укасини чегарадан ўтказиш учун ўзларининг машинасига миндиришди. Бу биродарлар болаларнинг ота-онасига чегара постини айланиб ўтишни ва чегаранинг нариги томонида учрашишни айтишди. Милан бу гапларни эшитгач, на кулишни, на йиғлашни билмай қолди. Ота-онаси эса улардан: «Сизнингча, улар бизни осонгина қўйиб юборадими?»— дея сўради. Аммо Миланнинг ота-онаси чегарадан ўтаётганида, аскарлар уларга тик қараб турган бўлишса ҳам, уларни кўришмади. Шундай қилиб, ота-она болалари билан чегаранинг бошқа томонида учрашиб, биргаликда анжуман ўтаётган шаҳарга йўл олишди. Ўшанда улар Яҳовадан мадад сўраб қилган илтижолари ижобат бўлганига амин бўлишди. Лекин Муқаддас Китобдан биламизки, Яҳова ҳар доим ҳам хизматчиларини Миланнинг вазиятидагидек тўғридан-тўғри ҳимоя қилмайди. (Ҳавор. 7:58–60) Милан туйғулари билан бўлишиб, қуйидагича айтди: «Фаришталар аскарларнинг кўзини кўр қилиб қўйгандек бўлди. Шу йўсин Яҳова бизни қутқариб қолди». (Заб. 96:10)
9. Исо унинг орқасидан эргашган оломоннинг аҳволини кўриб, нима қилди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)
9 Биз Исодан ҳам ўрнак олсак бўлади. У оломонни кўриб, уларга раҳми келди. «Чунки улар чўпонсиз қўйлардай тарқоқ ва ҳолдан тойган эдилар». Халқнинг бундай аянчли аҳволи Исони нима қилишга ундади? У «уларга кўп нарсаларни ўргата бошлади». (Мат. 9:36; Марк 6:34 ни ўқинг.) Унинг бундай муносабати оддий халққа ёрдам беришни хоҳламаган фарзийлардан кескин фарқ қиларди. (Мат. 12:9–14; 23:4; Юҳан. 7:49) Сизда ҳам Исога ўхшаб маънан оч бўлган инсонларга ёрдам бериш истаги борми?
10, 11. Раҳмдилликни намоён этиш доим ҳам ўринлими? Тушунтиринг.
10 Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам раҳмдилликни намоён этиш ўринли эмас. Муқаддас Китобдан келтирилган юқоридаги мисолларда Худонинг раҳмдиллиги намоён этилиши ўринли эди. Аммо шоҳ Шоулнинг вазиятини оладиган бўлсак, у ўзича раҳм-шафқатни намоён этдим, деб ўйлаб, Худога итоатсизлик қилганди. У Худонинг душмани бўлган Ўгахни ҳамда унинг энг сара чорвасини ўлдиришнинг 1 Шоҳ. 15:3, 9, 15) Албатта, Яҳова инсон юрагини ўқий олгани учун одилона ҳакамлик қилиб, қачон раҳм-шафқат фазилатини намоён этиш асосли эканини билади. (Марсия 2:17; Ҳиз. 5:11) Тез кунда Яҳова Унга итоат қилишдан бош тортган барчани ҳукм қилади. (2 Салон. 1:6–10) Лекин ўшанда У ёвузларга Ўз раҳмдиллигини кўрсатмайди. Аксинча, Худо ёвузларни ҳукм қилиш орқали одил инсонларга нисбатан Ўз раҳм-шафқатини намоён этиб, уларни қутқаради.
ўрнига, уларни аяди. Оқибатда Яҳова Шоулни Исроилнинг шоҳи бўлиш шарафидан маҳрум қилди. (11 Аниқ-равшанки, одамлар ўлимга маҳкум этилиши ё омон қолишини биз ҳал қилмаймиз. Бунинг ўрнига, биз одамларга ёрдам бериш учун ҳозирнинг ўзида қўлимиздан келганини қилишимиз даркор. Шундай экан, ўринли бўлганда қай йўсин имондошларимизга раҳмдилликни намоён эта оламиз? Келинг, бунинг бир нечта йўлини кўриб чиқайлик.
РАҲМДИЛЛИКНИ ЎРИНЛИ НАМОЁН ЭТИШ
12. Бошқалар билан муносабат қилганингизда қай тариқа раҳмдилликни намоён эта оласиз?
12 Кундалик ишларда кўмаклашиш. Яқинимиз ва имондошларимизга раҳмдиллик кўрсатиш — Исога тақлид қилишга интилаётган кишилар учун муҳим талабдир. (Юҳан. 13:34, 35; 1 Бутр. 3:8) «Раҳмдиллик» сўзининг маъноларидан бири — «биргаликда азоб чекиш»дир. Раҳмдил инсон бошқаларнинг оғирини енгил қилиб, уларни азоблардан халос этишга ҳаракат қилади. Бундай қилишнинг йўлларини изланг! Балки, инсонга уй юмушларида ёрдам таклиф қилиб, унинг бирон илтимосини бажарарсиз. (Мат. 7:12)
13. Табиий офатлардан кейин Шоҳидларнинг қайси фазилатлари яққол намоён бўлади?
13 Табиий офатдан талафот кўрганларга ёрдам бериш. Бундай инсонларнинг азобларини кўриш кўпларни раҳмдиллик намоён этишга ундайди. Яҳованинг халқи шундай қийин пайтларда ёрдамга келишга тайёрлиги билан танилган. (1 Бутр. 2:17) Япониялик бир опамиз 2011 йили юз берган зилзила ва цунамидан жиддий зарар кўрган ҳудудда яшарди. Унинг айтишича, Япониянинг турли жойларидан ва бошқа мамлакатлардан келиб, уйини тиклаган ихтиёрий хизматчиларнинг ёрдами унга «далда ва тасалли берди». У қуйидагича ёзди: «Ушбу воқеадан кейин Яҳова менга ғамхўрлик қилаётганини ҳамда имондошларим бир-бири учун қайғураётганини тушундим. Қолаверса, бутун дунёдаги кўплаб биродару опа-сингиллар биз учун ибодат қилаётганига амин бўлдим».
14. Касал ва қарияларга қандай ёрдам беришингиз мумкин?
14 Касал ва қарияларга ёрдам бериш. Одамато қилган гуноҳининг оқибатларидан азият чекаётганларни кўрганимизда, уларга раҳмимиз келади. Биз касаллик ва қарилик бўлмайдиган пайтни интизорлик билан кутяпмиз. Шу боис, Худонинг Шоҳлиги келиши ҳақида ибодат қиламиз. Ҳозирча эса муҳтож бўлганларга имкон борича ёрдам бериб келяпмиз. Келинг, Альцгеймер касаллигидан азоб чеккан қария онаси ҳақида бир муаллиф нималар ёзганига эътибор қаратайлик. Бир куни унинг онаси кийимларини кир қилиб қўйди. У эндигина кийимларини тозаламоқчи бўлганида, кимдир эшикни тақиллатди. Уникига мунтазам келиб турган бу аёллар Яҳованинг Шоҳидлари эди. Улар бу кишининг онасига у-бу ишни қилишда қарашишни таклиф этишди. «Ўзимни ноқулай ҳис қиляпман-у, майли, қарши эмасман»,— деб жавоб берди унинг онаси. Шунда бу Шоҳидлар унга ёрдам беришди. Кейин улар чой дамлаб, бироз суҳбатлашиб ўтиришди. Ўғли улардан жуда миннатдор бўлди. У шундай деб ёзди: «Яҳованинг Шоҳидларига беш кетдим! Зеро, улар ўргатаётган нарсаларига ўзлари ҳам амал қилишар экан». Наҳотки касал ва қарияларга бўлган раҳм-шафқат сизни уларнинг азобларини енгиллаштириш учун қўлингиздан келганини қилишга ундамаса? (Филип. 2:3, 4)
15. Ваъзгўйлик фаолияти орқали бошқаларга қандай ёрдам бера оламиз?
15 Одамларга маънавий томонлама кўмаклашиш. Инсонларнинг муаммоларию ташвишлари бизда уларга маънан ёрдам бериш истагини уйғотади. Бунинг энг аъло йўли — уларга Аллоҳ ва Унинг Шоҳлиги одамзод учун нималар қилиши тўғрисида таълим беришдир. Бошқа бир йўли эса илоҳий меъёрлар бўйича ҳаёт кечириш оқилона эканини кўришларига кўмаклашишдир. (Ишаё 48:17, 18) Шундай экан, сиз Яҳовага чиндан ҳам шараф келтирадиган ва бошқаларга раҳм-шафқат намоён этиш имконини берадиган ваъзгўйлик фаолиятида кўпроқ қатнаша оласизми? (1 Тим. 2:3, 4)
РАҲМДИЛ БЎЛИШ ЎЗИНГИЗ УЧУН ҲАМ ЯХШИ!
16. Раҳмдиллик кўрсатиш ўзимизга қандай фойда келтиради?
16 Руҳий касалликлар соҳасидаги мутахассисларнинг фикрича, раҳмдилликни намоён этиш соғлигингизни ва бошқалар билан муносабатларингизни яхшилаши мумкин. Ўзгаларнинг азобларини енгиллаштирганингизда, сиз ўзингизни бахтлироқ ҳис қилиб ва ҳар нарсага ижобий қараб, ёлғизлик туйғусидан ҳамда салбий фикрлардан холи бўласиз. Ҳа, раҳмдиллик кўрсатиш сизга фойда келтиради. (Эфес. 4:31, 32) Севги бизни бошқаларга ёрдам кўрсатишга ундаганида, илоҳий меъёрларга ҳамоҳанг йўл тутаётганимизни билишдан виждонимиз тоза бўлади. Раҳмдилликни намоён этсангиз, ғамхўр ота ёки она, яхши турмуш ўртоқ ва қадрдон дўст бўла оласиз. Қолаверса, бу фазилатни намоён этувчилар ўзлари ёрдамга муҳтож бўлишганда, уларга кўмак берилишига шубҳаланишмаса ҳам бўлади. (Матто 5:7; Луқо 6:38 ни ўқинг.)
17. Нима сабабдан раҳмдилликни намоён этмоқчисиз?
17 Гарчи раҳмдиллик кўрсатиш ўзимизга фойда келтирса ҳам, уни намоён этганимизда асосий мақсадимиз севги ва раҳмдиллик манбаи бўлмиш Яҳовага тақлид қилиб, Унга шараф келтириш бўлиши лозим. (Ҳик. 14:31) Яҳова биз учун мукаммал ўрнакдир! Шундай экан, раҳмдилликни намоён этишда Аллоҳга тақлид қилиш учун жон куйдирайлик! Шунда имондошларимиз ва яқинларимиз билан муносабатларимиз янада яхшиланади. (Галат. 6:10; 1 Юҳан. 4:16)